Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 45 / Солиқ солиш

Ижаранинг ўз ҳисоб-китоби бор

Корхона икки хил хизмат кўрсатади – меҳмонхона хизматлари (ЯСТ ставкаси – 6%) ва савдо жойларини дўконлар учун ижарага бериш хизматлари
(ЯСТ
– 30%). Солиқлар Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорига 9-1-иловага кўра ҳисобланади.

Агар уларнинг улуши жами тушумда 60%дан камни ташкил этса, корхона ЯСТни жойларни ижарага бериш хизматларидан 6%лик ставкада ҳисоблай оладими?

Л.Самойлова,

МЧЖ бош бухгалтери.

           – Мол-мулкни ижарага бериш асосий фао­лият тури ҳисобланса, яъни умумий реализация қилиш ҳажмида ижарадан тушум улуши устунлик қилсагина алоҳида фао­лият тури сифатида ҳисобга олинади (Солиқ кодексининг (СК) 22-моддаси; Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисида низом, АВ томонидан 1.06.2009 йилда 1961-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Агар мол-мулкни ижарага бериш асосий фаолият тури ҳисобланмаса, ундан, шу жумладан савдо шохобчаларини ижарага беришдан олинган даромадлар СК 132-моддасининг 2-бандига кўра корхонанинг бошқа даромадлари ҳисобланади ва унга асосий фао­лият турига мувофиқ келадиган ставкада ЯСТ солинади.

Мол-мулкни ижарага бериш асосий фао­лият тури ҳисобланганда солиқ ставкаси қуйидагиларга боғлиқ бўлади:

агар озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсу­лотларини реализация қилиш учун савдо шохобчаларини ижарага беришдан олинган даромадлар умумий реализация ҳажмида 60%дан кўпни ташкил этса, уларга нисбатан 30%лик ставка қўлланади (Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорига 9-1-илованинг 10-банди). Бошқа мол-мулкни (кўчар ва кўчмас) ижарага беришдан даромадларга 6%лик ставкада солиқ солинади;

агар савдо шохобчаларини ижарага беришдан олинган даромадлар умумий реализация ҳажмида 60%дан камни ташкил этса, уларга 6%лик ставкада ЯСТ солинади.

Ижарадан олинган даромадларга солиқ солишда шуни ҳам ҳисобга олиш лозимки, улардан олинадиган ягона солиқ тўлови шартномада ўрнатилган ижара ҳақи суммасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб қилинади, аммо давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун тўланадиган ижара ҳақининг энг кам ставкалари бўйича ҳисоблаб чиқилган миқдордан паст бўлмаслиги керак (Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарори 3-банди). Агар шартнома билан белгиланган ижара ҳақи суммаси ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланган суммадан кам бўлса, ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китоби энг кам ставкалардан келиб чиқиб амалга оширилади (МВ ва ДСҚнинг 26.01.2012 йилдаги ММ/04-01-32-14/87 ва 13/1-954-сон тушунтириш хати). 2013 йилга Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилояти ҳудудида давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари тегишинча Тошкент шаҳар ҳокимининг 30.12.2012 йилдаги 1052-сон қарори ва Тошкент вилояти ҳокимининг 24.12.2012 йилдаги 260-сон қарорида белгиланган.

Прочитано: 2552 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика