ЎзР корхонаси Россия ташкилотининг ускунасини ижарага оляпти. Уни контракт асосида РФ ҳудудида олади ва ўзи республикага 20 ой муддатга олиб киради. Ушбу ҳолда солиқ солиш қандай бўлади? Муддат 180 кундан кўп бўлгани учун доимий муассасадагидекми? Ёки унга тўлов манбаида солиқ солинадими? Бунда солиқ органларида доимий муассаса тўғрисида савол туғилмайдими?
Т.Сальникова.
Саволга газетамиз эксперти Дилшод СУЛТОНОВ жавоб беради.
– Россия компаниясининг вакиллари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мол-мулкни ижарага бериш билан боғлиқ бирор-бир функцияни (хизмат кўрсатиш, кўздан кечириш, назорат қилиш ва ҳоказо) амалга оширмайдилар. Шу сабабли доимий муассасани ташкил этиш тўғрисида сўз юритилиши мумкин эмас.
Солиқ кодексининг (СК) 20-моддасига кўра норезидентнинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасаси деганда норезидент Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган, шу жумладан фаолиятни ваколатли шахс орқали амалга ошираётган ҳар қандай жой эътироф этилади. Норезидентнинг доимий
муассасаси деганда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳар қандай кетма-кетликдаги ўн икки ойлик давр ичида 183 календарь кунидан ортиқ давом этадиган тадбиркорлик фаолиятининг амалга оширилиши ҳам эътироф этилади. Яъни ушбу меъёр компания вакилларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлишини назарда тутади.
СКнинг 155-моддасида назарда тутилишича, Ўзбекистон норезидентларининг тўлов манбаида солиқ солинадиган даромадларига, хусусан, республика ҳудудида фойдаланиладиган мол-мулкни ижарага ёки иккиламчи ижарага топширишдан олинадиган даромадлар киради. Сиз кўрсатган ҳолда, яъни мол-мулк тезкор ижарага берилганда, ижара тўловининг суммаси даромад ҳисобланади. СКнинг 155-моддасида назарда тутилишича, Ўзбекистон норезидентига тўлов манбаида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ушлаб қолинмасдан даромадни тўлаш Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ солиқ тўлашдан озод қилиш тўғрисидаги, Ўзбекистон солиқ органлари томонидан тасдиқланган ариза мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.
Агар сизда давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган тўлов манбаида солиқ тўлашдан озод қилиш тўғрисидаги ариза бўлмаса, тўланадиган даромадга Солиқ кодекси билан белгиланган тартибда тўлов манбаида солиқ солинади.
УСКУНАНИ ВАҚТИНЧАЛИК ОЛИБ КИРИШ ТЎҒРИСИДА
Сиз хорижда ижарага олган ускунани «Вақтинчалик олиб кириш» божхона режимида расмийлаштириш керак, у товарларнинг мамлакатимиз ҳудудида вақтинчалик туришлиги ва ундан белгиланган муддат мобайнида ҳолатини тубдан ўзгартирмай фойдаланилишини тақозо этади. Ушбу режим унга жойлаштирилган товарлар бож ва солиқлар солишдан тўлиқ ёки қисман озод қилиниши жиҳатидан фойдалидир. Бироқ унга мақомига кўра фақат чет эл товарлари жойлаштирилиши мумкин.
Товарлар ва транспорт воситаларини вақтинчалик четдан олиб келиш (четга олиб чиқиш) божхона режимига қўйиш қоидаларининг (ВМнинг 13.04.2013 йилдаги 106-сон қарорига 1-илова, бундан кейин – Қоидалар) II бўлимида товарларни ушбу режимда жойлаштириш шартлари белгиланган. Булар – декларациялаш, ушбу товарларни идентификациялаш имкониятини таъминлаш, зарур ҳолларда божхона тўловларини тўлаш ва товар ваколатли органларининг назоратидан ўтказиладиган бўлса, уларнинг рухсатномаларини тақдим этиш.
Товарларни вақтинчалик олиб кириш режимига жойлаштириш мумкин бўлган муддат божхона томонидан бундай олиб киришнинг мақсади ва ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади ва узайтирилади, бироқ бундай режимда туришнинг умумий муддати 2 йилдан ошмаслиги керак (Божхона кодексининг 23-моддаси). Хатингизга қараганда, сизни бундай муддат қониқтиради. У тугашига қадар товар божхона ҳудудидан олиб чиқилиши ёки бошқа божхона режимида жойлаштирилиши керак.
Вақтинчалик олиб киришга рухсатномани корхонангиз жойлашган жойдаги ҳудудий божхона органи беради.
Қоидаларнинг IV бўлимида вақтинчалик олиб кириш божхона режимига эълон қилинган, бож ва солиқлар солинишидан бутунлай озод қилинадиган товарлар қайд этилган. Улар жумласига касб асбоб-ускуналари (саноат ишлаб чиқариши, товарларни ўраш ёки табиат ресурсларидан фойдаланиш, ер ишларини бажариш, бинолар, иморатлар, иншоотлар қуриш ва таъмирлаш ҳамда шунга ўхшаш ишларни бажариш учун фойдаланиладиган асбоб-ускуналардан ташқари) ва инструментлар (шу жумладан ёрдамчи аппаратлар ва анжомлар) киради. Бунда вақтинчалик четдан олиб келинган касб асбоб-ускуналари ва инструментлар хорижий шахснинг мулки бўлиб қолиши, у томонидан олиб келиниши ва унга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аниқ ишни бажариш учун зарур бўлиши асосий шарт қилиб қўйилади. Сизнинг ускунангиз уларга кирмайди ва ушбу ҳолда, Қоидаларнинг III бўлимига кўра, божхона божлари ва солиқларини тўлашдан қисман озод қилиш қўлланилади, бунда товар Ўзбекистон ҳудудида бўлган ҳар бир тўлиқ ва нотўлиқ календарь ой учун, бамисоли товар вақтинчалик олиб кириш режимида божхона расмийлаштируви кунида эркин муомалага чиқарилгандек, божхона божлари ва солиқлари суммасининг 5%и тўланади.
Вақтинчалик олиб кириш режими товарларни эркин муомалага чиқариш (импорт) ва барча тегишли даврий божхона тўловларини тўлаш билан якунланганда товарларни импорт режимида жойлаштириш учун божхона юк декларацияси расмийлаштирилади. Божхона тўловлари вақтинчалик олиб кириш божхона режимида расмийлаштирилган БЮД асосида ундирилади. Декларация эркин муомалага чиқариш божхона режимида расмийлаштирилганида фақат божхона йиғимлари ундирилади (Қоидаларнинг 30, 31-бандлари).
Даврий божхона тўловлари тўлов кунида амалда бўлган республика Марказий банкининг курси бўйича миллий валютада тўланади. Вақтинчалик олиб киришга рухсат олган шахснинг танлашига кўра тўловлар олиб киришнинг бутун даври учун тўлиқ тўланиши ёки вақти-вақти билан киритилиши мумкин. Уларнинг даврийлигини ҳам олиб кирувчининг ўзи белгилайди, бунда у божхона органини кейинги давр бошланишигача амалга оширилиши керак бўлган тўлов тартиби тўғрисида албатта хабардор қилади. Бунда даврий божхона тўловларининг тўланган суммалари:
вақтинчалик четдан олиб келинган товарлар четга олиб чиқилган ёхуд улар бошқа божхона режимларига қўйилган тақдирда қайтарилмайди;
ушбу товарлар эркин муомалага чиқариш божхона режимига қўйилганда тўланиши керак бўлган божхона тўловлари суммасига ҳисобланади.
Маълумот учун! Агар божхона органи томонидан белгиланган муддатда товар Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқилса ёки бошқа божхона режимида жойлаштирилган бўлса, вақтинчалик олиб кириш режимининг амал қилиши якунланган деб ҳисобланади.
Ён дафтарга
Республика ҳудудига вақтинчалик олиб кирилган товардан вақтинчалик олиб кириш божхона режимини қўллашга рухсат олган шахсгина фойдаланиши мумкин. Агар у кейинчалик товарни бошқа шахсга фойдаланиш учун бермоқчи бўлса, бундан божхонани хабардор қилиши ва бундай беришга унинг розилигини олиши шарт. Бундай бериш юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши керак, ваколатли шахснинг барча мажбуриятлари ушбу товарлардан ҳақиқатда фойдаланувчига ўтади.
Ён дафтарга
Вақтинчалик олиб кирилган товарлар уларни расмийлаштирган божхона органининг фаолият зонасидан бошқа божхона органининг фаолият зонасига 3 ой ва ундан кўп муддатга олиб ўтилганда бу ҳақда олиб кириш божхонасини вақтинчалик олиб кирилган товарларнинг жойлашган жойи ва муддатини кўрсатган ҳолда ёзма равишда хабардор қилиш лозим.
- Солиқ солиш
- Қонунни қўллаш амалиёти
- Мутахассис жавоб беради
- Бухгалтерга ёрдам
- Ўз бизнесини бошловчиларга
- Божхона
- Почта қутиси
- Бухгалтерга ёрдам
- Амалиёт
Ижарага олинган ускуна олиб кирилса
Вы отправляете ссылку на текущую статью | ||
Кому(e-mail)*: | ||
От (имя)*: | ||
Комментарий: | ||
В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.
Вы можете оставить свой комментарий.
Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения. |