2017 йил тўртинчи чораги учун
Ўтган йилда 2017 йилнинг I, II ва III чораклари учун ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича ҳисобот шаклларини тўлдиришга доир тавсияларни чоп этгандик («СБХ»нинг 11.04.2017 йилдаги 15 (1183), 18.07.2017 йилдаги 28-29 (1196-1197) ва 10.10.2017 йилдаги 41 (1209)-сонлари). Бугунги сонда «Norma Ekspert» мутахассислари 2017 йил учун ЖШДС, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича ҳисобот топширишингизда ёрдам берадиган тушунтиришларни тайёрладилар.
НИМА ТОПШИРАМИЗ
2017 йил учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича ҳисобот (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 2-илова) қуйидагиларни ўз ичига олади:
● Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотлар;
● Маълумотларга 1-илова «Тўланган даромадлар ва ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ШЖБПҲга бадаллар суммасининг расшифровкаси»;
● Маълумотларга 2-илова «Тўланган дивидендлар ва фоизлар ҳамда ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасининг расшифровкаси»;
● 3-илова «Жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадлар расшифровкаси»;
● 4-илова «Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари расшифровкаси».
ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича ҳисобот 2439-сон қарорга 10-илова шакллари бўйича тақдим этилади. У қуйидагиларни ўз ичига олади:
● Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўловчиси тўғрисида маълумотлар;
● Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китоби;
● Ҳисоб-китобга 1-илова «Ягона ижтимоий тўлов ҳисобланмайдиган тўлов турлари»;
● Ҳисоб-китобга 2-илова «Фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисобланмайдиган тўлов турлари»;
● Ҳисоб-китобга 3-илова «Маълумотнома-ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори ҳисоб-китоби»;
● 4-илова «Ҳар бир жисмоний шахс кесимида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ҳисобланган фуқароларнинг суғурта бадаллари суммалари тўғрисида маълумот».
Эслатиб ўтамиз, ҳисоботда фақат корхонада маълумотлар бўлган иловалар тўлдирилади.
Диққат! 2017 йил учун солиқ ҳисоботини топшириш муддатлари:
хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари – 2018 йилнинг 26 мартидан кечиктирмай (25 март – дам олиш куни);
қолган хўжалик юритувчи субъектлар (давлат мулкини бошқарувчи органлар ва бюджет ташкилотларидан ташқари) – 2018 йилнинг 15 февралидан кечиктирмай (АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 2, 4-бандлари).
ҲИСОБОТ ШАКЛЛАРИНИ ТЎЛДИРИШ ХУСУСИЯТЛАРИ
ЖШДС бўйича ҳисоботда фақат жисмоний шахсларнинг даромадлари деб эътироф этиладиган, шу жумладан Солиқ кодекси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ЖШДС солишдан озод қилинган тўловлар кўрсатилади. Жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайдиган тўловлар ҳисоботга киритилмайди (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми).
ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича ҳисоботда фақат ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари солиш объектлари бўлган даромадлар, яъни Солиқ кодексининг 172-моддаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар кўрсатилади (Солиқ кодексининг 306, 307-моддалари). Тегишинча, меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга кирмайдиган тўловлар (Солиқ кодексининг 176–178-моддалари), жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайдиган корхона харажатлари сингари, Ҳисоб-китобда кўрсатилмайди.
МОДДИЙ НАФНИ АКС ЭТТИРИШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Моддий наф – корхона тўлайдиган, бажарилган иш, хизматлар ва ҳ.к. учун меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлмаган даромад. Бунда корхона ходимлари ҳам, чет жисмоний шахслар ҳам бундай даромадни олувчилар бўлиши мумкин.
Моддий наф тарзидаги даромадларга қуйидагилар киради:
юридик шахс томонидан жисмоний шахс манфаатларини кўзлаб, товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини, мулкий ҳуқуқларни тўлаш (болаларини мактабгача таълим муассасаларида ўқитиш, тарбиялаш, коммунал хизматлар, туристик йўлланмалар қийматини тўлаш ва корхонанинг жисмоний шахс даромади бўлган бошқа харажатлари);
жисмоний шахснинг манфаатларини кўзлаб текинга, шу жумладан ҳадя шартномаси асосида берилган мол-мулк, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар қиймати;
товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) ходимларга реализация қилинадиган нархи ва шу товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати ўртасидаги салбий тафовут;
Солиқ кодексининг 177-моддасида кўрсатилган бошқа даромадлар.
Моддий наф тарзидаги даромадларга тўлов манбаида ЖШДС солинади (Солиқ кодексининг 184-моддаси 2-қисми 2-банди). Бунда корхона у билан меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахсга ушбу турдаги даромадни тўлаш чоғида ЖШДСни ушлаб қолмасликка ҳақли (ушбу шахснинг ёзма аризаси асосида) – даромад олувчининг ўзи декларация асосида солиқни тўлайди.
Моддий наф тарзидаги даромадлар ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари солиш объекти ҳисобланмайди (Солиқ кодексининг 306, 307-моддалари), бинобарин, ЯИТ ва суғурта бадаллари ҳисоб-китобига киритилмайди.
Моддий наф тарзидаги даромадлар ҳисобланганда (тўланганда) моддий наф тарзидаги даромадларнинг ҳисобланган (тўланган) суммалари 1-сон Расшифровкада улар ҳисобланган (тўланган) ой учун ҳисобланган (тўланган) иш ҳақи суммаси билан бирга кўрсатилади. Корхона жисмоний шахс учун тўлаган суммаларни иш ҳақидан (бошқа даромадлардан) ушлаб қолган ҳолда унда даромад юзага келмайди.
МИСОЛ. Корхона 2017 йил октябрда ходиманинг юбилейига совға – қиймати 800 минг сўмлик идиш-товоқлар тўплами, декабрда – қиймати 300 минг сўмлик Янги йил совғаси тақдим этди.
Ходимларда бир йилда ЭКИҲнинг 6 бараваригача бўлган (ҳисоб-китоб учун йил бошида белгиланган ЭКИҲ қабул қилинади) совға қийматига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди (Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-банди). 2017 йилда совғанинг солиқ солинмайдиган қисми 898 650 сўмни (149 775 х 6) ташкил этади.
Мазкур вазиятда декабрдаги совғага октябрда берилганини ҳисобга олиб солиқ солинади. ЭКИҲнинг 6 баравари чегирилган суммага, яъни 201 350 сўмга ((800 000 + 300 000) – 149 775 х 6) ЖШДС солинади.
2017 йил IV чораги учун 1-сон Расшифровкада идиш-товоқлар тўплами қиймати (800 минг сўм) октябрь учун иш ҳақини ҳисоблаш санасида ҳисобланган даромад сифатида, унинг тўланиши – октябрь учун иш ҳақини тўлаш санасида, яъни ноябрда (6 ва 8-устунларда) акс эттирилади. Янги йил совғаси қиймати (ЖШДС чегирилган 300 минг сўм) ҳам декабрь учун иш ҳақини ҳисоблаш санасида – 2-устунда, унинг солиқ солинадиган қисми (201 350 сўм) 3-устунда кўрсатилади. Моддий наф тарзидаги даромад тўланиши эса, совға декабрда берилганига қарамай, декабрь учун иш ҳақини тўлаш билан бирга 2018 йил I чораги учун 1-сон Расшифровкада (6–9-устунларда) акс эттирилади.
МИСОЛ. Савдо корхонаси ўз ходимига юбилей санаси муносабати билан юмшоқ мебель тўпламини 1 750 минг сўмлик баҳода сотди. Тўплам таннархи – 1 850 минг сўм.
Жисмоний шахс корхонадан товарлар (ишлар, хизматлар) олганда уларнинг қиймати олиш баҳоси ёки таннархидан келиб чиқиб аниқланади. Акциз солиғи солинадиган товарлар ёки ҚҚС солинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) олинганда бундай товарлар (ишлар, хизматлар) қийматида акциз солиғи ва ҚҚСнинг тегишли суммаси ҳисобга олинади.
Сотиш қиймати билан тўплам таннархи ўртасидаги фарқ, яъни 100 минг сўм (1 750 – 1 850) ходимнинг даромади ҳисобланади (Солиқ кодексининг 177-моддаси 1-қисми 3-банди). Айни шу сумма ходимнинг жами даромадига ва ЖШДС бўйича ҳисоботга киритилади. Ушбу сумма ЯИТ ва суғурта бадаллари солиш объекти ҳисобланмайди, шу сабабли ижтимоий суғуртага ажратмалар бўйича ҳисоботга киритилмайди.
МОДДИЙ ЁРДАМ
Ходимларга моддий ёрдам тўлаш тўғрисидаги қарор корхона раҳбари томонидан ходимнинг аризаси асосида (зарур ҳолларда) қабул қилинади ва буйруқ билан расмийлаштирилади.
Ходимга кўрсатиладиган моддий ёрдам бошқа даромад ҳам, рағбатлантириш хусусиятига эга тўлов ҳам бўлиши мумкин. У ёки бу моддага киритилишига қараб солиқ оқибатлари юзага келади.
Бошқа даромадларга қуйидаги ёрдам киради (Солиқ кодексининг 178-моддаси 16-банди):
бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар;
фавқулодда ҳолатлар муносабати билан бериладиган тўловлар;
вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар;
ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловлар.
Рағбатлантириш хусусиятига эга тўловларга, масалан, ака-укаси (опа-синглиси)нинг тўйи, юбилейни нишонлаш, квартирани таъмирлаш ва ҳ.к. муносабати билан ходимга кўрсатиладиган бошқа ёрдам киради (Солиқ кодексининг 173-моддаси 4-банди).
Бошқа даромадларга киритиладиган ёрдам тўланганда қуйидаги моддий ёрдам суммаларини солиқ солишдан озод қилиш кўринишидаги Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-банди бўйича имтиёз қўлланади:
фавқулодда ҳолатлар муносабати билан – тўлалигича солиқ солинмайди;
вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга – ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда;
бошқа ҳолларда (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун, тўй, бола туғилиши, меҳнатда майиб бўлганлик ва ҳ.к.) – солиқ даври учун ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда.
Моддий ёрдамнинг солиқ солинмайдиган қисмини ҳисоблашда, совғалар билан бўлганидек, йил бошида белгиланган ЭКИҲ (2017 йилда – 149 775 сўм) қўлланади, яъни 1 797 300 сўм доирасидаги суммаларга солиқ солинмайди.
Ходимнинг бошқа даромадларига киритиладиган моддий ёрдам меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад ҳисобланмаслиги боис унга ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайди (Солиқ кодексининг 306-моддаси). Солиқ кодексининг 173-моддаси 4-банди бўйича моддий ёрдам рағбатлантириш хусусиятига эга тўлов сифатида ЯИТ ва суғурта бадаллари солиш объекти ҳисобланади.
МИСОЛ. 2017 йил майда ходимнинг тўйи учун 1 500 минг сўм миқдорида моддий ёрдам тўланган. Октябрда у қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олишга ёрдам – 300 минг сўм олган. Декабрда корхона отасининг даволанишига 800 минг сўм миқдорида ёрдам кўрсатган.
Бошқа даромадларга киритиладиган моддий ёрдамнинг умумий миқдори 1 800 минг сўмни ташкил этди, шундан 1 797 300 сўмга ЖШДС солинмайди, 2 700 сўмга (1 800 000 – 149 775 х 12) эса солиқ солинади.
Отасини даволатиш учун олинган 800 000 сўм ходимнинг бошқа даромадларига эмас, балки рағбатлантириш хусусиятига эга тўловларга киради. У ЯИТ ва суғурта бадаллари солиш объекти ҳисобланади.
ЖШДС бўйича йиллик ҳисоботда 2 600 000 сўм (1 800 000 + 800 000) ҳисобланган даромадларнинг умумий суммасига (Маълумотларнинг 014-сатри), имтиёз суммаси (1 797 300 сўм) 006-сатр кўрсаткичига, 802 700 сўмдан (2 700 + 800 000) ушлаб қолинган солиқ 012-сатрга киритилади. 2 600 000 сўм ҳам Маълумотларга 3-илованинг 01 ва 06-сатрларида, 1 797 300 сўм 4-илованинг 01 ва 03-сатрларида акс эттирилади. ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича ҳисоботга 800 000 сўм киритилади.
ХОДИМ БЎЛМАГАНЛАРГА ТЎЛОВЛАР
Корхона ходимлари бўлмаган жисмоний шахсларга даромадлар тўланганда у даромад тўлаш манбаи сифатида уларнинг солиқ солинадиган даромадларидан ЖШДС ҳисоблаши, ушлаб қолиши ва ўтказиши шарт (Солиқ кодексининг 184-моддаси). Бироқ моддий наф тарзидаги даромадлар учун истисно қилинган – корхона олувчининг ёзма аризаси асосида уни ушлаб қолмасликка ҳақли, улардан ЖШДСни у декларация бўйича тўлайди.
Бунда жисмоний шахсларга тўланадиган барча тўловлар ЖШДС бўйича ҳисоботга киритилади, ЯТТга уларнинг тадбиркорлик фаолияти доирасида тўланадиган даромадлар бундан мустасно (улар ушбу даромадлар бўйича қатъий белгиланган солиқни мустақил равишда тўлайдилар). Агар корхона ЯТТдан мол-мулкни ижарага олса, ижара тўлови суммаси ЖШДС бўйича ҳисоботга киритилади, сабаби ЯТТ ижарадан олинган даромадлар бўйича умумбелгиланган тартибда ЖШДС (энг кам ставкада – 7,5%) тўлайди.
МИСОЛ. Корхона 2017 йил IV чорагида қуйидагиларни тўлаган:
жисмоний шахсга ФҲШ бўйича (якка тартибдаги тадбиркор эмас) ахборот хизматлари кўрсатганлиги учун 2 000 минг сўм миқдорида ҳақ;
якка тартибдаги тадбиркорга шартнома бўйича консалтинг хизматлари кўрсатганлиги учун 800 минг сўм миқдорида даромад. Шунингдек корхона мазкур ЯТТдан автомобилни ижарага олади (ижара тўлови – ойига 400 минг сўм).
Жисмоний шахсга ФҲШ бўйича тўланган ҳақ (2 000 минг сўм) ва ижара тўлови суммаси (ойига 400 минг сўм) ЖШДС бўйича ҳисоботга киритилади. 800 минг сўм ҳисоботда кўрсатилмайди – ЯТТ у бўйича қатъий белгиланган солиқ тўлайди.
2 000 минг сўм ЯИТ ва суғурта бадаллари солиш объекти ҳисобланади, бинобарин, ижтимоий суғуртага ажратмалар бўйича ҳисоботга киритилади. 400 минг сўмга мулкий даромад сифатида ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайди ҳамда улар бўйича ҳисоботга киритилмайди.
Корхона ходимлари бўлмаган шахсларга шкала бўйича ёки уларнинг аризаларига кўра солиқнинг энг юқори ставкасида (2017 йилда – 23%) солиқ солиниши мумкин, энг кам ставкада солиқ солинадиган даромадлар (масалан, ижара тўлови), дивидендлар ва фоизлар (ставка – 10%) бундан мустасно.
Солиқ шкала бўйича ушлаб қолинганда ёки моддий наф тарзидаги даромадлардан ЖШДС ушлаб қолинмаганда корхона 2018 йил 31 январгача Тўланган даромадлар ва ЖШДСнинг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотномани (ҳар бир олувчи бўйича) ДСИга юбориши шарт. Солиқ энг юқори ставкада ушлаб қолинганда, энг кам ставкада солиқ солинадиган даромадлар (масалан, ижара тўлови – 7,5%) бўйича, белгиланган 10%лик ставкадаги дивидендлар ва фоизлар бўйича маълумотнома тақдим этилмайди.
Ушбу даромадлар, корхона улар бўйича солиқ ушлаб қолиш-қолмаслигидан қатъи назар, ЖШДС бўйича ҳисоботда акс эттирилади.
ЁШГА ДОИР ПЕНСИЯЛАР
Ишловчи пенсионерларга пенсиялар иш жойидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан ўтган ой учун ойлик иш ҳақининг иккинчи қисми тўловлари билан бир вақтда тўланади. Ўриндошлик асосида ишловчи пенсионерларга пенсия асосий иш жойидан тўланади (АВ томонидан 30.04.2011 йилда 2222-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 3–5-бандлари).
Ишловчи пенсионерларга пенсия 50% миқдорида тўланади, 100% пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган айрим тоифадаги шахслар (I ва II гуруҳ ногиронлари, уруш қатнашчилари ва б.) бундан мустасно.
Давлат пенсиялари жисмоний шахсларнинг бошқа даромадларига киради (Солиқ кодексининг 178-моддаси 1-банди). Бунда Солиқ кодексининг 179-моддаси 25-бандига асосан уларга ЖШДС солинмайди. Бинобарин, ЖШДС бўйича ҳисоботни тўлдиришда пенсиялар суммалари Маълумотларнинг 004-«Ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси» сатрида ва 006-«Солиқ солишдан озод қилинадиган даромадларнинг умумий суммаси» сатрида, Маълумотларга 1-сон Расшифровкада кўрсатилади (пенсия ҳисобланиши ходимга иш ҳақи ҳисобланган санада, тўланиши – пенсия тўланган санада акс эттирилади). Шунингдек пенсиялар йил якунлари бўйича тақдим этиладиган Маълумотларга 3-иловага (01 ва 06-сатрлар) ва 4-иловага (01 ва 032-сатрлар) киритилади.
Пенсиялар ЯИТ ва суғурта бадаллари солиш объекти ҳисобланмаслиги сабабли ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисоб-китобида акс эттирилмайди.
ҲИСОБОТ ШАКЛЛАРИНИ ТЎЛДИРИШГА МИСОЛЛАР
МИСОЛ. Корхона ходимларига (10 киши) 2017 йил учун 144 000 000 сўм миқдорида иш ҳақи, овқатланиш учун қўшимча тўлов – 25 400 000 сўм, шундан IV чоракда иш ҳақи – 36 000 000 сўм, овқатланиш учун қўшимча тўлов – 6 400 000 сўм ҳисобланган.
Ходимлардан бирига 20 январда бола туғилганлиги муносабати билан 500 000 сўм миқдорида моддий ёрдам берилган.
Ижро варақаси бўйича бошқа ходимнинг даромадларидан 25% миқдорида алимент ушлаб қолинади ва ўтказилади (ҳар ойда 262 500 сўмдан).
26 январда корхона ходимаси Самарқандга 6 кунлик хизмат сафарига юборилган. 300 000 сўм миқдорида суткалик харажатлар тўланган (норма доирасида – 89 865 сўм, нормадан ортиқча – 210 135 сўм). Ходиманинг икки томонга темир йўл чиптаси қиймати ва меҳмонхона счёт-фактураси бўйича турар жойни ижарага олиш харажатлари қопланган.
Апрелда раҳбар 5 нафар ходим учун (улардан 3 нафарининг иши қатнов тусига эга) ҳар ойда йўл карточкаларини сотиб олиш ҳақида қарор қабул қилган. 1 та йўл карточкаси қиймати – 120 000 сўм. Ноябрь учун йўл карточкалари 31 октябрда, декабрь учун – 30 ноябрда, январь учун – 29 декабрда берилган.
Августда корхона ходимга 18 яшар ўғлининг Ўзбекистон олий ўқув юртида ўқиш ҳақини тўлаш учун қарз берган. Август учун даромадларидан бошлаб ҳар ойда ходимдан қарзни сўндириш ҳисобига 500 минг сўм ушлаб қолинмоқда.
30 июнда муассисга 28 000 000 сўм миқдорида дивидендлар ҳисобланган, улардан солиқ 2 800 000 сўмни ташкил этган, 4 июлда муассиснинг пластик карточкасига 25 200 000 сўм ўтказилган.
Декабрда корхона ходимлари учун Янги йил корпоратив базми ташкил этилган.
Йил учун ходимларга тўланадиган даромадлардан шкала бўйича ЖШДС – 28 775 923 сўм, шу жумладан ШЖБПҲ – 1 512 972 сўм (бюджетга ЖШДС – 27 262 951 сўм), суғурта бадали – 13 741 611 сўм, шундан IV чорак учун ЖШДС – 7 075 400 сўм, шу жумладан ШЖБПҲ – 371 267 сўм (бюджетга ЖШДС – 6 704 133 сўм), суғурта бадали – 3 449 600 сўм. 10%лик ставкада солиқ солинадиган даромадлар (дивидендлар) бўйича солиқ – 2 800 000 сўм.
1.10.2017 йилдаги ҳолатга кўра бюджет ва ходимлар олдидаги корхона қарзи қуйидаги миқдорни ташкил этди:
ШЖБПҲ чегирилган ҳолда ЖШДС тўлаш бўйича – 2 213 377 сўм;
ШЖБПҲга мажбурий бадаллар бўйича – 122 423 сўм;
фуқароларнинг суғурта бадалларини тўлаш бўйича – 1 139 200 сўм;
жисмоний шахсларнинг даромадлари бўйича (ЖШДС ва суғурта бадалларини чегирган ҳолда) – 8 525 000 сўм, шундан солиқ солинадигани – 8 025 000 сўм.
Корхонада 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган. IV чоракда ходимлар Меҳнат вазирлиги томонидан тасдиқланган иш вақти календари бўйича барча иш кунларида, яъни октябрь ва ноябрда 22 кундан, декабрда 20 кун ишлаганлар.
Жисмоний шахсларнинг даромадлари деб эътироф этиладиган қуйидаги тўловлар Маълумотларга киритилади:
иш ҳақи (Солиқ кодексининг 172-моддаси) – 144 000 000 сўм;
овқатланиш учун қўшимча тўлов (Солиқ кодексининг 174-моддаси 13-банди) – 25 400 000 сўм;
моддий ёрдам (Солиқ кодексининг 178-моддаси 16-банди) – 500 000 сўм;
нормалардан ортиқча суткалик пуллар (Солиқ кодексининг 174-моддаси 9-банди) – 210 135 сўм;
иши қатнов тусига эга бўлмаган иккита ходимга берилган йўл карточкалари қиймати – 2 160 000 сўм (120 000 х 2 х 9);
дивидендлар – 28 000 000 сўм.
Жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайдиган қуйидаги тўловлар киритилмайди:
иши қатнов тусига эга бўлган ходимларга берилган йўл карточкалари қиймати – 3 240 000 сўм (3 х 120 000 х 9) (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 4-банди);
нормалар доирасидаги хизмат сафари харажатлари (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 7-банди);
Янги йил корпоративини ўтказиш харажатлари. Жисмоний шахслар – корпоративда қатнашганларда ЖШДС бўйича солиқ оқибатлари юзага келмайди, сабаби корхонанинг байрам тантаналарини ўтказиш харажатлари, шунингдек ходимларнинг меҳнат ва дам олиш шароитларини таъминлаш билан боғлиқ харажатларига муайян жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 4-банди).
Ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси 200 270 135 сўмни (144 000 000 + 25 400 000 + 500 000 + 210 135 + 2 160 000 + 28 000 000) ташкил этади. Шундан 3 000 000 сўмга (500 000 сўм – солиқ солинмайдиган сумма доирасида ходимга I чоракда тўланган моддий ёрдам (Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-банди), 500 000 х 5 – олий ўқув юртидаги ўқиш ҳақини тўлашга берилган қарзни сўндириш ҳисобига август–декабрь учун ушланмалар (Солиқ кодексининг 179-моддаси 31-банди)) ЖШДС солинмайди. 197 270 135 сўмга (200 270 135 – 3 000 000) солиқ солинади.
Солиқ солинадиган даромадлар уларга нисбатан қўлланадиган солиқ ставкаларига қараб белгиланган шкалада, энг кам ва энг юқори ставкаларда (7,5% ва 23%) ҳамда 10%лик ставкада солиқ солинадиган даромадларга табақалаштирилади. Мисол маълумотларига кўра шкала бўйича (169 270 135 сўм) ва 10%лик ставкада (28 000 000 сўм) солиқ солинадиган даромадлар мавжуд.
Маълумотларнинг 012, 017-сатрларидаги кўрсаткичлар 1-сон Расшифровкадаги маълумотларни ҳисобга олган ҳолда аниқланади, тегишинча, 012-сатрда ЖШДС 30 062 951 сўм (27 262 951 + 2 800 000) ШЖБПҲга бадалларни чегирган ҳолда кўрсатилади.
Йил учун ЖШДС ва фуқароларнинг суғурта бадалларини чегирган ҳолда ҳисобланган даромадлар суммаси 154 952 601 сўмни (200 270 135 – 30 062 951 – 1 512 972 – 13 741 611) ташкил этади.
Тўланган даромадлар, бюджетга ўтказилган ЖШДС ва ШЖБПҲга бадаллар суммаси 1-сон ва 2-сон расшифровкалар асосида аниқланади.
ҲИСОБЛАНГАН ВА АМАЛДА ТЎЛАНГАН ДАРОМАДЛАР СУММАЛАРИ ҲАМДА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИНИНГ УШЛАБ ҚОЛИНГАН СУММАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ
МАЪЛУМОТЛАР
(йил бошидан ўсиб борувчи якун билан тўлдирилади)
(сўмда)
N
|
Кўрсаткичлар
|
Сатрлар
|
Тўловчининг маълумотлари бўйича
|
1
|
Йил бошидан даромад олган жисмоний шахслар сони, жами (киши)
|
001
|
10
|
шу жумладан:
|
|
|
|
асосий иш жойи бўйича
|
002
|
10
|
|
асосий бўлмаган иш жойи бўйича
|
003
|
|
|
2
|
Ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси
|
004
|
200 270 135
|
2.1
|
шулардан солиқ агенти билан меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахснинг ёзма аризасига кўра жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушлаб қолинмаган моддий наф тарзидаги даромадлар
|
005
|
|
3
|
Солиқ солишдан озод қилинадиган даромадларнинг умумий суммаси
|
006
|
3 000 000
|
4
|
Солиқ солинадиган даромадларнинг умумий суммаси (солиқ солинадиган база), шу жумладан: (004-сатр – 005-сатр – 006-сатр):
|
007
|
197 270 135
|
4.1
|
солиқ солиш шкаласи бўйича солиқ солинадиган даромадлар
|
008
|
169 270 135
|
4.2
|
дивиденд ва фоизлар тарзидаги даромадлар
|
009
|
28 000 000
|
4.3
|
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 181-моддасида кўрсатилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг кам ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадлар
|
010
|
|
4.4
|
жисмоний шахснинг аризасига асосан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг юқори ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадлар
|
011
|
|
5
|
Бюджетга ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг умумий суммаси, шу жумладан (1-илова 5-устунининг «Йил бошидан жами» сатри + 014-сатр):
|
012
|
30 062 951
|
5.1
|
008-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича
|
013
|
27 262 951
|
5.2
|
009-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича (2-илова 3-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)
|
014
|
2 800 000
|
5.3
|
010-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича
|
015
|
|
5.4
|
011-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича
|
016
|
|
6
|
ШЖБПҲга ҳисобланган бадалларнинг умумий суммаси (1-илова 4-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)
|
017
|
1 512 972
|
7
|
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва фуқароларнинг суғурта бадаллари чегирилган ҳолдаги ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси (004-сатр – 012-сатр – 017-сатр фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисобланган суммаси) |
018
|
154 952 601
|
8
|
Жисмоний шахсларга тўланган даромадларнинг умумий суммаси (1-илова 6-устунининг «Йил бошидан жами» сатри + 2-илова 5-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)
|
019
|
161 300 101
|
9
|
Бюджетга тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг умумий суммаси (1-илова 12-устунининг «Йил бошидан жами» сатри + 2-илова 8-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)
|
020
|
31 222 598
|
10
|
ШЖБПҲга тўланган бадалларнинг умумий суммаси (1-илова 11-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)
|
021
|
1 587 525
|
Маълумотларга 1-илова IV чорак учун тегишли операциялар ўтказилган кунлар бўйича тўлдирилади. ЖШДС ва суғурта бадалларини чегирган ҳолда ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси даромад ҳисобланган санада 2-устунда, солиқ солинадиган даромадлар 3-устунда кўрсатилади. Мисол маълумотларига кўра, корхона олий ўқув юртида ўқиш учун ҳақ тўлашга йўналтирилган жисмоний шахсларнинг даромадларини солиқ солишдан озод қилиш тарзидаги имтиёзни (чорак учун 1 500 000 сўм) қўллайди, тегишинча, 31 октябрь, 30 ноябрь ва 29 декабрь ҳолатига кўра 2-устунда ҳисобланган даромаднинг бутун суммаси, 3-устунда эса – айирув билан имтиёзлар (500 000 сўмдан) кўрсатилади.
Тўланган даромадлар 6-устунда тегишли санада, солиқ солинадиган даромадларни 7-устунда (бизнинг ҳолатда 500 000 сўм имтиёзни айирган ҳолда) ва натура ҳолидаги тўловларни 8, 9-устунларда (йўл карточкалари) ажратган ҳолда кўрсатилади. Бунда 6-устунга жисмоний шахсларга тўланган барча суммалар (банкдан олинган, жисмоний шахсларнинг пластик карточкаларига ва банкдаги счётларига ўтказилган), моддий наф тарзидаги даромадлар, натура ҳолидаги тўлов, шунингдек жисмоний шахсларнинг даромадларидан ушланмалар ва ўтказмалар (мисол маълумотларига кўра – алимент ва қарз ҳисобига ушланмалар) киритилади.
Алимент ушланмалари пул маблағлари ўтказилган санада акс эттирилади. Масалан, октябрь учун даромадлардан алимент 2 ноябрда ушлаб қолинган ва ўтказилган, иш ҳақи эса 3 ноябрда тўланган. 1-сон Расшифровкада алимент суммаси 2 ноябрда акс эттирилади. Корхона қарзни сўндириш ҳисобига амалга оширган ушланмалар банкдан пул маблағлари тўланган (пластик карточкага ўтказилган) санада кўрсатилади. Масалан, ноябрь учун иш ҳақи 4 декабрда тўланган, қарз ҳисобига ушланмалар худди шу санада кўрсатилади.
Иш ҳақи бўйича аванс тўланган даромадлар устунларида (6 ва 7) ҳамда 10-устунда (ҳар ой 2 000 000 сўмдан) акс эттирилади.
Иши қатнов тусида бўлмаган ходимларга берилган йўл карточкалари қиймати карточкалар берилган санада, яъни ноябрь учун – 31 октябрда, декабрь учун – 30 ноябрда, январь учун – 29 декабрда (шу жумладан 8–9-устунларда натура ҳолидаги тўлов сифатида) кўрсатилади. Ушбу тўловлардан солиқ йўл карточкалари берилган ой тугаганидан кейин 5 кун ичида бюджетга ўтказилиши керак (Солиқ кодексининг 188-моддаси).
«Чорак бошига қолдиқ» сатрида «Чорак охирига қолдиқ» сатридан ўтган чорак учун Расшифровканинг тегишли устунларидан кўчириладиган суммалар кўрсатилади. «Чорак охирига қолдиқ» сатри 1-сон Расшифровкага изоҳда келтирилган қуйидаги формулалар бўйича автоматик равишда ҳисобланади:
2-устун = «Чорак бошига қолдиқ» сатрининг 2-устуни + «Жами» сатрининг 2-устуни – «Жами» сатрининг 6-устуни;
3-устун = «Чорак бошига қолдиқ» сатрининг 3-устуни + «Жами» сатрининг 3-устуни – «Жами» сатрининг 7-устуни;
4-устун = «Чорак бошига қолдиқ» сатрининг 4-устуни + «Жами» сатрининг 4-устуни – «Жами» сатрининг 11-устуни;
5-устун = «Чорак бошига қолдиқ» сатрининг 5-устуни + «Жами» сатрининг 5-устуни – «Жами» сатрининг 12-устуни.
«Йил бошидан жами» сатри ўтган чоракдаги «Йил бошидан жами» сатри кўрсаткичлари ва жорий чоракдаги «Жами» сатри кўрсаткичлари суммаси сифатида аниқланади.
Маълумотларга
1-ИЛОВА
2017 ЙИЛ IV ЧОРАГИ УЧУН ТЎЛАНГАН ДАРОМАДЛАР ВА ЎТКАЗИЛГАН ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИ ҲАМДА ШЖБПҲга БАДАЛЛАР СУММАСИНИНГ
РАСШИФРОВКАСИ
(БУНДАН ДИВИДЕНДЛАР ВА ФОИЗЛАР МУСТАСНО)
Операцияларни содир этиш санаси (кк/оо)
|
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва фуқаролар суғурта бадаллари чегирилган ҳолда ҳисобланган даромадлар суммаси
|
шулардан солиқ солинадиган даромадлар
|
ШЖБПҲга ҳисобланган бадаллар суммаси
|
Бюджетга ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси (ШЖБПҲга бадаллар чегирилган ҳолда)
|
Жисмоний шахсларга тўланган даромадлар
|
Шулардан натура шаклида тўланган даромадлар суммаси
|
6-устундан бўнак (аванс) сифатида тўланган иш ҳақи
|
ШЖБПҲга ўтказилган бадаллар суммаси
|
Бюджетга ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг суммаси (ШЖБПҲга бадаллар чегирилган ҳолда)
|
||
жами
|
шу жумладан солиқ солинадиган
|
жами (6-устундан)
|
шу жумладан солиқ солинадиган
|
||||||||
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
8
|
9
|
10
|
11
|
12
|
Чорак бошига қолдиқ
|
8 525 000
|
8 025 000
|
122 423
|
2 213 377
|
х
|
х
|
х
|
х
|
х
|
х
|
х
|
02.10
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
122 423
|
2 213 377
|
03.10
|
|
|
|
|
8 525 000
|
8 025 000
|
|
|
|
|
|
17.10
|
|
|
|
|
2 000 000
|
2 000 000
|
|
|
2 000 000
|
|
|
31.10
|
10 915 000*
|
10 415 000
|
124 422
|
2 245 378
|
240 000
|
240 000
|
240 000
|
240 000
|
|
|
|
02.11
|
|
|
|
|
262 500
|
262 500
|
|
|
|
124 422
|
2 245 378
|
03.11
|
|
|
|
|
8 412 500
|
7 912 500
|
|
|
|
|
|
17.11
|
|
|
|
|
2 000 000
|
2 000 000
|
|
|
2 000 000
|
|
|
30.11
|
10 915 000*
|
10 415 000
|
124 422
|
2 245 378
|
240 000
|
240 000
|
240 000
|
240 000
|
|
|
|
04.12
|
|
|
|
|
8 675 000
|
8 175 000
|
|
|
|
124 422
|
2 245 378
|
18.12
|
|
|
|
|
2 000 000
|
2 000 000
|
|
|
2 000 000
|
|
|
29.12
|
10 765 000*
|
10 265 000
|
122 423
|
2 213 377
|
240 000
|
240 000
|
240 000
|
240 000
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Жами:
|
32 595 000
|
31 095 000
|
371 267
|
6 704 133
|
32 595 000
|
31 095 000
|
720 000
|
720 000
|
6 000 000
|
371 267
|
6 704 133
|
Чорак охирига қолдиқ
|
8 525 000
|
8 025 000
|
122 423
|
2 213 377
|
х
|
х
|
х
|
х
|
х
|
х
|
х
|
Йил бошидан жами
|
129 752 601
|
126 752 601
|
1 512 972
|
27 262 951
|
136 100 101
|
133 600 101
|
2 160 000
|
2 160 000
|
18 000 000
|
1 587 525
|
28 422 598
|
*2-устунда ЖШДС (шартли равишда ҳисобланган) ва суғурта бадалларини (8%лик ставкада ҳисоб-китоб қилиш йўли билан аниқланган) чегирган ҳолда ҳисобланган даромад суммалари кўрсатилган:
октябрь учун: 12 000 000 (иш ҳақи) + 2 200 000 (овқатланиш учун қўшимча тўлов) + 240 000 (йўл карточкалари) – 2 369 800 (ЖШДС) – 1 155 200 (суғурта бадали) = 10 915 000 сўм;
ноябрь учун: 12 000 000 (иш ҳақи) + 2 200 000 (овқатланиш учун қўшимча тўлов) + 240 000 (йўл карточкалари) – 2 369 800 (ЖШДС) – 1 155 200 (суғурта бадали) = 10 915 000 сўм;
декабрь учун: 12 000 000 (иш ҳақи) + 2 000 000 (овқатланиш учун қўшимча тўлов) + 240 000 (йўл карточкалари) – 2 335 800 (ЖШДС) – 1 139 200 (суғурта бадали) = 10 765 000 сўм.
Йиллик Маълумотларга 3-иловада Солиқ кодексининг 172–178-моддаларида назарда тутилган жисмоний шахсларнинг барча даромадлари (жами даромади) турлари бўйича очиб берилади:
меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (Солиқ кодексининг 172-моддаси);
мулкий даромадлар (Солиқ кодексининг 176-моддаси);
моддий наф тарзидаги даромадлар (Солиқ кодексининг 177-моддаси);
бошқа даромадлар (Солиқ кодексининг 178-моддаси).
Илова йил бошидан ортиб борувчи якун билан тўлдирилади. «Йил бошидан даромад олган жисмоний шахслар сони» ва «Даромад суммаси» устунлари бўйича маълумотлар қайд этилади.
Корхона 2017 йилда ҳисоблаган жисмоний шахслар даромадларининг умумий суммаси 200 270 135 сўмни ташкил этади. У илованинг 01-сатрида кўрсатилади. Сўнгра олувчи жисмоний шахсларнинг сони кўрсатилган ҳолда даромадлар турлари бўйича ушбу сумма расшифровкаси сатрма-сатр келтирилади:
меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (иш ҳақи, овқатланиш учун қўшимча тўлов, нормалардан ортиқча суткалик пуллар, йўл чипталари қиймати) – 171 770 135 сўм, 10 киши (02-сатр);
мулкий даромадлар (дивидендлар) – 28 000 000 сўм, 1 киши (03-сатр);
бошқа даромадлар (бола туғилганлиги муносабати билан моддий ёрдам) – 500 000 сўм, 1 киши (06-сатр).
Маълумотларга
3-ИЛОВА
2017 ЙИЛ УЧУН
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА ҲИСОБЛАНГАН ДАРОМАДЛАР
РАСШИФРОВКАСИ
Кўрсаткич номи
|
Сатр коди
|
Йил бошидан даромад олган жисмоний шахслар сони
|
Даромад суммаси
|
Жисмоний шахсларнинг даромадлари – жами (02-сатр + 03- сатр + 04-сатр + 06- сатр) |
01
|
х
|
200 270 135
|
шу жумладан:
|
|
х
|
х
|
а) меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 172, 173, 174, 175-моддалари), |
02
|
10
|
171 770 135
|
шундан:
|
|
х
|
х
|
предмети ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш бўлган фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномаларга мувофиқ жисмоний шахсларга тўловлар
|
021
|
|
|
юридик шахснинг бошқарув органи (кузатув кенгаши ёки бошқа шунга ўхшаш органи) аъзоларига юридик шахснинг ўзи томонидан амалга ошириладиган тўловлар
|
022
|
|
|
б) мулкий даромадлар (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 176-моддаси), |
03
|
1
|
28 000 000
|
шундан:
|
|
х
|
х
|
мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар
|
031
|
|
|
дивидендлар
|
032
|
1
|
28 000 000
|
фоизлар
|
033
|
|
|
в) моддий наф тарзидаги даромадлар (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 177-моддаси), |
04
|
|
|
шундан:
|
|
|
|
солиқ агенти билан меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахсларнинг ёзма аризасига кўра жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушлаб қолинмаган моддий наф тарзидаги даромадлар
|
05
|
|
|
г) бошқа даромадлар (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 178-моддаси)* |
06
|
1
|
500 000
|
*Жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадаллари бундан мустасно.
Маълумотларга 4-иловада Солиқ кодексининг 179, 180-моддалари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан солиқ солишдан озод қилинган барча даромадлар кўрсатилади. У «Имтиёзлар қўлланилган жисмоний шахслар сони» ва «Даромад суммаси» устунлари бўйича тўлдирилади.
Агар битта жисмоний шахс бир нечта имтиёздан фойдаланган бўлса, 02-сатрни тўлдиришда унинг даромадларига нисбатан қўлланилган имтиёзлар сонидан қатъи назар, у 1 киши сифатида ҳисобга олинади.
Корхона 2017 йилда ходимларнинг даромадларига нисбатан қўллаган имтиёзларнинг умумий суммаси 3 000 000 сўмни ташкил этган. У илованинг 01-сатрида кўрсатилади. Барча имтиёзлар Солиқ кодексининг 179-моддаси асосида қўлланилган, шу сабабли ушбу сумма, шунингдек имтиёзларни олувчи жисмоний шахсларнинг сони (2 киши) илованинг 02 ва 03-сатрларида кўрсатилади.
Имтиёз суммаси ва уни қўллаган жисмоний шахсларнинг сони кўрсатилган ҳолда имтиёзлар расшифровкаси илованинг 031–03...-сатрларида келтирилади. Корхона 2017 йилда ходимнинг даромадига нисбатан 2 та имтиёзни қўллаган:
бола туғилганлиги муносабати билан моддий ёрдам (Солиқ кодексининг 178-моддаси 16-банди). Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-бандига асосан солиқ даври учун ЭКИҲнинг 12 баравари миқдоридаги ушбу моддий ёрдамга ЖШДС солинмайди (йил бошидаги ЭКИҲ ҳисобга олинади, 2017 йилда – 149 775 сўм). Ходимга тўланган моддий ёрдам суммаси ЭКИҲнинг 12 бараваридан (1 797 300 сўм) ошмаганлиги сабабли 500 000 сўм миқдоридаги моддий ёрдамнинг бутун суммасига солиқ солинмайди. Имтиёзни қўллаган кишилар сони (1 киши) ва имтиёз суммаси Расшифровканинг 031-сатрида кўрсатилади;
солиқ чегирмаси – Солиқ кодексининг 179-моддаси 31-бандига мувофиқ, жисмоний шахснинг Ўзбекистон олий ўқув юртларида таълим олиш учун ҳақ тўлашга йўналтириладиган даромадларини солиқ солишдан озод қилиш. Чегирма 26 ёшгача бўлган ўз фарзандларининг ўқиши учун ҳақ тўлайдиган ота-оналарга ёки ўқувчининг ўзига ёши чекланмаган ҳолда тақдим этилади. Имтиёзни даромад тўлаш манбаи, шунингдек жисмоний шахснинг ўзи жами йиллик даромадни декларациялаш чоғида қўллаши мумкин. Таълим ҳақини тўлашда имтиёзни қўллаш тартиби махсус Низом (АВ томонидан 27.05.2010 йилда 2107-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тартибга солинади. Ходимнинг бир ойлик даромади ишлаб топилган маблағлар ҳисобига ўқиш ҳақини тўлаш имконини бермаса, иш берувчи унга (қарз шартномаси бўйича) қарз бериши мумкин. Бу ҳолда солиқ чегирмаси фақат қарзни сўндиришга йўналтирилаётган маблағлар қисмига нисбатан қўлланади. Корхона 2017 йилда ходимнинг даромадларидан қарзни сўндириш ҳисобига 2 500 000 сўм ушлаб қолган. Ушбу сумма илованинг 036-сатрида кўрсатилади.
Маълумотларга
4-ИЛОВА
2017 ЙИЛ УЧУН
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ СОЛИҚ СОЛИШДАН
ОЗОД ЭТИЛГАН ДАРОМАДЛАРИ
РАСШИФРОВКАСИ
Кўрсаткич номи
|
Сатр коди
|
Имтиёзлар қўлланилган жисмоний шахслар сони
|
Даромад суммаси
|
Имтиёзлар суммаси – жами (02-сатр + 05-сатр),
|
01
|
х
|
3 000 000
|
шу жумладан:
|
|
х
|
х
|
а) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ – жами (03-сатр + 04-сатр):
|
02
|
2
|
3 000 000
|
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 179-моддаси бўйича (банди ва имтиёз мазмуни кўрсатилади) (031–03...-сатрлар йиғиндиси)*,
|
03
|
2
|
3 000 000
|
шу жумладан:
|
|
х
|
х
|
1-банд – Солиқ кодексининг 178-моддасида кўрсатилган бошқа ҳолларда моддий ёрдам суммалари
|
031
|
1
|
500 000
|
25) давлат пенсиялари
|
032
|
|
|
|
033
|
|
|
30) ёш оила аъзолари томонидан якка тартибда уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун ёки кўп квартирали уйдаги квартирани реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилган жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадлари суммалари
|
034
|
|
|
30) «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банкининг, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва «Ипотека банк» АТИБ кредитлари ҳисобига қишлоқ жойларида намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қурувчи шахслар, шунингдек уларнинг мазкур кредитлар бўйича биргаликдаги қарз олувчи бўлган оила аъзолари томонидан олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилган жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадлари суммалари
|
035
|
|
|
31) Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромад суммалари
|
036
|
1
|
2 500 000
|
31) Ўзбекистон Республикаси Халқ банкидаги фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда йўналтириладиган фуқаролар иш ҳақи ва бошқа даромадлари суммалари
|
037
|
|
|
|
03...
|
|
|
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 180-моддаси бўйича (банди ва имтиёз мазмуни кўрсатилади ) (041–04...- сатрлар йиғиндиси),
|
04
|
|
|
шу жумладан:
|
|
х
|
х
|
|
041
|
|
|
|
042
|
|
|
|
04...
|
|
|
б) бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ – жами: (норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг номи, санаси, рақами, шунингдек имтиёз банди ва унинг мазмуни кўрсатилади) (051–05... -сатрлар йиғиндиси),
|
05
|
|
|
шу жумладан:
|
|
х
|
х
|
|
051
|
|
|
|
052
|
|
|
...
|
05...
|
|
|
*Жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадаллари бундан мустасно.
ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича ҳисоботда фақат улар солинадиган объект ҳисобланган даромадлар – Солиқ кодексининг 172-моддаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар кўрсатилади. Мисол маълумотларига кўра бу – иш ҳақи, овқатланиш учун қўшимча тўловлар, иши қатнов тусида бўлмаган ходимлар учун йўл карточкалари қиймати ва I чоракда тўланган нормалардан ортиқча суткалик пуллар. ЯИТ ва суғурта бадаллари солиш объекти ҳисобланмаган даромадлар – дивидендлар (мулкий даромад) ва моддий ёрдам (бошқа даромад) Ҳисоб-китобга киритилмайди.
Шу тариқа, меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларнинг умумий суммаси 171 770 135 сўмга (144 000 000 + 25 400 000 + 2 160 000 + 210 135) тенг, у Ҳисоб-китобнинг 010-сатрида кўрсатилади.
ЯИТни ҳисоблашда корхона микрофирма сифатида 15%лик ставкани қўллайди. Шу сабабли кўрсаткичлар 4-устунга қайд этилади, 5-устун эса тўлдирилмай қолдирилади.
Йил учун ЯИТ суммаси 25 765 520 сўмни (171 770 135 х 15%), суғурта бадаллари – 13 741 611 сўмни (171 770 135 х 8%) ташкил этади.
ЯИТнинг энг кам миқдорини аниқлаш учун 3-илова «Маълумотнома-ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори ҳисоб-китоби» тўлдирилади. Корхона микрофирма ҳисобланганлиги сабабли ЯИТнинг энг кам миқдори ЭКИҲнинг 65%идан (декабрда – 111 956 сўм) келиб чиқиб ҳисобланади.
ЯИТнинг энг кам миқдори ҳар ой ҳисобланади. Маълумотнома-ҳисоб-китоб Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисоб-китоби билан бирга тақдим этилади.
Мисол маълумотларига кўра ходимлар жадвал бўйича барча кунларда ишлаб берганлар ва энг кам миқдор ҳисоб-китоб қилинган ЯИТдан кам, яъни қўшимча ҳисоблаш йўқ.
ЯГОНА ИЖТИМОИЙ ТЎЛОВ ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ БЮДЖЕТДАН
ТАШҚАРИ ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИГА СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ
ҲИСОБ-КИТОБИ
Кўрсаткичлар
|
Сатр коди
|
Ягона ижтимоий тўлов
|
Фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари
|
||
жами
|
шу жумладан:
|
||||
умумбелгиланган ставка бўйича
|
имтиёзли ставка бўйича
|
||||
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг
|
010
|
171 770 135
|
171 770 135
|
|
171 770 135
|
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаш учун чет эллик ходимларни бериш бўйича хизматлар кўрсатиш шартномасига мувофиқ юридик шахс – Ўзбекистон Республикаси норезидентига тўланадиган чет эллик ходимларнинг даромадлари
|
011
|
|
|
х
|
х
|
Ягона ижтимоий тўлов ҳисобланмайдиган тўлов турлари (Ҳисоб-китобга 1-илованинг 010-сатри); фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисобланмайдиган тўлов турлари (Ҳисоб-китобга 2-илованинг 010-сатри)
|
020
|
|
|
|
|
Солиқ солинадиган база (010-сатр + 011-сатр – 020-сатр) |
030
|
171 770 135
|
171 770 135
|
|
171 770 135
|
Ижтимоий жамғармаларга мажбурий тўловлар ставкаси, %
|
040
|
х
|
15
|
|
8
|
Ижтимоий жамғармаларга ҳисобланган мажбурий тўловлар суммаси (030-сатр х 040-сатр)
|
050
|
25 765 520
|
25 765 520
|
|
13 741 611
|
Ҳисобот даври учун ягона ижтимоий тўловнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (Ҳисоб-китобга 3-илованинг 090-сатри)
|
060
|
0
|
0
|
х
|
х
|
Ҳисобот даврида тўланиши лозим (050-сатр + 060-сатр), шу жумладан: |
070
|
25 765 520
|
25 765 520
|
|
13 741 611
|
Умумбелгиланган ставкада ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси ((050-сатр / 040-сатр х 25%) – 050-сатр) |
080
|
|
|
х
|
х
|
Умумбелгиланган ставкада ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммасини ҳисобга олган ҳолда ҳисобот йили учун тўланади (070-сатр + 080-сатр)
|
090
|
|
|
|
|
Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан
ташқари Пенсия жамғармасига суғурта
бадаллари ҳисоб-китобига
3-ИЛОВА
2017 ЙИЛ ДЕКАБРЬ УЧУН МАЪЛУМОТНОМА-ЯГОНА ИЖТИМОИЙ ТЎЛОВНИНГ ЭНГ КАМ МИҚДОРИ
ҲИСОБ-КИТОБИ
Кўрсаткичлар
|
Сатр коди
|
Сумма
|
|||
жами
|
шу жумладан:
|
||||
1-иш ҳафтаси
|
2-иш ҳафтаси
|
... иш ҳафтаси
|
|||
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
...
|
ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисоб-китоб қилишда ҳисобга олинадиган ходимлар сони
|
010
|
х
|
10
|
|
|
Барча ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунлари
|
020
|
х
|
200
|
|
|
Ҳисобот даврида иш кунлари сони
|
030
|
х
|
20
|
|
|
ЯИТ нормативи
|
040
|
х
|
111 956
|
|
|
ЯИТнинг энг кам миқдори (020-сатр / 030-сатр х 040-сатр)
|
050
|
1 119 560
|
1 119 560
|
|
|
Ҳисобот даврида ЯИТнинг ҳисобланган суммаси (ҳисобот даври учун ЯИТ ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобининг 050-сатри 4-устуни – аввалги ҳисобот даври учун ЯИТ ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобининг 050-сатри 4-устуни)
|
060
|
2 136 000
|
х
|
х
|
х
|
Ҳисобот даври учун ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (050-сатр – 060-сатр) |
070*
|
0
|
х
|
х
|
х
|
Аввалги ҳисобот даври охирига ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (аввалги Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 090-сатри)
|
080
|
0
|
х
|
х
|
х
|
Ҳисобот даври охирига ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (070-сатр + 080-сатр) |
090
|
0
|
х
|
х
|
х
|
*Агар 3-устуннинг «060» сатри қиймати 3-устуннинг «050» сатри қийматига тенг ёки катта бўлса, 3-устуннинг «070» сатрида «0» қиймати кўрсатилади.
2017 йил декабрь учун ЯИТ ҳисоб-китобига 4-илова «Ҳар бир жисмоний шахс кесимида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ҳисобланган фуқароларнинг суғурта бадаллари суммалари тўғрисида маълумот»да ҳисобланган суғурта бадаллари ҳар битта ходим бўйича (2-устун – Ф.И.О.) кўрсатилади, умумий сумма (1 139 200 сўм) эса 5-устуннинг «Жами» сатрида акс эттирилади.
4-устунда аввалги ҳисобот даври охиридаги (ноябрь учун Маълумотнинг 6-устуни) фуқароларнинг ҳисобланган суғурта бадаллари суммаси кўрсатилади. Устуннинг жами суммаси январь–ноябрь учун ҳисобланган суғурта бадаллари, яъни 12 602 411 сўмга тенг бўлиши керак.
6-устунда ҳисобот даври охиридаги ҳисобланган суғурта бадаллари суммаси – 13 741 611 сўм (12 602 411 + 1 139 200) акс эттирилади.
Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига
суғурта бадаллари ҳисоб-китобига
4-ИЛОВА
2017 ЙИЛ ДЕКАБРЬ ОЙИ УЧУН ҲАР БИР ЖИСМОНИЙ ШАХС КЕСИМИДА БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ПЕНСИЯ
ЖАМҒАРМАСИГА ҲИСОБЛАНГАН ФУҚАРОЛАРНИНГ СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ СУММАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
МАЪЛУМОТ
Тартиб рақами
|
Жисмоний шахснинг Ф.И.О.
|
СТИР
|
Олдинги ҳисобот даври охирига ҳисобланган фуқароларнинг суғурта бадаллари суммаси (олдинги ҳисобот даври учун Маълумотнинг 6-устуни)
|
Ҳисобот ойи учун ҳисобланган фуқароларнинг суғурта бадаллари суммалари (ўсиб борувчи якунсиз тўлдирилади)
|
Ҳисобот даври охирига ҳисобланган фуқароларнинг суғурта бадаллари суммаси (4-уст. + 5-уст.)
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
1
|
Одилов А.Б.
|
ххххххххх
|
1 311 682
|
118 570
|
1 430 252
|
2
|
Гришаева С.С.
|
ххххххххх
|
1 166 763
|
105 470
|
1 272 233
|
...
|
...
|
...
|
|
|
|
10
|
Шибаршова З.П.
|
ххххххххх
|
1 677 740
|
151 660
|
1 829 400
|
ЖАМИ
|
12 602 411
|
1 139 200
|
13 741 611
|
Изоҳ.
Жорий солиқ даврининг биринчи ойида 4-устунга «0» қиймат қўйилади.
«Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар