Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 22 / Амалий бухгалтерия

Муассисга дивидендлар тўлиқ тўланмаганда...

Муассисимизга дивидендлар ҳисобланди. Уларнинг бир қисмини олди. Бир қисми эса МЧЖдаги молиявий қийинчиликлар туфайли олинмай қолди. Май ойида у қолган дивидендни олмаслик, балки МЧЖнинг устав фондини кўпайтириш учун бериш тўғрисида қарор қабул қилди.

Мазкур ҳолда проводкалар қандай бўлади, IV чорак учун тўланган дивидендлар ва фоизлар ҳамда киритилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаларининг расшифровкаси қандай тўлдирилади?

 

– Уставга киритилган ўзгартириш­лар рўйхатдан ўтказилишига қадар устав капиталини кўпайтиришга йўналтириладиган дивидендлар суммаси муассис олдидаги қарз сифатида акс эттирилади. Уни ҳисобга олиш учун, масалан, 6630-«Қўшимча ҳиссалар бўйича муассислардан қарз» ҳисобварағини жорий этиш мумкин. Бухгалтерия проводкалари қуйидагича бўлади:

● дивидендларни устав капиталини кўпайтиришга йўналтириш (баённома/қарор асосида) тўғрисида қарор қабул қилинган санада -

6610-«Тўланадиган дивидендлар» ҳисобварағи дебети

6630-«Қўшимча ҳиссалар бўйича муассислардан қарз» ҳисобварағи кредити;

● уставга ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилганидан кейин –

6630-«Қўшимча ҳиссалар бўйича муассислардан қарз» ҳисобварағи дебети

8330-«Пай ва улушлар» ҳисобва­рағи кредити.

Тўланган дивидендлар ва фоизлар ҳамда киритилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаларининг расшифровкасида, бизнингча, мазкур дивидендлар уларни устав капиталини кўпайтиришга йўналтириш тўғрисида қарор қабул қилинган санада тўланган дивидендлар таркибида акс эттирилади, чунки ушбу санада уларни тўлаш бўйича мажбуриятлар тугатилади (6610-ҳисобварақ ёпилади).

 

Жавобни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 2105 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика