Norma.uz
СБХ
13.09.2020 Ижара ҳақининг минимал миқдорлари нима учун керак
Юридик шахс (МЧЖ) бошқа юридик шахсга (МЧЖ) кўчмас мол-мулкни ижарага бераяпти. Ижара қийматини 2020 йилга белгиланган давлат мулкини ижарага беришнинг минимал ставкаларидан паст бўлмаган миқдорда белгилаш тавсия этилган. Уларга асосан бино ва иншоотлар бўйича базавий ижара ҳақи ставкалари ҳисобланади. 1. Хусусий ташкилот кўчмас мулкни ижарага бериш қийматини ҳисоблашда коэффициентларни қўлламасликка ҳақлими? 2. Коэффициентлар қўлланмасдан ҳисобланган, мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга солиқ солишда оқибатлар юзага келмайдими?
далее...»»
06.08.2013 Ижара ҳисоби қандай юритилади?
Бино-иншоотлар ижарага олинган ва ижарага берилган ҳолларда улар бухгалтерия ҳисобида акс эттирилиши тўғрисида тушунтириш берсангиз.
далее...»»
17.07.2017 Ижара: даромадлардан ушланадиган фоиз аҳамиятга эга
Ўзбекистонда кўчмас мулкни ижарага берувчиларнинг 4 тури мавжуд: ● жисмоний шахслар; ● нодавлат кўчмас мулкка эга бўлган юридик шахслар; ● давлат мулкини ижарага берувчи юридик шахслар – Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги давлат мулкини ижарага бериш марказлари; ● юридик шахслар – бозорлар ёки савдо комплекслари (муассисларидан бири – устав фондидаги улуши камида 51% бўлган маҳаллий давлат ҳокимияти органи). Улар ижара даромадига солиқ солишнинг ўз шартларига эга. Ижарага берувчиларнинг ҳар бир тури учун қонун ҳужжатларида белгиланган кўчмас мулкни ижарага беришга доир талаблар ва даромадларга солиқ солиш тартибини батафсил кўриб чиқамиз.
далее...»»
18.03.2017 Ижара: тўловлар бўйича фарқни акс эттириш
ЯСТ ҳисоб-китобига 1-илованинг ¬060-сатрида ижара тўловининг ошиш суммасини акс эттирамиз. Давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун энг кам ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланган ижара тўловининг шартномада белгиланган ижара тўловидан ошиш суммаси бухгалтерия ҳисобида қандай проводкалар билан акс эттирилади?
далее...»»
29.04.2020 Ижарага беришда жисмоний шахсда ЖШДС
Корхона жисмоний шахсдан бинони ижарага олади. Корхонада жорий ой учун ижара ҳақини тўлашда вақтинчалик қийинчиликлар бўляпти, у тўловни 3 ойдан кейин тўлай олиши мумкин. Ижара тўловлари тўланиши учун ҳисобланадиган, бироқ ҳисоб ойида тўланмайдиган тақдирда, ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида ижара бўйича даромадлар қандай тартибда акс эттирилади?
далее...»»
19.12.2016 Ижарага беришда ҚҚСни ҳисобга киритиш
ЯСТ тўловчи корхона (ижарага берувчи) ҚҚС тўловчи корхонага (ижарага олувчига) ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришда ижара шартномасига биноан тегишли ҳошияларда электр энергияси, коммунал ва коммуникация хизматлари бўйича ҚҚС суммасини кўрсатиш ҳуқуқига эга. Ижарага олувчи ҚҚС Ҳисоб-китобига 7-илова – Харид реестрини тўлдиришда нимани кўрсатиши керак: ижарага берувчининг номи ва СТИРними ёки электр энергияси, коммунал ва коммуникация хизматларини етказиб берувчи корхоналарнинг номи ва СТИРними?
далее...»»
24.11.2015 Ижарага беришди ва реконструкция қилишни топширишди

Қурилиш материалларини демонтаж қилиш, уларни омборга кирим қилиш ва кейинчалик реализация қилиш чоғида қурилиш материаллари чиқишини расмийлаштириш тартиби қандай?


далее...»»
11.02.2020 Ижарага берувчи ва унинг солиқлари
2020 йилда юридик шахсга мол-мулкини оператив ижарага берган жисмоний шахс – резидент даромад солиғини тўлаган тақдирда, ушбу юридик шахс солиқ агенти ҳисобланадими? Ёки йил охирида жисмоний шахснинг ўзи бундай даромадларни декларациялаши лозимми?
далее...»»
08.03.2025 Ижарага берувчи коммунал хизматлар суммасидаги ҚҚСни ҳисобга оладими?
Корхонамиз омборхоналарни ижарага бериш билан шуғулланади. Ҳар бир омборхона учун алоҳида ҳисоблагичлар (электр энергия, совуқ сув) ўрнатилган. Ҳар ойнинг охирида ҳудудий коммунал хўжаликлардан корхонамизга жами сарфланган коммунал ресурслар учун ҳисобварақ-фактура юборилади. Биз ушбу ҳисобварақ-фактураларда кўрсатилган суммаларни омборхоналарга ўрнатилган ҳисоблагичлар кўрсаткичларига асосан омбордан фойдаланувчиларга пропорционал равишда тақсимлаб ҳисобварақ-фактура юборамиз. Ушбу ҳолатда биз ҳудудий коммунал хўжаликлари томонидан юборилган фактурадаги ҚҚС суммасини ҳисобга оламизми? ҚҚС ҳисоботи топшириш вақтида тўланадиган ҚҚСдан ушбу кирувчи ҚҚС чегириб қолинадими? Агарда мумкин бўлса қандай асосга кўра?
далее...»»
01.12.2020 Ижарага берувчи коммунал хизматлар ҳисобини қандай юритади
Ҳисобот даврининг қизғин палласида бухгалтерларда саволлар туғилади: ижарага олувчи томонидан қопланадиган коммунал хизматлар (сув, электр энергияси, газ) суммасига ЭҲФ қандай расмийлаштирилади, ҚҚС қандай ҳисобланади ва ҳисоб-китоб қандай тўлдирилади. Уларга жавоб беришни buxgalter.uz «Norma» компанияси эксперти ¬Ирина АХМЕТОВАдан илтимос қилди:
далее...»»
11.04.2018 Ижарага берувчи – жисмоний шахс бўлса
Корхоналар нафақат юридик, балки жисмоний шахслардан ҳам хоналарни ижарага оладилар.
далее...»»
02.03.2015 Ижарага берувчидан даромад солиғи

Агар декабрь ва январь учун тўлов ҳақиқатда январда амалга оширилган бўлса, 2014 йил декабри ва 2015 йил январи учун мол-мулк ижарасидан ЖШДС қандай белгиланган энг кам ставкада ушланиши ва ўтказилиши керак?


далее...»»
30.01.2019 Ижарага берувчилар учун ЯСТ
Кичик корхонанинг асосий фаолият тури – хоналарни ижарага бериш. Турғун савдо шохобчаларини ижарага беришдан олинган даромадлар кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмининг 60%идан ошади. Асосий фондлар 3 йилда 1 марта қайта баҳоланади. Сўнгги марта у 2017 йил 1 январдаги ҳолатга кўра ўтказилган. 1. 2019 йилда турғун савдо шохобчаларини ижарага беришдан олинган даромадларга ЯСТнинг қандай ставкасида солиқ солинади? 2. Мол-мулк солиғини ҳисоблаш учун 2018 йил 1 январдаги ва 2019 йил 1 январдаги ҳолатга кўра АВни қайта баҳолашимиз керакми?
далее...»»
26.12.2017 Ижарага берувчининг солиқ мажбуриятлари
Ташкилотимиз жисмоний шахсдан (ходимимиз эмас) нотурар жойни ижарага олади. Шартномага биноан ижара тўловидан ташқари ижарага берувчининг мол-мулк солиғини тўлаш харажатларини қоплашимиз керак. Мол-мулк солиғини тўлаш учун ижарага берувчига ўтказиладиган суммадан ЖШДС ушлаб қолишимиз керакми? Агар керак бўлса, қандай ставкада?
далее...»»
24.08.2015 Ижарага олайми ёки лизинггами?

Маълумки, лизинг молиявий ижаранинг бир туридир. Кўпчилик уларни бир нарса деб ҳисоблайди. Ҳақиқатан ҳам шундайми?


далее...»»
02.07.2013 Ижарага олинган ускуна олиб кирилса
Ускунани вақтинчалик олиб кириш тўғрисида
далее...»»
08.01.2020 Ижарага олинган биноларни таъмирлаш харажатлари ҳисоби
Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона дори воситаларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланади. 2 та бино ижарага олинган ва дорихона очилган. Дорихоналарни очишдан олдин муассисдан қарзга олинган ТМҚ ҳисобига бино таъмирланган. Муассис билан тузилган материалларни фоизсиз қарзга олиш шартномаси мавжуд. Барча материаллар ушбу савдо нуқталарини таъмирлашга сарфланган. Қарз шартномасига қўшимча битим тузилди, унда материаллар ўрнига пул маблағларини қайтаришимиз кўрсатилди. Корхона ижарага олинган бинони таъмирлаш харажатларини ушбу даврдаги харажатларга киритиши мумкинми ёки уларни ижара муддатига тақсимлаши керакми?
далее...»»
01.11.2019 Ижарага олинган мол-мулк ҳисоби балансдан ташқари счётда
Муассисимиз ижара шартномасига асосан вақтинча фойдаланиш учун офис мебели ва компьютерни ижарага бераяпти. Корхонамиз улардан фойдалангани учун ярим йилда бир марта ЖШДСни чегирган ҳолда ижара тўловини тўлайди. Ижарага олинган мол-мулк ва ижара тўлови тўланганлиги балансда қайси проводкалар орқали акс эттирилади?
далее...»»
16.08.2017 Ижарага олинган мол-мулкни яхшилаш: ҳисоб ва солиқ оқибатлари
Корхона (ЯСТ тўловчи, асосий фаолият тури – аудиторлик хизматлари) айни пайтда бизнес-марказдаги офисни 2020 йилгача ижарага олиш шартномасини тузди. Ижара молиявий ижара аломатларига эга эмас. Офис ҳудудида капитал таъмирлаш ишлари ўтказилади, қуриладиган мебель ўрнатилади. Бунда контракт шартларига кўра ижара объектининг ажралмас қисми бўлган, шифт, пол ва деворларга зарар етказмаган ҳолда ажратиб олиб бўлмайдиган жами инвентарь, қурилган мебель ва бошқалар ижарага олувчига муайян компенсация тўланмай ижарага берувчининг мулкига ўтади. 1. Ижарага олинган хонадаги капитал таъмирлашни ижарага олувчининг бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш мумкин? 2. Ижара объектининг ажралмас қисми ҳисобланган ижарага олувчининг мол-мулки ижарага берувчининг мулкига ўтганда иккала тарафда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин? 3. Ушбу операция бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?
далее...»»
10.10.2019 Ижарага олинган объектни таъмирлашда фойда солиғи
Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона цех учун бинони ижарага олган. Харид қилинган материаллар (кабель, сантехника ва ҳ.к.) уни жорий таъмирлаш учун сарфланган. Ижарага берувчи таъмирлаш харажатларини қопламайди. Фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда ижарага олинган бинони жорий таъмирлаш харажатлари чегириладиган харажатлар ҳисобланадими?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика