Солиқ тўловчилар ноябрь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини (4-илова, АВ рақами 3221, 24.02.2020 й.) олдинги ой учун Ҳисоб-китобдан нусха кўчириш йўли билан топширишда қуйидагича хатога дуч келишлари мумкин: «Хатолик коди 210: Ушбу ҳисобот шакли бекор қилинган. (Ҳисобот шаклининг кейинги версияларини танланг)». Бунга сабаб Ҳисоб-китоб шаклининг янгиланганлиги (код 11101_10).
Янгиланган шакл қандай тўлдирилиши ҳақида аниқ мисолда «Norma» эксперти Дилором САИДОВА тушунтиради:
– Бухгалтерларга 020-«Ижтимоий солиқ ҳисобланмайдиган тўлов турлари (Ҳисоб-китобга 1-илованинг 010-сатри) сатрнинг 6-«Ижтимоий солиқ – бошқа ставкалар бўйича» устунини тўлдиришнинг техник имконияти берилди. Илгари мазкур катак тўлдирилмаган.
Шаклга ўзгартириш киритилгунга қадар, имтиёзлар мавжуд бўлганда ижтимоий солиқнинг бошқа ставкаларини қўллайдиган корхоналар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад суммасини 6-«Ижтимоий солиқ – бошқа ставкалар бўйича» устунда кўрсата олишмаган. Даромаднинг имтиёзли суммаси асосий ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан чегириб ташланган. Бу ҳисоботнинг бузиб кўрсатилишига олиб келган.
Янги шакл қандай тўлдирилади?
Фараз қилайлик, кичик корхона 2020 йилнинг октябрь ойида Технопаркнинг резидентига айланди ва 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб ижтимоий солиқни тўлашдан озод этилган.
Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентлари 2028 йил 1 январга қадар ижтимоий солиқдан озод этилган. Мазкур имтиёз юридик шахс Резидентларнинг ягона реестрига киритилган ойдан кейинги ойнинг 1-кунидан қўлланилади (30.06.2017 йилдаги ПФ-5099-сон Фармоннинг 5-б.; 10.01.2019 йилдаги 17-сон ВМҚнинг 5-б.; Низомнинг 26-б., 15.07.2019 йилдаги 589-сон ВМҚ билан тасдиқланган).
Корхона 2020 йилда қуйидаги миқдорларда меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадни ҳисоблади:
(млн сўмда)
Ойлар
|
Январь
|
Февраль
|
Март
|
Апрель
|
Май
|
Июнь
|
Сумма
|
38,7
|
39,3
|
30,4
|
15,6
|
17,4
|
20,5
|
Июль
|
Август
|
Сентябрь
|
Октябрь
|
Ноябрь
|
Жами
|
24,3
|
28,1
|
30,1
|
30,3
|
34,3
|
309
|
Ҳисоб-китобларни соддалаштириш учун, келинг, корхона чет эллик жисмоний шахслар меҳнатини жалб қилмаган ва меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлмаган даромад тўламаган, деб ҳисоблайлик.
2020 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тўлдирамиз:
1. Кичик корхоналар жорий йилда ижтимоий солиқнинг иккита ставкасини қўллашди, шу боис даромадни қўлланилаётган ставкаларга мувофиқ ажратиш ва уни Ҳисоб-китобнинг 011-сатри 5 ва 6-устунларида кўрсатиш зарур:
январь–апрель учун – 124 млн сўм;
май-ноябрь учун – 185 млн сўм.
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ
ҲИСОБ-КИТОБИ
(йил бошидан ўсиб борувчи тартиб билан тўлдирилади)
(сўмда)
Кўрсаткичлар
|
Сатр коди
|
Ҳисобланган даромад суммаси
|
Ижтимоий солиқ
|
||
Жами
|
Умумбелгиланган ставка бўйича
|
Бошқа ставкалар бўйича
|
|||
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
Ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси (011-сатр + 0111-сатр + 012-сатр + 013-сатр)
|
010
|
309 000 000,00
|
х
|
х
|
х
|
шундан:
|
|
|
|
|
|
Меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлган даромадлар (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 371-моддаси) (Ҳисоб-китобга 5-илованинг 6-устуни)
|
011
|
309 000 000,00
|
309 000 000,00
|
124 000 000,00
|
185 000 000,00
|
2. 2020 йил ноябрдан бошлаб корхона ижтимоий солиқ тўлашдан озод этилган. Шу боис Ҳисоб-китобга 1-илова «Ижтимоий солиқ ҳисобланмайдиган тўлов турлари»нинг 0301-сатрида имтиёзни қўллаш учун асосни (мазкур мисолда бу 30.06.2017 йилдаги ПФ-5099-сон Фармон) ва ноябрь ойи учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад суммасини кўрсатиш зарур:
Ҳисоб-китобга 1-ИЛОВА
Ижтимоий солиқ ҳисобланмайдиган
ТЎЛОВ ТУРЛАРИ
Тўлов турлари
|
Сатр коди
|
Сумма
|
Ижтимоий солиқ ҳисобланмайдиган тўлов турлари, жами
|
010
|
34 300 000,00
|
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ ижтимоий солиқ ҳисобланмайдиган тўлов турлари - жами (0201 - 02..-сатрлар йиғиндиси)
|
020
|
0,00
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ижтимоий солиқ ҳисобланмайдиган тўлов турлари (0301 - 03...-сатрлар йиғиндиси)
|
030
|
34 300 000,00
|
шу жумладан:
|
x
|
x
|
6489 – 30.06.2017 йилдаги ПФ-5099-сон Фармоннинг 5-банди 2-хатбошиси: Инновация маркази резидентлари 2028 йил 1 январгача бўлган муддатга барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни, шунингдек ягона ижтимоий тўловни тўлашдан озод этилсин.
|
0301
|
34 300 000,00
|
3. Ҳисоб-китобга 1-илованинг 010-сатридан маълумотлар автоматик тарзда Ҳисоб-китобнинг 020-сатри 4 ва 5-устунларида акс эттирилади. Имтиёзни қўллагунга қадар кичик корхона ижтимоий солиқни 1% ставка бўйича тўлаганлиги боис, имтиёзли суммани 6-«Ижтимоий солиқ бошқа ставкалар бўйича» устунда кўрсатиш зарур.
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ
ҲИСОБ-КИТОБИ
(йил бошидан ўсиб борувчи якун билан тўлдирилади)
(сўмда)
Кўрсаткичлар
|
Сатр коди
|
Ҳисобланган даромад суммаси
|
Ижтимоий солиқ
|
||
Жами
|
Умумбелгиланган ставка бўйича
|
Бошқа ставкалар бўйича
|
|||
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
Ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси (011-сатр + 0111-сатр + 012-сатр + 013-сатр)
|
010
|
309 000 000
|
х
|
х
|
х
|
шундан:
|
|
|
|
|
|
Меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлган даромадлар (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 371-моддаси) (Ҳисоб-китобга 5-илованинг 6-устуни)
|
011
|
309 000 000
|
309 000 000
|
124 000 000
|
185 000 000
|
Ижтимоий солиқ ҳисобланмайдиган тўлов турлари (Ҳисоб-китобга 1-илованинг 010-сатри
|
020
|
х
|
34 300 000
|
0
|
34 300 000
|
Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари (Ҳисоб-китобга 2-илованинг 010-сатри)
|
030
|
х
|
х
|
х
|
х
|
Солиқ базаси
|
040
|
х
|
274 700 000
|
124 000 000
|
150 700 000
|
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ижтимоий солиқ ва ШЖБПҲга бадаллар ставкаси, %
|
050
|
х
|
х
|
12
|
1
|
Ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ижтимоий солиқ ва ШЖБПҲга бадаллар суммаси (040-сатр х 050-сатр)
|
060
|
х
|
16 387 000
|
14 880 000
|
1 507 000
|