Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 37 / Амалий бухгалтерия

Карта сақловчисини унинг эгаси билан адаштирманг

 

Ташкилотимиз янги корпоратив карточка сотиб олди ва унинг қийматини тўлади. Банк фақат қабул қилиш-топшириш далолатномасини берди.

Корпоратив пластик картани материал сифатида кирим қилиш ва унга тўланган ҳақни ҳисобдан чиқариш керакми?

О.Усмонова,

бош бухгалтер.

 

Йўқ, корпоратив пластик картани (КПК) материал сифатида кирим қилиш керак эмас. Уни банк юридик шахс фойдаланиши учун беради. Ташкилот банк билан тузилган шартномага асосан КПК эгаси эмас, сақловчиси ҳисобланади.

Юридик шахс корпоратив банк карталари ёрдамида ҳисоб-китоб операцияларини ўтказиши тартиби Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом (АВ томонидан 18.04.2005 йилда 1470-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тартибга солинади. Низомга кўра, эмитент банк ўзи эмиссия қилган банк карталарига доир мулк ҳуқуқига эга бўлади, ташкилот эса ташкилотга тегишли карта ҳисобварағида ҳисобда турган пул маблағларини КПК ёрдамида тасарруф этади.

КПКдан фойдаланиш ҳуқуқи учун банкка тўланган суммаларни банк хизматлари сифатида давр харажатлари деб ҳисобга олиш лозим.

Замира ЖЎРАЕВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2035 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика