Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 48 / Солиқ солиш

Ижарага берувчи коммунал хизматлар ҳисобини қандай юритади

 

Ҳисобот даврининг қизғин палласида бухгалтерларда саволлар туғилади: ижарага олувчи томонидан қопланадиган коммунал хизматлар (сув, электр энергияси, газ) суммасига ЭҲФ қандай расмийлаштирилади, ҚҚС қандай ҳисобланади ва ҳисоб-китоб қандай тўлдирилади. Уларга жавоб беришни buxgalter.uz «Norma» компанияси эксперти ­Ирина АХМЕТОВАдан илтимос қилди: 

 

– Агар ижара шартномасига мувофиқ электр ва (ёки) иссиқлик энергияси, сув, газ, коммунал хизматлар, алоқа хизматларининг қиймати ижара ҳақи суммасига киритилмаган ҳолда ижарага олувчи томонидан истеъмол қилинган хизматлар миқдорида қопланиши лозим бўлса, тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактурада алоҳида қаторларда қуйидагилар акс эттирилади:

ҚҚС суммаси ажратиб кўрсатилган ҳолда ижара ҳақи суммаси;

ижарага олувчи томонидан қопланадиган коммунал хизматлар қиймати. ҚҚС уларда ушбу хизматларни етказиб берувчиларнинг ҳисобварақ-фактураларига мувофиқ ажратиб кўрсатилади (Низомнинг 49-банди, 14.08.2020 йилдаги 489-сон ВМҚга 2-илова).

Бироқ амалиётда ЭҲФ тизимида қопланадиган хизматлар қийматига ижарага олувчига «Харажатларни қоплаш» белгиси билан алоҳида ҳисобварақ-фактура (ёки бир нечта – ижарага берувчи томонидан ушбу хизматларни етказиб берувчилардан ҳисобварақ-фактураларни олиш вақтига боғлиқ ҳолда – ҳар бир хизмат турига алоҳида) тақдим этилади.

Ижарага берувчи етказиб берувчиларга улар учун ҳақ тўлайдиган ва ижарага олувчи томонидан қопланадиган коммунал хизматлар ҳисобини бундай юритади:

уларни харажатларга киритмайди;

қоплаш суммасига тўғри келадиган ҚҚСни ҳисобга олмайди.

Олинган қоплаш суммасини ижарага берувчи:

даромадларга киритмайди;

ҳисобда ушбу хизматларни етказиб берувчилардан ижарага олувчига қайта тақдим этилган ҚҚС ҳисоблашни акс эттирмайди (Низомнинг 50-банди).

 

МИСОЛ. Ижарага олувчи коммунал хизматлар қийматини ижара ҳақидан алоҳида қоплайди

ҚҚС тўловчиси бўлган ижарага берувчи офис биноларини ижарага беради. Ижара шартномасига асосан ижарага олувчи коммунал хизматлар қийматини алоҳида – ҳақиқатда қилинган истеъмол бўйича қоплайди. Ҳисобот ойи учун ижарага берувчи қуйидаги ҳисобварақ-фактураларни тақдим этди:

ижара ҳақи суммасига – 1 150 минг сўм, шу жумладан ҚҚС – 150 минг сўм;

ижарага олувчи томонидан истеъмол қилинган электр энергияси бўйича харажатларни қоплаш суммасига – 1 231,2 минг сўм, шу жумладан ҚҚС – 160,6 минг сўм.

Электр энергияси бўйича харажатларни қоплаш суммасига ҳисобварақ-фактурани бундай тўлдириш зарур.

 

ID: 5faa69b531e0c40001ef405a

Етказиб берувчи – ҚҚС тўловчи

Харажатларни коплаш

2020 йил 6 январдаги

5-сонли шартномага

2020 йил 30 октябрдаги

1-сонли

ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРА

Етказиб берувчи: «НАВРЎЗ» МЧЖ

Манзил: ХХХХХХХХХХХХХХХХХХХ

ХХХХХХХХХХХХХХХХХХХ

Етказиб берувчининг идентификация

рақами (СТИР) ХХХХХХХХХХ

ҚҚС рўйхат рақами ХХХХХХХХХХХХ

Банк ҳисобварағи ХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХ

Банк МФО ХХХХХ

Сотиб олувчи: «ЮЛДУЗ» МЧЖ

Манзил: ХХХХХХХХХХХХХХХХХХХ

ХХХХХХХХХХХХХХХХХХХ

Сотиб олувчининг идентификация

рақами (СТИР) ХХХХХХХХХХ

ҚҚС рўйхат рақами ХХХХХХХХХХХ

Банк ҳисобварағи ХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХ

Банк МФО ХХХХХ

 

Т/р

 

Товар (хизмат)лар номи

 

Ўлчов бирлиги

 

Миқдори

 

Нархи

 

Етказиб бериш қиймати

 

ҚҚС

 

Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати

 

ставка

 

сумма

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

1.

 

Электр энергияси харажатларини қоплаш

 

квт соат

 

2 736,0000

 

450,00

 

1 070 608,70

 

15,0000

 

160 591,30

 

1 231 200,00

 

 

Жами

 

1 070 608,70

 

Х

 

160 591,30

 

1 231 200,00

 

Жами тўлашга: бир миллион икки юз ўттиз бир минг икки юз сўм 00 тийин

 

 

Раҳбар ХХХХХХХХХХХХХХХХХХ

Бош бухгалтер ХХХХХХХХХХХХХХ

Товарни бердим:

 

Раҳбар:

Бош бухгалтер:

 

N XXXXXXXXXX 10.11.2020 16:08:04

ЖЎНАТИЛДИ

хххххххххххххх ххххххх хххххххх

 

N ХХХХХХХХХХ 11.11.2020 08:48:11

ТАСДИҚЛАНДИ

хххххххххххххх ххххххх хххххххх

 

 

Бухгалтерия ҳисобида ижарага олувчи томонидан коммунал хизматларни қоплаш билан тезкор ижара бундай акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,
минг сўм

 

Счётлар корреспонденцияси

 

Дебет

 

Кредит

 

Ижара – ижарага берувчининг асосий фаолияти

 

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромад акс эттирилди

 

1 000

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»

 

Ижара ҳақидан ҚҚС ҳисобланди

 

150

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Ижара – ижарага берувчининг асосий фаолияти эмас

 

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромад акс эттирилди

 

1 000

 

4820-«Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар»

 

9350-«Оператив ижарадан даромадлар»

 

Ижара ҳақидан ҚҚС ҳисобланди

 

150

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Коммунал харажатлар

 

Коммунал корхоналар томонидан тақдим этилган ва ижарага олувчи томонидан ҚҚСни инобатга олган ҳолда қопланадиган коммунал харажатлар (электр энергияси) акс эттирилди

 

1 231,2

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

 

ҚҚС бўйича ҳисоботда (1-илова, АВ рўйхат рақами 3221, 24.02.2020 йил) операция бундай акс эттирилади:

1) ижарага олувчига тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар автоматик тарзда Сотишлар реестрида (ҚҚС ҳисоб-китобига 5-илова) акс эттирилади:

ижара ҳақи бўйича:

● 6-устунда «Етказиб бериш қиймати (ҚҚСсиз)» – 1 000 минг сўм;

● 7-устунда «ҚҚС суммаси» – 150 минг сўм;

электр энергиясига харажатларни қоплаш бўйича:

● 6-устунда – 1 070,6 минг сўм (1 231,2 – 160,6);

● 7-устунда – 160,6 минг сўм.

Бунда 9 ва 10-устунларда худди шу кўрсаткичларни қопланадиган харажатлар сифатида қўлда акс эттириш зарур:

● 9-устунда «Қиймати (ҚҚСсиз)» – 1 070,6 минг сўм;

● 10-устунда «ҚҚС суммаси» – 160,6 минг сўм.

2) ижара ҳақини ҚҚСсиз (1 000 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китобига 1-илова «Солиқ давридаги товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмалар»нинг 0107-сатри 3-устунида акс эттириш зарур;

3) энергия таъминоти корхонаси ҳисобварақ-фактурасининг маълумотлари автоматик тарзда Харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестрида (Харидлар реестри, ҚҚС ҳисоб-китобига 4-илова) акс эттирилади:

● 6 ва 7-устунларда – етказиб бериш қиймати ҚҚСсиз ва ҚҚС суммаси;

● 8 ва 9-устунларда 6 ва 7-устунлардан улар бўйича ҚҚС ҳисобга олинмайдиган товарларни (хизматларни) қўлда акс эттириш зарур. Мазкур ҳолда бу – ижарага олувчига қайта тақдим этиладиган коммунал хизматлар:

● 8-устунда «Қиймати ҚҚСсиз» – 1 070,6 минг сўм;

● 9-устунда «ҚҚС суммаси» – 160,6 минг сўм.

Прочитано: 500 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика