Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 44 / Мутахассис тушунтиради

Икки имтиёздан бир вақтда қандай фойдаланиш мумкин

 

Ташкилот тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаради ва уларни маҳаллий бозорда ва экспортга реализация қилади. У экспорт фаолияти бўйича фойда солиғининг ноль даражали ставкаси, қолган фойда бўйича эса – икки баравар пасайтирилган солиқ ставкасини қўллашга ҳақлими?

Buxgalter.uz ушбу имтиёзларни қандай қилиб бир вақтда қўллашни тушунтириб беришни ДСҚ мутахассиси Назокат ХОЛМАТОВАдан илтимос қилди.

 

Фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қўллаш шартлари

– Фойда солиғи тўловчилар товарларни (хизматларни) экспортга реализация қилишдан олинган фойдага нисбатан 0% миқдоридаги ставкани қўллашга ҳақли, башарти бир вақтда қуйидаги шартлар бажарилса:

● экспорт қилишдан олинадиган даромадлар жами даромаднинг ­15%идан ошса;

● товарларни чет эл валютасида экспорт қилиш юзасидан даромадлар товарлар (хизматлар) экспорт режимига чиқарилган кундан эътиборан 180 календарь куни ичида келиб тушган тақдирда.

● товарлар (хизматлар) экспорти ҳужжатлар билан тасдиқланган (СК 261, 337-моддалари).

Агар ташкилот ноль даражали ставкани қўллаган бўлса, бироқ тўлов 180 календарь куни ичида келиб тушмаган бўлса, кўрсатилган ставка қўлланилган давр учун аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиш зарур.

Ноль даражали ставкани қўллаш қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:

● рўйхати Президентнинг қарори билан тасдиқланадиган хом ашё товарлар экспортига;

● халқаро ташишлар хизматларига, бундан автотранспортда ташишлар мустасно;

● товарларни қувурлар орқали ва газ қувурлари орқали ташиш бўйича хизматларга.

 

Фойда солиғининг пасайтирилган ставкасини қўллаш шартлари

Ҳисобот даври якунлари бўйича тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришдан олинадиган тушум улуши умумий реализация ҳажмининг камида 60%ини ташкил этадиган шундай буюмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган ташкилотлар 2021 йилнинг 1 январига қадар фойда солиғи тўлашдан озод қилинган. Кўрсатилган имтиёз унинг амал қилиш муддати тугагунига қадар амал қилади (30.12.2019 йилдаги ЎРҚ-599-сон Қонуннинг 4-м.; 20.04.2017 йилдаги ПҚ-2911-сон қарорнинг 2-б.).

Имтиёз фақат фойда солиғи бўйича ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг амал қилиш даврида тақдим этилганилиги боис, ташкилот фойда солиғини имтиёзлар амал қилиш муддати тугагунча 2 баравар пасайтирилган ставкада тўлайди (29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорга 7-иловага изоҳ; 26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорнинг 4-б.).

Фойда солиғининг 15% ставкасида қонун ҳужжатларига асосан ташкилот 7,5% (15% / 2) ставкани қўллашга ҳақли.

 

Қандай қилиб ноль даражали ставка ва 7,5% ставкани бир вақтда қўллаш мумкин

Ўзбекистоннинг қонунлари қонуний ҳужжатлардир, Президентнинг фармонлари ва қарорлари – қонуности ҳужжатлар. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида тафовут бўлган тақдирда, юқори юридик кучга эга бўлган НҲҲ қўлланилади («Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг 6, 16-моддалари).

Шу боис тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган ва юқорида айтиб ўтилган шартларга тўғри келадиган ташкилотлар фойда солиғи бўйича қуйидаги ставкаларни бир вақтда қўллашга ҳақли:

0% – товарларни (хизматларни) экспортга реализация қилишдан олинган фойда бўйича;

7,5% – фойданинг қолган қисми бўйича.

Солиқ қонунчилигига риоя қилиш мақсадида солиқ тўловчилар мутаносиб усул ёки тўғридан-тўғри ҳисобга олиш усулини қўллаган ҳолда ҳар бир фаолият тури бўйича даромадлар ва харажатларнинг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритишлари шарт. Танланган усулни солиқ солиш мақсади учун ҳисоб сиёсатида акс эттиринг (СК 77, 80-моддалари).

 

МИСОЛ. Даромадлар ва харажатларни тўғридан-тўғри ҳисобга олиш усули

Ташкилот тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган ва маҳаллий бозорда уларни реализация қилади.

У даромадлар ва харажатларни тўғридан-тўғри ҳисобга олиш усулини қўллайди.

2020 йил учун корхона бўйича қуйидаги маълумотлар мавжуд:

(минг сўм)

Жами даромадга қўшиладиган даромад тури

 

Даромадлар суммаси

 

Реализация қилинган маҳсулот таннархи ва тегишли фаолият тури билан боғлиқ бошқа чегириладиган харажатлар

 

Умумий чегириладиган харажатлар*

 

Солиқ базаси

 

Солиқ ставкаси

(% да)

Солиқ суммаси

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

(2 – 3 – 4)

6

 

7

(5 х 6)

Тиббиёт буюмларини маҳаллий бозорда реализация қилиш (жами даромаднинг 70%и)

 

1 260

 

960

 

140

 

160

 

7,5%

 

12

 

Тиббиёт буюмларини экспортга реализация қилиш (жами даромаднинг 30%и)

 

540

 

390

 

60

 

90

 

0%

 

0

 

Жами:

 

1 800

 

1 350

 

200

 

250

 

 

 

12

 

 

*Аниқ фаолият турига киритиш имкони бўлмаган чегириладиган харажатларни реализациядан олинган тушумнинг умумий суммасида тегишли фаолиятдан олинган тушум улушига мутаносиб равишда тақсимлаш зарур.

Прочитано: 416 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика