Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 47 / Бевосита мулоқот

Муассис фарзанди учун мчж тўласа

Ташкилот муассиснинг фарзанди болалар боғчасига қатнаганлиги ҳақини тўлади. Тўлов тафсилотларда «корхона фойдасидан» деб кўрсатилди. Ана шу тўловдан солиқ бобида қандай оқибатлар келиб чиқади? ЖШДС қандай тўланади? Бу суммадан ЯИТ олинадими?

А.Мавлонова, МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Сиз сўраётган савол жавобига мазкур пул ўтказмаси асосида ойдинлик киритилади. Бунда икки вазиятни кўриб чиқайлик.

1. Пул ўтказмаси раҳбарнинг буйруғи асосида амалга оширилди. Буйруқда муассиснинг фарзанди болалар боғчасига қатнаганлиги ҳақи корхона фойдаси ҳисобидан амалга оширилади деб кўрсатилган. Бундай ҳолларда муассис моддий наф тарзидаги даромад (Солиқ кодексининг (бундан буён – Кодекс) 177-моддаси) олган бўлиб чиқади. Бундай даромадларга жисмоний шасхлардан олинадиган даромад солиғи солинади. Ягона ижтимоий тўловнинг, худди шунингдек фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларининг солиқ солиш базасига мазкур даромадлар киритилмайди.

Кодекснинг 184-моддасига мувофиқ меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахсга моддий наф тарзида даромад тўловчи солиқ агенти, жисмоний шахснинг ёзма аризаси асосида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ушлаб қолмасликка ҳақлидир. Бунда жисмоний шахс моддий наф тарзидаги даромад бўйича солиқ органларига тақдим этиладиган декларация асосида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаши шарт.

Агар муассис бундай ариза тақдим этмаган бўлса, солиқ агенти (корхона) моддий наф тарзидаги даромад бўйича ЖШДСнинг ҳисоблаб чиқарилган суммасини ушлаб қолиши шарт. Бундай ушлаб қолиш солиқ агенти солиқ тўловчига тўлаётган ҳар қандай пул маблағлари ҳисобидан, мазкур пул маблағлари ҳақиқатда солиқ тўловчига ёки унинг топшириғига биноан учинчи шахсларга тўланаётганда амалга оширилади (Кодекснинг 185-моддаси). Мазкур солиқ ушлаб қолинмаган тақдирда солиқ агенти солиқ суммасини ва у билан боғлиқ пеняни бюджетга ўзи тўлаши шарт.

Муассис солиқни энг юқори ставка бўйича ушлаб қолиш тўғрисида ариза бериши мумкин. Ана шунда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи энг юқори ставка бўйича ҳисоблаб чиқарилади.

2. Пул ўтказмаси бўлғуси дивидендлар ҳисобидан амалга оширилади. Бундай ҳолларда муассис билан қарз шартномаси тузиш мақсадга мувофиқдир, шартномада болалар боғчасига қатнаганлик ҳақининг чегара суммаси, берилаётган қарзни қайтариш муддатлари ва шартлари аниқлаб қўйилади. Ана шу ҳужжат муассис манфаатларини кўзлаб пул ўтказиш учун асос бўлади.

Йил якунлари бўйича фойда бўлган тақдирда, муассислар умумий йиғилишининг баённомаси билан муассисга тўланиши лозим бўлган дивидендлар (улардан солиқлар чегириб ташланган ҳолда) аниқланади. Дивидендлар тўлаш ҳақида қарор қабул қилинаётган санада корхона билан муассис ўртасида муқобил қарздорлик юзага келади. Уни муқобил бир турдаги талабларни ҳисобга олиш келишувини расмийлаштириш орқали сўндириш мумкин. Агар дивидендлар суммаси қарзни қоплаш учун етарли бўлмаса, қарз муддати тугагач, муассис орадаги тафовутни қайтариши шарт. Шунингдек қарз бериш муддатини узайтириш ҳақида қўшимча битим тузиш ҳам мумкин.

Лилия ХИСМАТОВА,
экспертимиз.

Прочитано: 2173 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика