Norma.uz
СБХ
24.08.2015 Иккаласи ҳисоблайди

Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори маълумотнома-ҳисоб-китобини тўлдириш чоғида лизингга берилган (олинган) кўчмас мулкнинг майдони кимда кўрсатилади: лизинг берувчидами ёки лизинг олувчида?


далее...»»
30.01.2019 Икки баравар ҳақ тўланади ёки ҳақ тўлаган ҳолда отгул берилади
Биз байрам куни – 8 декабрда ишладик. Бу кун учун икки баравар миқдорда иш ҳақи тўлаш тўғрисида буйруқ чиқарилди. Бизда иш вақтининг 6 кунлик режими белгиланган. Декабрда – 25 иш ¬куни. Вақтбай меҳнатига ҳақ тўланадиган ва маоши 1 000 000 сўм бўлган ходимга 2018 йил декабрь учун иш ҳақи қандай ҳисобланади?
далее...»»
02.11.2020 Икки имтиёздан бир вақтда қандай фойдаланиш мумкин
Ташкилот тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаради ва уларни маҳаллий бозорда ва экспортга реализация қилади. У экспорт фаолияти бўйича фойда солиғининг ноль даражали ставкаси, қолган фойда бўйича эса – икки баравар пасайтирилган солиқ ставкасини қўллашга ҳақлими? Buxgalter.uz ушбу имтиёзларни қандай қилиб бир вақтда қўллашни тушунтириб беришни ДСҚ мутахассиси Назокат ХОЛМАТОВАдан илтимос қилди.
далее...»»
02.08.2018 Икки йил учун таътил
Ходим ташкилотда 2015 йил январдан буён ишлайди, бирон марта таътилга чиқмаган. 2018 йил июлда 2 йил учун таътил олмоқчи. Меҳнатга ишбай ҳақ тўланганда таътил пули қандай ҳисобланади?
далее...»»
07.10.2013 Икки киши жавобгар бўладими?
Йўл қўйилган, текшириш вақтида аниқланган хато учун раҳбарнинг ва бухгалтернинг зиммасига маъмурий жавобгарлик юкланди. Бир хатолик учун икки кишининг жавобгарликка тортилиши тўғрими?
далее...»»
27.05.2015 Икки кунлик даромадлар учун ҳисоб беринг

МЧЖ 2014 йил 30 декабрда рўйхатдан ўтказилган. У ДСИга 2014 йил IV чораги учун ҳисобот топшириши керакми?


далее...»»
16.12.2024 Икки томонлама жавобгарлик бекор қилинади
Президентнинг 14.11.2024 йилдаги ПФ-184-сон янги Фармонига кўра 2025 йил 1 январдан тадбиркорлик фаолиятидаги айрим ҳуқуқбузарликлар учун жарималар бекор қилиниши ҳақидаги маълумот оммавий ахборот воситаларида кенг тарқалди. Бироқ, бу ўзгаришлардан қувонган ҳолда, ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик сақланиб қолганини тушуниш керак. Айни бир қоидабузарлик учун ҳам мансабдор шахсга, ҳам компанияга жарима солинадиган икки томонлама жавобгарлик бекор қилинди.
далее...»»
03.08.2016 Икки турдаги хизмат бўйича ҳисоб-китоб
ЯСТ тўловчи кичик корхона Президентнинг ПҚ-1754-сон қарорига мувофиқ 2017 йилгача ЯСТ тўлашдан озод қилинган хизматларни кўрсатади. Хизматларнинг имтиёзли турлари билан бир қаторда II чоракдан бошлаб солиқ солинадиган хизматларни бажара бошладик. Юқорида тилга олинган қарорда (5-иловага изоҳ) айтилишича, башарти хизматларнинг имтиёзли турлари камида 80%ни ташкил этса, кичик корхоналар даромадларнинг барча турлари бўйича ЯСТ тўлашдан озод қилинадилар. 1. Бажарилган имтиёзли хизматлар фоизи қандай ҳисобланади: йил бошидан ортиб борувчи якун биланми ёки ҳар бир чорак учун алоҳидами? 2. Агар корхона хизматларнинг бир неча турини, шу жумладан Президентнинг ПҚ-1754-сон қарорига кўра имтиёзли турларини кўрсатса ва имтиёзли турларидан келиб тушган тушум: кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмининг 80%и ва ундан ортиқни; кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмининг 80%идан камни ташкил этса, ЯСТ қай тартибда ҳисобланади?
далее...»»
26.12.2016 Икки халқ манфаатлари йўлида
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўзларининг географик жойлашуви, аҳолисининг сони, халқларининг маданияти, анъана ва урф-одатларининг яқинлиги, коммуникация тизимларининг боғлиқлиги билан ҳамда катта углеводород ресурслари ва бошқа хом ашёга эга бўлгани ҳолда, Марказий Осиёда муҳим геосиёсий ўринни, минтақада етакчи мавқени эгаллаган мамлакатлардир. Бу мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик тез суръатларда ривожланмоқда. Бугунги кунда давлатларимиз икки томонлама муносабатлари кенг миқёсли шартномавий-ҳуқуқий базага эга. У 107 та халқаро шартномани ўз ичига олади (11 давлатлараро, 63 ҳукуматлараро ва 33 идоралараро ҳужжатлар). 16 декабрда Қозоғистон ўз мустақиллигининг 25 йиллигини нишонлади. Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ерик УТЕМБАЕВ мамлакатларимиз ўртасидаги давлатлараро муносабатларнинг иқтисодий жиҳатлари тўғрисида гапириб берди.
далее...»»
30.10.2018 Иккиламчи ижарага бериш – воситачилик эмас
2018 йилда ташкил этилган МЧЖ – кичик корхона. Асосий фаолият тури – хизматлар кўрсатиш (лаборатория синовлари). Ушбу фаолият тури бўйича ЯСТ ставкаси – 5%. Импорт ускунага буюртма берганлигимиз, божхонадан ўтказиш ва бошқа тайёргарлик ишлари муносабати билан жорий солиқ даврида (2018 йил) МЧЖнинг асосий ва ягона даромади ижарага олинган ускунани иккиламчи ижарага беришдан тушган тушум бўлади. Ускунани иккиламчи ижарага бериш фаолияти (жорий солиқ даврида бошқа даромадлар мавжуд бўлмаганда) воситачилик, топшириқ шартномаси ва воситачилик хизматларини кўрсатишга оид бошқа шартномалар бўйича воситачилик хизматларига кирадими? Ускунани иккиламчи ижарага беришдан ЯСТ қандай ставкада ҳисобланади – 5% ёки 33%?
далее...»»
04.06.2013 Иккиламчи металлар ва солиқ
Темир-терсакларни йиғиш ва металл комбинатига топширишдан даромад оламиз. Улардан мақсадли жамғармаларга мажбурий ажратмалар тўланадими?
далее...»»
29.10.2024 Иккиламчи ҳисобрақам қандай очилади
Ташкилотингиз турли ҳудуд ва турли банкларда бир нечта ҳисобрақамлар очиш ҳуқуқига эга. Давлат рўйхатидан ўтгандан кейин биринчи марта очилган миллий валютадаги ҳисобрақам – асосий ҳисобрақам ҳисобланади. Қолган барча ҳисобрақамлар иккиламчи ҳисобрақамлар ҳисобланади (Йўриқнома, АВ рўйхат рақами 3420, 8.02.2023 й.).
далее...»»
29.01.2020 Иккинчи навбатда нима ҳисобдан чиқарилади
Марказий банк, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қарори (АВ томонидан 17.01.2020 йилда 2342-10-сон билан рўйхатдан ўтказилган) Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимчалар киритилди.
далее...»»
04.06.2013 Иккита корхона бирлашди
бир хил фаолиятни амалга оширувчи иккита кичик корхона қўшиб юборилди. Тушум ва ЯСТни Ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китобида қандай акс эттириш керак?
далее...»»
19.10.2020 Иккита корхона биттага қўшилганда

Иккита оилавий корхонани биттага қўшиб юборишмоқчи, натижада эса МЧЖ пайдо бўлади. Бунда уларда тақсимланган фойда ва ҳисобрақамида маблағлар етишмаганлиги туфайли тўланмаган дивидендлар мавжуд. Иккита оилавий корхонани қўшиб юбориш мумкинми ёки олдин фойдани тақсимлаш ва дивидендларни тўлаш лозимми? Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари нима бўлади?


далее...»»
06.09.2024 Илгари расмийлаштирилмаган ЭТТЮХни сентябргача қайта расмийлаштириш керак
Барча солиқ тўловчилар 1 сентябргача 2024 йилнинг апрель–август ойларида турли сабабларга кўра расмийлаштирилмаган ЭТТЮХларни қўшимча расмийлаштиришлари керак. Бунинг учун саноқли кунлар қолди, шу сабабли буни кечиктирманг.
далее...»»
18.09.2017 Илгаригидек рухсатномасиз тақиқланган
Илгари қоракўлни экспорт қилиш тақиқланган эди. Айтишларича, ушбу маҳсулот ўзида ишлаб чиқарилган бўлса, уни экспорт қилиш қоидалари ўзгарган эмиш. Бунда у олдиндан тўловсиз экспорт қилинар экан. Шу тўғрими?
далее...»»
12.05.2014 Илк одимлар
«NORMA» профессионал ривожланиш марказида 1UZ бухгалтерия дастуридан фойдаланувчилар учун ўтган ойнинг охирларида ўқув тренинги бўлиб ўтди.
далее...»»
20.05.2014 Илк одимлар дуруст-ку!
1UZ дастуридан фойдаланувчининг ён дафтаридан.
далее...»»
18.08.2014 Илк одимлар: бухгалтерия ҳисобими, жойида!
1UZ дастурини ўрнатишдан аввал унинг дастлабки фойдаланувчилари фикр-мулоҳазалари, берган баҳоларини диққат билан кузатдим. Шу зайил бу дастурий маҳсулот ҳақида менда олдиндан дуруст таассурот туғилди.
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика