Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 33 / Солиқ солиш

Ижарада ЖШДС бўйича ҳисобот

 

Фирмамиз жисмоний шахслардан 7,5%лик ставкада даромад солиғи ушлаб қолинишини ҳисобга олган ҳолда ижара ҳақини тўлаб, жисмоний шахсдан бинони ижарага олади.

Ҳисобланган суммаларни ЖШДС бўйича ҳисоботнинг қайси сатрларида акс эттириш лозим?

 

– Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ ҳисоботи шакллари МВ ва ДСҚнинг қарори (2-илова, АВ томонидан 22.03.2013 йилда ­2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тасдиқланган.

Жисмоний шахсларнинг ижара ҳақини олиш билан боғлиқ даромадларини юридик шахс-ижарага олувчи чорак якунларига кўра қуйидаги ҳисоботларда акс эттиради:

1) Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларда.

Йил бошидан даромад олган жисмоний шахслар сони, жами (киши) 001-сатрда, асосий бўлмаган иш жойи бўйича 003-сатрда акс эттирилади.

Ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси 004-сатрда, солиқ солинадиган даромадларнинг умумий суммаси (солиқ солинадиган база) 007-сатрда, мол-мулкни ижарага топширишдан даромадлар ҳисобланиши 010-сатрда акс эттирилади.

Бюджетга ҳисобланган ЖШДСнинг умумий суммаси 012-сатрда, ҳисобланган ЖШДС 015-сатрда акс эттирилади.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва фуқароларнинг суғурта бадаллари чегирилган ҳолдаги ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси 018-сатрда, жисмоний шахсларга тўланган даромадларнинг умумий суммаси – 019-сатрда, бюджетга тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг умумий суммаси 020-сатрда кўрсатилади;

2) Тўланган даромадлар ва ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ШЖБПҲга бадаллар суммасининг расшифровкасида (бундан дивидендлар ва фоизлар мустасно) (Маълумотларга 1-илова).

ЖШДС чегирилган ҳолда тўланган даромадлар суммаси 2 ва ­3-устунларда, ҳисобланган ЖШДС 5-устунда акс эттирилади.

Мол-мулкни ижарага беришдан жисмоний шахсга даромад тўлаш – 6 ва 7-устунларда, бюджетга ҳисобланган ЖШДС – ­12-устунда;

3) йил якунларига кўра – Жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадлар расшифровкасида (Маълумотларга 3-илова) жисмоний шахсларнинг даромадлари ­01-сатрда, мулкий даромадлар – 03-сатрда ва мол-мулкни ижарага беришдан даромадлар 031-сатрда акс эттирилади.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1088 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика