23.08.2013
Имтиёзлар – тадбиркор учун мадад
Барча тоифадаги корхоналар, шунингдек фаолиятнинг айрим соҳа корхоналари учун белгиланган солиқлар турлари ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича белгиланган имтиёзлар. далее...»» |
01.11.2019
Имтиёзлар – ТИФ ТН коди бўйича
Умумбелгиланган солиқларни тўловчи ташкилот (МЧЖ) йўловчиларни шаҳар йўловчи ташиш транспортида (автобусда) ташийди, шунингдек юридик шахслар билан тузилган шартномаларга мувофиқ ходимлар ва туристларни ташиш бўйича хизматларни кўрсатади. Ташкилот ҳаракатланувчи таркибни янгиламоқчи, бунинг учун Хитойдан янги автобуслар олиб келмоқчи ($ 50 000 дан 20 та автобус). Бу мақсадда банкдан кредит оляпмиз. Автобуслар божхонадан ўтаётганда ҚҚС тўлашимиз керак бўладими? Шаҳар йўловчи ташиш транспортида йўловчиларни ёки туристларни ташиш учун автобусларни олиб келишга бирор-бир имтиёз борми? Автобуслардаги ўриндиқларнинг сони аҳамиятга эгами? ҚҚС тўлангудек бўлса (бу сумма эса биз учун салмоқли бўлади), уни йил давомида бўлиб-бўлиб тўлашимиз мумкинми? ҚҚСдан ташқари божхонада яна қандай тўловларни тўлашимиз керак бўлади? далее...»» |
19.06.2018
Имтиёзлар – тошкентликлар учун эмас
Ташкилот (МЧЖ ҚК) нур таратувчи диод лампалар ишлаб чиқаради (электр лампа саноати). Корхонанинг устав фонди миқдори – 300 минг АҚШ доллари, шундан 273 000 (91%и) – хорижий инвесторнинг улуши. Устав тўлиқ шакллантирилган. Тошкент шаҳрида жойлашган, нур таратувчи диод лампалар ишлаб чиқарувчи корхона Президентнинг ПФ-3594-сон Фармонига мувофиқ ЯСТ бўйича имтиёзни қўллаши мумкинми? далее...»» |
05.03.2013
Имтиёзларга ҳақлисиз Даволанишга ҳам, моддий мадад олишга ҳам ёки ходимга даволаниш, моддий ёрдам бериш ва байрамни ташкил этиш ҳақини тўлашнинг солиқ оқибатлари тўғрисида
Агар корхона ходимга стационар ва (ёки) амбулаторияда тиббий хизмат кўрсатиш (даволаниш) ҳақини тўласа... далее...»» |
10.04.2017
Имтиёзларни БЮДда акс эттирамиз
1. Божхона юк декларациясида имтиёзни қўллаш асослари қандай кўрсатилади? 2. Экспортчи ёки импортчининг декларация тўлдириши тартибига ўзгартиришлар киритилдими? далее...»» |
14.12.2020
Имтиёзларни рўйхатдан қидиринг ёки СТ-1 ни тақдим этинг
Қизим иши учун, шунингдек шахсий фойдаланиш мақсадида Россияда Сономед портатив энцефалографи ҳамда Нейрон–Спектр–5 (эксперт классидаги 32-каналли энцефалограф) сотиб олмоқчи. Ишлаб чиқарувчи заводдан олинганда уларнинг умумий қиймати тахминан 2,5 минг долларни ташкил этади. Олдин ишлатилганини ҳам сотиб олса бўлади, шунда улар арзонроққа тушади. Самолётда олиб келадиган бўлса, бир кишига 2 минг долларлик қўл юкини олиб келишга рухсат бор. Ушбу аппаратларга нисбатан бирор-бир имтиёзлар борми? Агар самолётда келиб, икки кишининг ҳар бирида 1 донадан аппарат бўлган тақдирда божхона божи тўлаш керак бўладими? далее...»» |
26.10.2017
Имтиёзларни қўллаш учун асос
Президентнинг «Республика фармацевтика саноатини жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида (20.04.2017 йилдаги ПҚ-2911-сон) белгиланишича: 1) ҳисобот даври якунлари бўйича тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришдан олинадиган тушум улуши умумий реализация ҳажмининг камида 60%ини ташкил этадиган шундай буюмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган ташкилотлар 2021 йилнинг 1 январига қадар фойда солиғи ва мол-мулк солиғи, микрофирмалар ҳамда кичик корхоналар учун ЯСТ, Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинади; 2) 2021 йил 1 январга қадар дори воситаларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган хом ашёни импорт қилишда ундириладиган божхона тўлови ва акциз солиғига Солиқ кодекси 211-моддасининг 6-бандида назарда тутилган ҚҚС бўйича имтиёз татбиқ этилади. Яъни 1-банди бўйича фақат тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришга, 2-банди бўйича эса фақат дори воситаларини ишлаб чиқаришга имтиёз татбиқ этиладими? Амалдаги қайси норматив ҳужжатларда имтиёзларни қўллаш мақсадида ушбу тушунчалар очиб берилган? далее...»» |
05.09.2020
Имтиёзларнинг бекор қилиниши нимага олиб келади
2020 йил 19 июнда Президент томонидан «Алоҳида солиқ ва божхона имтиёзларини бекор қилиш тўғрисида»ги Фармон (ПФ-6011-сон) имзоланди. Ушбу ҳужжатнинг мазмуни ва амалий қўлланиши масалалари тўғрисидаги саволларга молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ жавоб берди. далее...»» |
29.09.2015
Имтиёзларсиз, бироқ ЭКИҲдан кам эмас
Мен II гуруҳ ногирониман, чакана савдо билан шуғулланадиган МЧЖ (ЯСТ тўловчи) очдим. Бир ўзим ишлайман. Менда ЯСТ ва ЯИТ бўйича имтиёзлар борми? далее...»» |
08.10.2019
Имтиёзли рўйхат
Корхона Ўзбекистонда ўхшаши бўлган дори воситаларини импорт қилади. Унга ҚҚС бўйича имтиёз борми? далее...»» |
24.06.2024
Имтиёзли ставкани қўллаш тартиби
Компания айланмаси 2023 йилда биринчи мартa 10 млрд сўмдан ошди. Солиқ кодексининг 337-моддаси 11-қисми асосида 2023 ва 2024 йиллар учун солиқ ставкасини 50%га камайтириш шаклида имтиёз қўлланилди. Ҳозирги вақтда солиқчилар автокамерал натижаларига кўра ушбу имтиёз фақат 2022 йилдан 2023 йилгача бўлган даврда амал қилгани боис биз ундан фойдаланишга ҳақли эмаслигимизни таъкидлаб, хатлар ёзишмоқда ва қўнғироқ қилишмоқда. Улар Солиқ кодексида имтиёздан фойдаланиш мумкин бўлган даврлар аниқ белгиланмаганлигига таянишмоқда. Имтиёздан жорий ва кейинги солиқ даврларида фойдаланиш мумкинлиги ёзилган қисмда фақат 2022 ва 2023 йиллар назарда тутилган. Бу вазиятда улар ҳақми? далее...»» |
17.08.2015
Имтиёзли хизматлар кўпайди
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қўшма қарори билан Айрим хизмат турларини кўрсатадиган юридик шахслар учун фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. далее...»» |
12.10.2016
Имтиёзли шартларда турар жой олиш
Корхона директори намунавий лойиҳа бўйича янги уй-жой сотиб олиш учун корхонадан қарз олиб, уни бўлиб-бўлиб тўламоқчи. Директорга бериладиган қарз қурилиш корхонасига ўтказилади. 1. Агар корхона берган қарз қурилиш корхонасига ўтказилса, ходим намунавий лойиҳа бўйича янги уй-жой сотиб олиш учун олган қарзини узишга йўналтирилган иш ҳақига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинадими? 2. Қарз бериш қандай ҳужжатлар билан расмийлаштирилади? далее...»» |
04.05.2015
Имтиёзли ЭКИҲнинг тўрт карралиги: мавзуни давом эттириб
Солиқ кодексининг 180-моддаси бўйича ЭКИҲнинг 4 баравари чегириладиган имтиёзни қўллаш тартиби мутахассислар томонидан турлича талқин қилинар экан. Уларнинг айримлари имтиёз ортиб борувчи якун билан, бошқалари алоҳида ҳисоблаб чиқарилади деб ҳисоблашади. далее...»» |
30.05.2016
Имтиёзни балансдан ташқарида қайд этинг
Корхона Президентнинг 28.01.2009 йилдаги ПҚ-1050-сон Қарорига ¬2-иловада назарда тутилган рўйхатга кирувчи ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаради. У импорт контракти бўйича материаллар (трикотаж буюмлар учун кнопкалар ва тикув машиналари учун эҳтиёт қисмлар (игналар) сотиб олди. Божхона органлари кнопкалар қийматига ҚҚС бўйича имтиёзни қўлладилар, эҳтиёт қисмлар бўйича эса қўлламадилар. ҚҚС бўйича имтиёзни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак? далее...»» |
12.12.2016
Имтиёзни сақлашни кўзлаб
Корхонамизнинг асосий фаолият тури умумий овқатланиш ҳисобланади. Кичик корхоналар учун тасдиқланган 15%лик ставкада ЯИТ ҳисоблаймиз. Текширувчилар ташкилот ходимларининг ўртача йиллик сони тўғри ҳисобланганини текшириш чоғида Президентнинг ПФ-4232-сон Фармони билан берилган имтиёздан фойдаланиш учун коллежлар битирувчилари сонини алоҳида ҳисоблаш кераклигини айтдилар. Штатда коллеж битирувчилари бўлганда имтиёзни қўллаш мақсадида ходимларнинг ўртача йиллик сонини қандай қилиб тўғри ҳисоблаш мумкин? далее...»» |
07.04.2014
Имтиёзни тасдиқлаймиз
Божхона постида бизга божхонадан ўтказиш чоғида жўнатиш мамлакатининг декларацияси талаб қилинади деб айтишди. Биз хитойлик ҳамкорларга ушбу ҳужжатнинг нималиги ва у қай тарзда расмийлаштирилишини қандай қилиб тушунтирайлик? далее...»» |
19.12.2016
Имтиёзни тўғри қўлланг
Бизнинг МЧЖ аҳолига тиббий хизматлар кўрсатади (ХХТУТ коди – 91514). ¬ПФ-3923-сон Фармонга мувофиқ 1.01.2018 йилгача имтиёзга эгамиз. ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг рухсати билан бир нечта ҳомийлар кўмагида пластик жарроҳлар симпозиумини ташкиллаштириш ва ўтказишни мўлжаллаяпмиз. Ҳисобрақамимизга ҳомийлик ёрдами кўринишида (меҳмонхона, зал ижараси, овқатланиш ва ҳ.к. ҳақини тўлаш учун) пул маблағлари келиб тушади. 1. Ҳомийлик ёрдами тиббиёт корхонаси учун даромад ҳисобланадими? 2. Агар ҳисобланса, ПФ-3923-сон Фармон бўйича имтиёз ушбу даромадларга татбиқ этиладими? далее...»» |
29.11.2013
Имтиёзни тўғри қўлланг
Бизнинг МЧЖ шаклидаги корхонамизнинг асосий фаолият тури улгуржи савдо бўлиб, унинг таъсисчиси жисмоний шахс ҳисобланади. 2013 йилга қадар ходимлар сони бўйича биз кичик корхоналар тоифасига кирар эдик. Бироқ 2012 йил якунлари бўйича белгиланган чегарадан ошиб кетдик ва кичик корхона мақомини далее...»» |
02.12.2013
Имтиёзни тўғри қўлланг
Бизнинг МЧЖ шаклидаги корхонамизнинг асосий фаолият тури улгуржи савдо бўлиб, унинг таъсисчиси жисмоний шахс ҳисобланади. 2013 йилга қадар ходимлар сони бўйича биз кичик корхоналар тоифасига кирар эдик. Бироқ 2012 йил якунлари бўйича белгиланган чегарадан ошиб кетдик ва кичик корхона мақомини йўқотдик. Бу вазиятда таъсисчига дивиденд тўлаш пайтида биз солиқ солиш масаласида тегишли имтиёзга эга бўламизми ёки йўқми? далее...»» |