Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 17 / Мутахассис жавоб беради

Карантин: ҚҚС қўшимча ҳисобланмаслиги учун нима қилиш керак

 

Карантинга қарамай корхоналар солиқчилардан қўшимча солиқлар ҳисобланган талабномаларни олишда давом этмоқдалар. Бу вазиятда солиқ органини тушуниш мумкин: давлат бюджетини тўлдириш масалалари ҳар қачонгидан ҳам долзарбдир. Корхоналар агар талабномага рози бўлсалар, бироқ уни тўлай олмасалар, бундай вазиятда нима қилишлари керак? Ёки талабномага рози бўлмасалар, бироқ карантин сабабли жавоб йўллашда муаммолар юзага келган бўлса, қандай йўл тутиш керак?

 

Buxgalter.uz илтимосига кўра, вазиятни ДСҚ камерал назорат бошқармаси бошлиғи Бахтиёр ­ИБРАГИМОВ шарҳлаб берди:

 

– Тадбиркорларга юборилаётган деярли барча талабномалар ҚҚС занжиридаги тафовут билан боғлиқ. Айрим солиқ тўловчилар хато қилиб ёки атайлаб реализация қилинган товарлар бўйича ҳисобварақ-фактураларни яширадилар ёки мавжуд бўлмаган ҳисобварақ-фактуралар бўйича солиқ суммасини ҳисобга оладилар.

Агар ҳисобварақ-фактура реализация қилиш реестрларида акс эттирилмаган бўлса, бироқ у бошқа ҚҚС тўловчида (контрагентда) ҳисобга олиш учун асос бўлиб хизмат қилган бўлса, солиқ органлари ҳисобга олиш ҳуқуқини тасдиқлаш учун ундан ушбу ҳужжатни сўраб оладилар. Кейин эса уни реализация қилиш реестрида акс эттирмаган тўловчига талабнома юборадилар.

Бундай вазиятларни олдини олиш учун ДСҚ барча солиқ тўловчиларга электрон ҳисобварақ-фактураларга ўтишни тавсия қилади.

Таъкидлаш этиш жоизки, жорий йилнинг январь-февраль ойларида ЭҲФ реестрлари бўйича бирорта ҳам ҚҚС занжирининг узилиши аниқланмади. Тегишинча, тўлиқ электрон ҳисобварақ-фактурага ўтган тўловчиларга солиқ органлари талабнома йўлламайди.

Агар солиқ тўловчи молиявий қийинчиликларга дуч келган бўлса ва ҳозирнинг ўзида ҳисобланган солиқ суммасини тўлаш имкониятига эга бўлмаса, СКнинг 98-101-моддаларига биноан у муайян муддатга аниқ солиқ турлари бўйича кечиктириш олиш учун ҳужжатларни топшириши мумкин.

Агар тушунтиришни тақдим этиш учун вақт талаб этилса, бу ҳақда солиқ органларини ёзма равишда аниқ муддатларни кўрсатган ҳолда хабардор қилиш лозим.

 

Прочитано: 136 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика