Norma.uz
СБХ
02.07.2013 Ижарага олинган ускуна олиб кирилса
Ускунани вақтинчалик олиб кириш тўғрисида
далее...»»
08.01.2020 Ижарага олинган биноларни таъмирлаш харажатлари ҳисоби
Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона дори воситаларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланади. 2 та бино ижарага олинган ва дорихона очилган. Дорихоналарни очишдан олдин муассисдан қарзга олинган ТМҚ ҳисобига бино таъмирланган. Муассис билан тузилган материалларни фоизсиз қарзга олиш шартномаси мавжуд. Барча материаллар ушбу савдо нуқталарини таъмирлашга сарфланган. Қарз шартномасига қўшимча битим тузилди, унда материаллар ўрнига пул маблағларини қайтаришимиз кўрсатилди. Корхона ижарага олинган бинони таъмирлаш харажатларини ушбу даврдаги харажатларга киритиши мумкинми ёки уларни ижара муддатига тақсимлаши керакми?
далее...»»
01.11.2019 Ижарага олинган мол-мулк ҳисоби балансдан ташқари счётда
Муассисимиз ижара шартномасига асосан вақтинча фойдаланиш учун офис мебели ва компьютерни ижарага бераяпти. Корхонамиз улардан фойдалангани учун ярим йилда бир марта ЖШДСни чегирган ҳолда ижара тўловини тўлайди. Ижарага олинган мол-мулк ва ижара тўлови тўланганлиги балансда қайси проводкалар орқали акс эттирилади?
далее...»»
16.08.2017 Ижарага олинган мол-мулкни яхшилаш: ҳисоб ва солиқ оқибатлари
Корхона (ЯСТ тўловчи, асосий фаолият тури – аудиторлик хизматлари) айни пайтда бизнес-марказдаги офисни 2020 йилгача ижарага олиш шартномасини тузди. Ижара молиявий ижара аломатларига эга эмас. Офис ҳудудида капитал таъмирлаш ишлари ўтказилади, қуриладиган мебель ўрнатилади. Бунда контракт шартларига кўра ижара объектининг ажралмас қисми бўлган, шифт, пол ва деворларга зарар етказмаган ҳолда ажратиб олиб бўлмайдиган жами инвентарь, қурилган мебель ва бошқалар ижарага олувчига муайян компенсация тўланмай ижарага берувчининг мулкига ўтади. 1. Ижарага олинган хонадаги капитал таъмирлашни ижарага олувчининг бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш мумкин? 2. Ижара объектининг ажралмас қисми ҳисобланган ижарага олувчининг мол-мулки ижарага берувчининг мулкига ўтганда иккала тарафда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин? 3. Ушбу операция бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?
далее...»»
10.10.2019 Ижарага олинган объектни таъмирлашда фойда солиғи
Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона цех учун бинони ижарага олган. Харид қилинган материаллар (кабель, сантехника ва ҳ.к.) уни жорий таъмирлаш учун сарфланган. Ижарага берувчи таъмирлаш харажатларини қопламайди. Фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда ижарага олинган бинони жорий таъмирлаш харажатлари чегириладиган харажатлар ҳисобланадими?
далее...»»
27.12.2018 Ижарага олинган омборни таъмирлаш: харажатлар ҳисоби
Фирмамиз жисмоний шахсдан омборхоналарни ижарага олади (оператив ижара). Ўз навбатида уларни ёрдамчи ижарага берамиз. Омборга жойлаш шароитларини яхшилаш учун фирма ўз маблағларига қурилиш материаллари: сендвич-панеллар, арматура ва бошқаларни сотиб олди. Омбор очиқ турарди. Биз девор, тўсиқлар қурдик, томни таъмирладик. Таъмирлаш-қурилиш ишларини лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ ўз кучимиз билан бажардик. Қурилиш материалларини балансдан ҳисобдан чиқариш мумкинми? Ушбу ажратиб бўлмайдиган тарздаги яхшилашлар ижарага олинган хонада амалга оширилганлигини инобатга олган ҳолда буни қандай қилиб тўғри амалга ошириш мумкин? Ижарага берувчи билан ҳеч қандай ҳужжатларни (далолатномаларни) имзоламаганмиз. Ижарага олинган омборхоналарни таъмирлаш харажатлари қандай расмийлаштирилади?
далее...»»
12.10.2016 Ижарага олинган ускуна: имтиёздан ким фойдаланади
ЯСТ тўловчи ишлаб чиқариш корхонаси балансида турган ва 2 йил аввал фойдаланишга киритилган янги технологик ускунани жорий ижарага берди. Янги технологик ускуна ижарага берилганда ягона солиқ тўлови бўйича имтиёз кимда ҳисобланиши керак – ижарага берувчидами ёки ижарага олувчидами?
далее...»»
15.06.2016 Ижарага олиш учун сотилса
Бино қурилишига маблағ олиш мақсадида ЯСТ тўловчи ташкилотимиз банк билан қайтариладиган лизинг шартномасини тузмоқчи. Лизинг объекти – ноишлаб чиқариш биноси. Қайтариладиган лизингнинг айниқса солиқ солиш қисмида амал қилиш механизмини тушунтириб берсангиз. Тушунишимизча, бир йўла 2 ҳужжат: кўчмас мулкнинг олди-сотди шартномаси ва лизинг шартномаси имзоланади. Агар кўчмас мулкни сотсак, қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва ҳисобварақ-фактурани тайёрлаймиз. Солиқ оқибатлари ким учун юзага келади: фақат банк учунми ёки биз учун ҳамми? Қайтариладиган лизинг бўйича операцияни амалга ошириш учун зарур 2 та шартнома тузилганидан кейин қандай ҳужжатларни расмийлаштиришимиз керак? Қайтариладиган лизинг операцияларига қандай солиқ солинади?
далее...»»
03.09.2016 Ижарага олувчи коммунал хизматлар учун тўғридан-тўғри тўлашга ҳақлими
«А» юридик шахс «Б» юридик шахсга қарашли бўлган бинони ижарага олиб, бинода ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланмоқчи. Агар ижара шартномасида электр энергияси ва табиий газ харажатларининг «А» юридик шахс, яъни ижарага олувчи ҳисобидан қопланиши назарда тутилса, у мазкур тўловларни коммунал ташкилотлар билан шартнома тузмасдан туриб, тўғридан-тўғри уларнинг ҳисобрақамига ўтказиб бериши мумкинми?
далее...»»
17.09.2024 Ижарага олувчи меҳмонхона хизматларини кўрсатса, ижарага берувчи имтиёзларни қўллашга ҳақлими
«А» корхонаси ўзига тегишли бинони «Б» корхонасига меҳмонхона жойлаштириш учун ижарага беради. «Б»нинг асосий фаолият тури – меҳмонхона хизматлари, рухсат берувчи ҳужжатлар мавжуд, корхона ижарага олинган бино жойлашган манзил бўйича рўйхатдан ўтган. Агар бинодан меҳмонхона сифатида фойдаланилса, «А» корхонаси 2022 йил 27 январдаги ПҚ-104-сон қарорга асосан мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича имтиёзни қўллашга ҳақлими?
далее...»»
23.04.2018 Ижарага олувчи учун тўланган жарима қандай ҳисобга олинади
Ижарага берувчи автотранспортни ижарага олувчи учун ДЙҲХХда жарима тўлади. Ижарага олувчи қандай ҳужжат асосида ижарага берувчининг ушбу харажатларини қоплаши керак? Мазкур операцияда проводкалар қандай бўлади?
далее...»»
17.05.2018 Ижарага олувчиларга ҚҚСни қайта тақдим этамиз
Ишлаб чиқариш корхонаси (ҚҚС тўловчи) хоналарнинг бир қисмини ижарага беради ва электр энергияси харажатларини тўлаш учун ҳисобварақ-фактурани ижарага олувчига тақдим этади. Мисол: электр энергияси таъминотчисидан ҚҚС ҳисобга олинган 1 200 000 сўмлик (1 000 000 + 200 000 ) суммадаги ҳисобварақ-фактура олинди. ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 240 000 сўмлик (200 000 + 40 000) электр энергияси харажатларини тўлаш учун ҳисобварақ-фактура ижарага олувчига тақдим этилди. Кўрсатилган операциялар ҚҚС ҳисоб-китобига 7-илова «Харид қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестри» ва 8-илова «Реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестри»да қандай акс эттирилади?
далее...»»
07.10.2013 Ижарага транспорт олинганда
Агар юридик шахс жисмоний шахсдан автотранспорт­ни ижарага олиш бўйича шартнома тузган бўлса, ушбу ижара шартномаси нотариал тасдиқланиши шартми? Бу операция бўйича солиқ ҳисоботи шаклини қайси муддатда, қандай шаклда топшириш лозим?
далее...»»
13.08.2018 Ижарада ЖШДС бўйича ҳисобот
Фирмамиз жисмоний шахслардан 7,5%лик ставкада даромад солиғи ушлаб қолинишини ҳисобга олган ҳолда ижара ҳақини тўлаб, жисмоний шахсдан бинони ижарага олади. Ҳисобланган суммаларни ЖШДС бўйича ҳисоботнинг қайси сатрларида акс эттириш лозим?
далее...»»
21.11.2016 Ижарадан даромадлар
Ташкилотимиз ЯСТ тўловчи кичик корхона ҳисобланади. Биз юридик шахсга хонани ижарага бермоқчимиз. Бунда ижарачининг илтимосига кўра шартномани 3 йилга тузаяпмиз, яъни узоқ муддатли ижарага бераяпмиз. Бу вақтинчалик, сотиб олиш ҳуқуқи берилмайдиган оддий ижара, ижарачи хонадан фойдаланади ва шартнома муддати давомида ижара тўловини тўлайди, фақат 3 йил муддат белгиланган. Сотиб олиш ҳуқуқисиз узоқ муддатли оператив ижара ҳисобда қандай акс эттирилади? Узоқ муддатли оператив ва қисқа муддатли ижаранинг бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солинишида фарқ борми?
далее...»»
29.04.2020 Ижарадан ЖШДС: карантин имтиёзларга ¬таъсир кўрсатмайди
Мол-мулкни ижарага берадиган ва даромад солиғини ҳар ойда тўлайдиган жисмоний шахс карантин даврида ушбу солиқни қандай тўлайди? Яқинда қабул қилинган НҲҲда имтиёзлар назарда тутилганми?
далее...»»
12.02.2019 Ижарадан олинган бошқа даромадлардан ажратмалар тўланмайди
Ташкилотимиз шаҳар транспортида йўловчиларни ташиш билан шуғулланади ва умумбелгиланган солиқларни тўловчи ҳисобланади. Асосий фаолиятдан ташқари ташкилотга тегишли хоналар ва ускуналарни ижарага берамиз (1 йилга шартнома тузилган). 2018 йилда ижарадан олинган даромадларга 3,2%лик ставкада давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар солиш керакми?
далее...»»
29.08.2018 Ижарадан олинган даромадларни акс эттириш
Агар II чоракдан нотурар жойни ижарага бериш шартномаси бекор қилинган бўлса, 2018 йил I ярми учун ЯСТ ҳисоб-китобига «Давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланган ижара ҳақи миқдорининг шартномада белгиланган ижара ҳақи миқдоридан ошган суммаси» 1-иловасида қандай суммани кўрсатиш керак?
далее...»»
06.10.2014 Ижарадан солиқ тўламайсиз

Ташкилотимиз нотижорат ташкилоти сифатида фаолият юритади. Балансимизда умумий майдони 350 кв.м бўлган бино мавжуд. Шу бинонинг 150 кв.м қисмини бошқа юридик шахсларга ижарага беришга қарор қилдик. Бизнинг ҳолатда мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи солинадими?


далее...»»
08.11.2013 Ижаранинг ўз ҳисоб-китоби бор
Корхона икки хил хизмат кўрсатади – меҳмонхона хизматлари (ЯСТ ставкаси – 6%) ва савдо жойларини дўконлар учун ижарага бериш хизматлари (ЯСТ – 30%). Солиқлар Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорига 9-1-иловага кўра ҳисобланади. Агар уларнинг улуши жами тушумда 60%дан камни ташкил этса, корхона ЯСТни жойларни ижарага бериш хизматларидан 6%лик ставкада ҳисоблай оладими?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика