Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 31 / Бизнинг маслаҳатлар

Ижара ҳисоби қандай юритилади?

Корхонамиз ижара шартномаcи асосида оператив ижарага олинган бинода аҳолига хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиб келади. Бугунги кунда балансимиздаги янги бино бўйича қурилиш ишларини олиб бормоқдамиз. Ушбу бино фойдаланишга топширилгач, унинг бир қисмини ижарага бермоқчимиз.

Бино-иншоотлар ижарага олинган ва ижарага берилган ҳолларда улар бухгалтерия ҳисобида (қайси счётлар корреспонденциясида) акс эттирилиши тўғрисида тушунтириш берсангиз.

Турсун Аюбжонов,

МЧЖ раҳбари.

 

– Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартиби Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом (молия вазирининг Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 1 июнда 1961-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган) билан белгилаб берилган.

Оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар ижарачида балансдан ташқари счёт ҳисобланган 001 «Оператив ижарага олинган асосий воситалар» счётининг дебетида акс эттирилади. Бунда, оператив ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар ижарага берувчида худди олдинги каби асосий воситалар таркибида ҳисобга олинади.

Оператив ижара билан боғлиқ операциялар ижарага берувчининг бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

а) оператив ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситаларга эскириш ҳисобланганда:

дебет 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счёти;

кредит асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар (0200);

б) мулкни оператив ижарага бериш асосий фаолияти ҳисобланган корхоналарда жорий даврга тегишли бўлган ва ижарага олувчидан келиб тушадиган ижара тўловлари (ижара тўловлари жадвалига (тартибига) ёки оператив ижара шартномасига мувофиқ) ҳисобланганда:

дебет 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»;

кредит 9030 «Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар» счёти;

в) мулкни оператив ижарага бериш асосий фаолияти ҳисобланмаган корхоналарда жорий даврга тегишли бўлган ва ижарага олувчидан келиб тушадиган ижара тўловлари (ижара тўловлари жадвалига (тартибига) ёки оператив ижара шартномасига мувофиқ) ҳисобланганда:

дебет 4820 «Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар» счёти;

кредит 9350 «Оператив ижарадан даромадлар» счёти;

г) мулкни оператив ижарага бериш асосий фаолияти ҳисобланган корхоналарда ижара тўловларининг келиб тушиши:

дебет пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар;

кредит 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»;

д) мулкни оператив ижарага бериш асосий фаолияти ҳисобланмаган корхоналарда ижара тўловларининг келиб тушиши:

дебет пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар;

кредит 4820 «Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар» счёти;

е) ижара тўловлари жадвалига (тартибига) ёки оператив ижара шартномасига мувофиқ тўлов муддати етиб келмаган ижара тўловлари бўйича бўнак келиб тушганда:

дебет пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар;

кредит 6390 «Бошқа олинган бўнак­лар» счёти;

ж) мулкни оператив ижарага бериш асосий фаолияти ҳисобланган корхоналарда ижара тўловлари жадвалига (тартибига) ёки оператив ижара шартномасига мувофиқ тўлов муддати етиб келганда, ижарачидан олдин олинган бўнаклар қоплашга (ҳисоблашга) олиб борилганда:

дебет 6390 «Бошқа олинган бўнаклар» счёти;

кредит 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»;

з) мулкни оператив ижарага бериш асосий фаолияти ҳисобланмаган корхоналарда ижара тўловлари жадвалига (тартибига) ёки оператив ижара шартномасига мувофиқ тўлов муддати етиб келганда, ижарачидан олдиндан олинган бўнаклар қоплашга (ҳисоблашга) олиб борилганда:

дебет 6390 «Бошқа олинган бўнаклар» счёти,

кредит 4820 «Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар» счёти;

и) ижарачи томонидан амалга оширилган оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни яхшилаш бўйича харажатларнинг ижарага берувчи томонидан қоплаш учун тан олинганда:

дебет асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар (0100);

кредит турли кредиторларга бўлган қарз­ларни ҳисобга олувчи счётлар (6900);

к) ижарачи томонидан амалга оширилган оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни яхшилаш бўйича харажатларни қоплаш учун ижарачига пул маблағлари ўтказилганда:

дебет турли кредиторларга бўлган қарз­ларни ҳисобга олувчи счётлар (6900);

кредит пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар.

Оператив ижара билан боғлиқ операция­лар ижарачининг бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

– ижарага берувчига тўланиши лозим бўлган ва ҳисобот даврига тегишли (ижара тўловлари жадвалига (тартибига) ёки оператив ижара шартномасига мувофиқ) ижара тўловлари ҳисобланганда:

дебет харажатларни ҳисобга олувчи счётлар (2000, 2100, 2300, 2500, 2600, 2700, 9400 ва бошқа счётлар – оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг белгиланган мақсадига қараб);

кредит 6910 «Тўланадиган оператив ижара» счёти;

– ижарага берувчига ижара тўловлари тўланганда:

дебет 6910 «Тўланадиган оператив ижара» счёти;

кредит пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар;

– ижара тўловлари жадвалига (тартибига) ёки оператив ижара шартномасига мувофиқ тўлов муддати етиб келмаган ижара тўловлари бўйича ижарага берувчига бўнак тўланганда:

дебет 4330 «Бошқа берилган бўнаклар» счёти;

кредит пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар;

– ижара тўловлари жадвалига (тартибига) ёки оператив ижара шартномасига мувофиқ тўлов муддати етиб келганда, ижарага берувчига олдин тўланган бўнакларни қоплашга (ҳисоблашга) олиб борилганда:

дебет 6910 «Тўланадиган оператив ижара» счёти;

кредит 4330 «Бошқа берилган бўнаклар» счёти;

– оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни яхшилаш бўйича капитал қўйилмалар амалга оширилганда:

дебет капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар (0800);

кредит материалларни ҳисобга олувчи счётлар (1000), меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётлар (6700), суғурта ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи счётлар (6500) ва бошқа тегишли счётлар;

– оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар қайтарилганда, капитал қўйилмалар суммасини ҳисобдан чиқариш:

дебет 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» счёти;

кредит капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар (0800);

– оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни яхшилаш бўйича капитал қўйилмалар қийматининг ижарага берувчи томонидан қопланадиган суммасига:

дебет 4890 «Бошқа дебиторлар қарзлари» счёти;

кредит 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» счёти;

– оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни яхшилаш бўйича капитал қўйилмаларнинг берилиши натижасида олинган фойда суммасига:

дебет 9220 « Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» счёти;

кредит 9320 «Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда» счёти;

– оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни яхшилаш бўйича капитал қўйилмаларнинг берилиши натижасида кўрилган зарар суммасига:

дебет 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счёти;

кредит 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» счёти;

– оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни яхшилаш бўйича капитал қўйилмалар қийматини қоплаш учун ижарага берувчидан пул маблағлари тушганда:

дебет пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар;

кредит 4890 «Бошқа дебиторлар қарзлари счёти.

Оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар қайтариб берилганда, балансдан ташқари счёт ҳисобланган 001 «Оператив ижарага олинган асосий воситалар» счёти кредитланади.

Прочитано: 6853 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика