Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 17 / Амалий бухгалтерия

Ижарага олувчи учун тўланган жарима қандай ҳисобга олинади

 

Ижарага берувчи автотранспортни ижарага олувчи учун ДЙҲХХда жарима тўлади.

Ижарага олувчи қандай ҳужжат асосида ижарага берувчининг ушбу харажатларини қоплаши керак?

Мазкур операцияда проводкалар қандай бўлади?

К.Ушуров.

 

– Ижарага берувчи автотранспорт воситасини ижарага олувчига йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун жарима тўлашга сарфлаган харажатларини қоплашни ёзма равишда талаб қилган ҳолда мурожаат қилишга ҳақли (ФКнинг 1001-моддаси).

Шунингдек ЙҲҚни бузиш пайтида машина ижара шартномаси асосида ижарага олувчининг фойдаланишида бўлганлигини исботлаб, жаримани суд орқали ундириш мумкин.

Ушбу харажатларни қоплаш тўғрисида ижарага олувчига ёзма талабнома ёки судга даъво аризаси берганда масала ҳал этилгунга қадар ижарага берувчининг жаримани тўлашга сарфлаган харажатларини 4860-«Даъволар бўйича олинадиган счётлар» счётида ҳисобга олиш лозим.

 

Жарима тўланганда ижарага берувчида қуйидагича проводка қилинади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Тўланган жарима суммаси акс эттирилди

 

4860-«Даъволар бўйича олинадиган счётлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

 

 

Жаримани қоплаш бўйича қарор (ижарага олувчи ёки суд томонидан чиқарилган) ижобий бўлса ва жавобгар харажатларни қопласа, қуйидагича проводка қилинади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Жавобгар қоплаган, тўланган жарима суммаси акс эттирилди

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

4860-«Даъволар бўйича олинадиган счётлар»

 

 

 

Қарор салбий бўлса, тўланган жарима суммаси ижарага берувчининг бошқа операцион харажатларига ҳисобдан чиқарилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Харажатларга ҳисобдан чиқарилган жарима суммаси акс эттирилди

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

4860-«Даъволар бўйича олинадиган счётлар»

 

 

Юридик шахсга тегишли транспорт ҳақида сўз борганда ушбу транспорт воситасидан фойдаланиш учун масъул бўлган шахс маъмурий жавобгарликка тортилади. Агар маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарор устидан берилган шикоятни кўриб чиқиш жараёнида қуйидагилар аниқланса, транспорт воситасининг мулкдори ўзига тегишли транспорт воситасидан фойдаланиб содир этилган, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун маъмурий жавобгарликдан озод этилади:

● транспорт воситасига ҳуқуқбузарлик қайд этилган пайтда эгалик қилган шахс;

● транспорт воситаси бошқа шахсларнинг ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракатлари натижасида унинг эгалигидан чиқиб кетганлиги (МЖТКнинг 17-1-моддаси 4-қисми).

 

Ирина БОРИСОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1565 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика