|
21.08.2020
Карантин шароитида амортизация ҳисоблашнинг қайси усули фойдалироқ
Ҳозирги шароитда раҳбарнинг асосий вазифаларидан бири корхонанинг молиявий имкониятларини сақлаб қолиш – ходимларга иш ҳақи, таътил пули ва бошқа тўловларни, бюджетга солиқларни тўлаш, бизнес фаолият юритиши нуқтаи назаридан бошқа биринчи навбатдаги вазифаларни ҳал қилиш ҳисобланади. Бунинг учун ҳар бир корхона қонун ҳужжатларини бузмаган ҳолда ўз харажатларини имкон қадар мақбуллаштиришга ҳаракат қилади. Асосий воситалар амортизацияси бундай харажатларнинг салмоқли улушини ташкил этади. «Team University» МЧЖ молиявий директори, «Profi Training» бизнес-тренери Александра ТОЛМАЧЁВА (CAP, CIPA, DipIFR (ACCA), CIMA (P1, P2) buxgalter.uz илтимосига кўра ҳозирги шароитда уни ҳисоблашнинг қайси усули самаралироқ эканлигини тушунтириб берди. далее...»» |
|
22.08.2020
Карантин шароитида божхона расмийлаштируви
Қулай санитария-эпидемиологик муҳитни таъминлаш мақсадида мамлакатимиз Бош вазири бошчилигида Ўзбекистон Республикасига коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси ташкил этилган эди (29.01.2020 йилдаги Ф-5537-сон). Комиссия коронавирусни профилактика қилишнинг замонавий ва самарали усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, шунингдек профилактик ва эпидемиологияга қарши комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш ишларини мувофиқлаштиради. далее...»» |
|
18.09.2020
Карантин шароитида фойда солиғи қандай тўланади
Карантин даврида иқтисодиёт тармоқлари барқарорлигини таъминлаш мақсадида Президентнинг 3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон Фармони билан бизнес нуқтаи назаридан жуда мураккаб бўлган шароитда хўжалик юритувчи субъектларни қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди. Шундай чоралардан бири – кутилаётган ҳажмлардан келиб чиқиб фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлаш ҳуқуқи. Ушбу тартибнинг муҳим амалий жиҳатларини buxgalter.uz илтимосига кўра молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ тушунтирди. далее...»» |
|
15.04.2020
Карантин: бошланғич ҳужжатлар билан қандай ишланади
Бухгалтерия, кадрлар бўлими, юридик хизмат ходимлари ўзини ўзи яккалаш даврида ҳам ишни тўхтатмасликлари учун файллар, бошланғич ҳужжатларни йиғишлари, уларнинг кўчирма нусхаларини тайёрлаб, сканерлаб, кўчириб олиб, уйдаги компьютерларига бухгалтерия ва бошқа дастурларни ўрнатишлари лозим эди. Бу ишларни амалга оширгандан кейин улар бошқа муаммога тўқнаш келдилар: энди бошланғич ҳужжатларни қандай ёзиб бериш, имзолаш, топшириш ва олиш мумкин? Масалан, озиқ-овқат дўкони ёки дорихонанинг бугунги кундаги реализацияси кўрсаткичларини қандай олиш мумкин? далее...»» |
|
29.04.2020
Карантин: Самарқанд туманида 300 минг АҚШ долларилик помидор экспорт қилинди
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида гидропоника усулида иссиқхоналар ташкил этилаётгани сифатли полиз маҳсулотларини етиштиришда муҳим ўрин тутмоқда. Бундай ихчам ва самарадор иссиқхоналар кўплаб янги иш ўринлари яратиш имконини бераётир. далее...»» |
|
29.04.2020
Карантин: ҚҚС қўшимча ҳисобланмаслиги учун нима қилиш керак
Карантинга қарамай корхоналар солиқчилардан қўшимча солиқлар ҳисобланган талабномаларни олишда давом этмоқдалар. Бу вазиятда солиқ органини тушуниш мумкин: давлат бюджетини тўлдириш масалалари ҳар қачонгидан ҳам долзарбдир. Корхоналар агар талабномага рози бўлсалар, бироқ уни тўлай олмасалар, бундай вазиятда нима қилишлари керак? Ёки талабномага рози бўлмасалар, бироқ карантин сабабли жавоб йўллашда муаммолар юзага келган бўлса, қандай йўл тутиш керак? далее...»» |
|
19.05.2014
Карго тизими қандай ишлайди
Мен республикамизда «Карго» тизими қандай ишлаётгани тўғрисида билмоқчи эдим. Мен қандай қилиб ва нима учун тўлашим керак бўлади, пировардида тахминан қанча тўлайман? Газетангиз йирик ва кичик тадбиркорларга ёрдам беришини биламан. Менга ушбу масалани тушуниб олишда ёрдам берсангиз, божхонада тадбиркор қандай ҳужжатларни топшириши кераклигини айтсангиз. далее...»» |
|
15.09.2016
Карта сақловчисини унинг эгаси билан адаштирманг
Ташкилотимиз янги корпоратив карточка сотиб олди ва унинг қийматини тўлади. Банк фақат қабул қилиш-топшириш далолатномасини берди. Корпоратив пластик картани материал сифатида кирим қилиш ва унга тўланган ҳақни ҳисобдан чиқариш керакми? далее...»» |
|
21.12.2015
Карталар бўйича ҳисоб-китоб
Ташкилотимиз интернет-хизматлар кўрсатади, улар учун экспресс-тўлов карталари (турли номиналларда олдиндан тўланган карталар) бўйича ҳисоб-китоб қилинади. Мазкур ҳолда бухгалтерия ҳисобини қандай қилиб тўғри юритиш мумкин: ҳақиқатда кўрсатилган хизматлар – тўлов карталари бўйича абонентларга берилган трафик бўйичами ёки реализация қилинган экспресс-тўлов карталари учун дилерлардан маблағлар келиб тушиши далили бўйичами? Агар ҳақиқатда кўрсатилган хизматлар бўйича бўлса, мабодо истеъмолчи картани харид қилган, бироқ йўқотган бўлса нима қилиш керак? Зеро бундай ҳолда, гарчи унинг учун ҳақ аллақачон келиб тушган бўлса-да, хизмат реализация қилинмай қолган бўлади. Экспресс-тўлов карталари бўйича тақдим этиладиган интернет-хизматлар кўрсатишдан тушум ҳисобини қандай қилиб тўғри юритиш мумкин? далее...»» |
|
04.09.2020
Картон идиш учун божхона имтиёзлари
Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун картон идишларни импорт қилишда имтиёзлар назарда тутилганми? далее...»» |
|
20.09.2013
Карточка орқали бозордан харид қилинганда
Бизнинг МЧЖ фаолият тури - озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш. Деҳқон бозорларидан айрим зираворлар харид қилишимизга, жумладан уларни терминал орқали ҳақ тўлаш воситасида олишимизга тўғри келади. Биз ушбу зираворларни корпоратив пластик карточка бўйича харид қилишимиз мумкинми, сотиб олинган товарни қандай қилиб ҳужжатли кирим қилса бўлади? далее...»» |
|
06.12.2013
Карточка орқали харид қилишга чеклов йўқ
Сотиб олинган товарни бухгалтерияда қандай қилиб ҳужжатли кирим қилиш лозим бўлади? далее...»» |
|
20.01.2014
Карточка эсдалик учун берилмайди
Агар корпоратив пластик карточка орқали хизмат автомашиналарига бензин қуйишга ҳақ тўланса, қандай ҳисобот ҳужжатларини тақдим этиш лозим? далее...»» |
|
11.04.2016
Картошка сотиб олсангиз – солиқ тўлашни унутманг
Ташкилотимиз (ХХТУТ коди – 71300 – умумий овқатланиш) ўз фаолиятини ўтган йилда бошлаган. Бизга керакли бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг баъзиларини супермаркетлардан топа олмаймиз, агар бўлса ҳам, табиийки, улгуржи нархда сотилмайди. Шу боис кўп товарларни бозорлардан нақд пулга харид қилишга мажбурмиз. Сотувчилар ўзлари учун нохуш оқибат юзага келишидан чўчиб, паспорт нусхаси, СТИР ёки бошқа ҳужжатларни тақдим этишдан бош тортишади. Ўтган йили оборотимиз 3,3 млрд сўмдан ошди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишимиз учун банкдан 1,7 млрд сўмдан кўпроқ маблағ олдик, сўнгра туман ДСИ Солиқ кодексининг 184-моддасига асосланиб бизга талабнома тақдим этди, унда биз харид қилишга олинган суммадан 23%лик энг юқори ставкада ушланган 393 522 800 сўм даромад солиғи тўлашимиз кераклиги, зеро биз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб оладиган жисмоний шахсларнинг даромадлари манбаи ҳисобланишимиз кўрсатилган эди. Агар умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотини харид қилаётганда ҳар бир деҳқондан СТИР, паспорт нусхасини кўрсатишни сўраса, декларация тақдим этиб, унинг учун 23%лик ставкада даромад солиғи тўласа, фаолиятни тўхтатгани ва зарар кўриб ишламагани яхши эмасми? Шу боис ҳам бизда бир қатор саволлар туғилди. Солиқ инспекциясининг талаби қанчалик тўғри? Агар у тўғри бўлса, қандай иш юритишимиз керак? Маҳсулотни ҳақиқатан ҳам бозорларда харид қилганлигимизни қандай исботлай оламиз? Нима учун биз ЖШДСни энг юқори ставкада тўлашимиз керак? Айни ким учун солиқ тўлаётганимизни солиқ инспекцияси қандай қилиб аниқлайди? далее...»» |
|
15.10.2019
Картошка учун имтиёз
Улгуржи-чакана савдо билан шуғулланувчи корхонамиз Қозоғистондан картошка олиб келади. ВМнинг 31.12.2018 йилдаги 1065-сон қарорига мувофиқ, ўзи етиштирган картошкани реализация қилиш обороти ҚҚСдан озод этилади. Импорт қилинган картошкани реализация қилишга ҚҚС солинадими? далее...»» |
|
02.03.2015
Картошкага ҚҚС солинмайди
Ходимларга озиқ-овқат маҳсулотлари, янги йил совғалари, қурилиш материалларини бепул беришга ҚҚС солинадими? Ёки, Солиқ кодекси 204-моддасининг ўн учинчи қисмига кўра, мазкур операцияда ушбу солиқ солинадиган база мавжуд эмасми? далее...»» |
|
14.09.2015
Касаба уюшмасидан фақат сальдо қолди
2013 йилда туманимиз касаба уюшмаси бошқа касаба уюшмаси билан бирлашди. Унинг ҳисоб-китоб рақами ёпилгани боис 2014 йилдан бошлаб касаба уюшмаси бадалларини ушлашни тўхтатдик. Бироқ уларнинг 2013 йил учун сальдоси баланснинг 65-ҳисобварағида турибди. Объектив сабабларга кўра раҳбарият бирлашган касаба уюшмаси билан шартнома тузишни хоҳламаяпти. Бундай ҳолатда касаба уюшмаси бадаллари бўйича 65-ҳисобварақ сальдосини қандай қилиб ёпишимиз мумкин? далее...»» |
|
05.09.2020
Касаллик варақалари бериш тартибига ўзгартиришлар киритилди
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (АВ томонидан 15.06.2020 йилда 2667-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага тузатишлар киритилди (ҳужжат матни «СБХ» мазкур сонининг ҳужжатлар пакетида берилмоқда). далее...»» |
|
02.04.2013
Касаллик варақаси бўйича нафақа: кимга қанча?
Касаллик бўйича нафақаларнинг миқдори қайси ҳужжатда белгиланган? далее...»» |
|
15.10.2019
Касаллик варақаси бўйича тўловларга ЯИТ ҳисобланмайди
1. Ходимларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақалари бўйича тўланган суммаларга ЯИТ солинадими? 2. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақалари тўланиши 2019 йилда ЖШДС ва ЯИТ ҳисоб-китобининг қайси сатрларида акс эттирилади? далее...»» |
