Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 38 / Бизнинг маслаҳатлар

Карточка орқали бозордан харид қилинганда

Бизнинг МЧЖ фаолият тури - озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг таъмини меъёрлаштириш мақсадида деҳқон бозорларидан айрим зираворлар харид қилишимизга, жумладан уларни терминал орқали ҳақ тўлаш воситасида олишимизга тўғри келади.

Биз ушбу зираворларни корпоратив пластик карточка бўйича харид қилишимиз мумкинми, сотиб олинган товарни қандай қилиб ҳужжатли кирим қилса бўлади? Шу хусусда батафсил хулоса чиқариб беришингизни илтимос қиламиз.

Оғабек Тошев,

МЧЖ раҳбари ўринбосари.

Самарқанд вилояти.

 

— Корпоратив банк картасидан фойдаланишда Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомга (МБ бошқарувининг АВ томонидан 2005 йил 18 апрелда 1470-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) амал қилиш лозим бўлади.

Хусусан, корпоратив банк карталарининг сақловчилари савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарида миллий валютадаги корпоратив банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низомда, унга киритилган ўзгартиришлар ҳисобга олинган ҳолда, кўзда тутилган харажатларни тўлаш учун нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширишлари мумкин.

Корпоратив банк карталаридан фойдаланган ҳолда нақд пулсиз шаклда тўлаш учун сарф қилинаётган пул маблағлари корпоратив банк картасининг сақловчисига ҳисобдорлик шарти билан бериладиган, қатъий тарзда белгиланган мақсадларда ишлатиладиган маблағлар бўлиб ҳисобланади.

Корпоратив банк картаси воситасида бошқа харажатлар учун тўловлар амалга оширилганда терминаллар квитанцияларининг асл нусхалари, унга илова қилинган тегишли савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари томонидан кўрсатилган хизматлар бўйича тўловни терминал орқали қабул қилган хизматчининг имзоси ва “Тўланди” муҳри қўйилган счётлар ва квитанциялар ҳисобот ҳужжатлари сифатида хизмат қилади.

 Хўжалик эҳтиёжлари учун майда улгуржи тартибда товарлар ҳақи корпоратив банк картаси воситасида тўланганда, терминаллар квитанцияларининг асл нусхалари, унга илова қилинган товар счётлари ва қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳужжатлар ҳисобот ҳужжатлари сифатида хизмат қилади.

Бинобарин, Президентнинг “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига (2011 йил 24 августдаги ПФ-4354-сон) кўра корпоратив пластик карталардан фойдаланган ҳолда товарларга тўловларни амалга оширишда тўлов терминаллари чеклари бирламчи бухгалтерия ҳужжатларига тенглаштирилади.

Корпоратив банк картасининг сақловчиси уни ҳисобдорликка олган кундан бошлаб 10 кундан кечиктирмаган ҳолда корпоратив банк карталари воситасида ишлатилган суммалар тўғрисида корхона бухгалтериясига ҳисобот тақдим этиши шарт. Бунда ҳисобот билан бирга тўлов терминали чекини тақдим этиши шарт, унда сотиб олинган товар тўғрисидаги маълумотлар: номи, миқдори, нархи, хариднинг умумий суммаси акс эттирилиши керак.

21-сон БҲМСга асосан бухгалтерия ҳисобида сотиб олинган хом ашё терминал чеки ва моддий жавобгар шахснинг ҳисоботи асосида 1010-ҳисобварақ дебетига кирим қилинади ва 4200-“Ходимларга берилган бўнаклар” ҳисобварағи билан корреспонденцияда акс эттирилади.

Прочитано: 2206 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика