Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 6 / Солиқ солиш

ЖШДС: маълумотнома бўлмаса – имтиёз ҳам берилмайди

 

2016 йил 1 декабрдан янги ходимни ишга қабул қилдик, у илгариги иш жойидан даромадлари ҳақидаги маълумотномани тақдим этмади. Бироқ Афғонистондаги уруш қатнашчиси гувоҳномасини тақдим этди.

1. Ходим аввалги иш жойидан маълумотнома тақдим этмагани сабабли 2016 йил декабрида ЖШДС энг юқори ставкада ушлаб қолинадими? 2017 йил 1 январдан эса умумий шкала бўйича ушланадими?

2. Афғонистондаги уруш қатнашчиси сифатида ходимнинг ЖШДСни ҳисоблаётганда Солиқ кодексининг 180-моддасига мувофиқ имтиёз (ҳар бир ой учун ЭКИҲнинг 4 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича чегирма) қўлланадими?

3. Афғонистондаги уруш қатнашчиси гувоҳномаси собиқ Иттифоқ пайтида берилган, имтиёзлар қўлланиши учун уни ЎзРда қайта расмийлаштириши керакми? Бухгалтер имтиёзни бухгалтерия ҳисобида қандай ҳужжатлар билан расмийлаштириши лозим? Ходимнинг аризаси ва уни қўллаш ҳақида буйруқ бўлиши зарурми?

4. 2016 йил декабрида ЖШДС энг юқори ставкада ушлаб қолинганда ходимнинг 4 ЭКИҲ миқдоридаги даромадидан чегирмани қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин: бухгалтер умумий ҳисобланган суммадан 23% ушлаб қолиши керакми ёки ўртадаги фарқданми?

И.Ли,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

1

Ҳа, илгариги иш жойидан маълумотнома бўлмаганда 2016 йил декабри учун ЖШДС энг юқори ставкада ушлаб қолинади.

Асосий иш жойи ўзгарган ходим жорий йилда ўзига тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган солиқ суммалари тўғрисидаги маълумотномани янги асосий иш жойидаги бухгалтерияга дастлабки иш ҳақи ҳисоблангунига қадар тақдим этиши шарт. Маълумотнома тақдим этилмаган тақдирда, солиқ белгиланган энг юқори шкала бўйича ушлаб қолинади. Кейинчалик маълумотнома тақдим этилган тақдирда, солиқ суммаси илгариги асосий иш жойида олинган даромадлар инобатга олинган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилинади (Солиқ кодексининг 186-моддаси). Шу тариқа, илгариги иш жойидан маълумотнома бўлмаганда ўтган йилнинг декабри учун даромад солиғини энг юқори ставкада, 2017 йил январидан эса – белгиланган шкалада ушлаб қолишингиз керак эди.

 

2

Илгариги иш жойидан маълумотнома бўлмаганда Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисми 2-бандида назарда тутилган ҳар бир ой учун энг кам иш ҳақининг 4 баравари миқдоридаги имтиёзни фақат 2017 йил бошидан қўллай оласиз. Яъни ЖШДС шкала бўйича ушлаб қолина бошлаганда.

 

3

Мазкур имтиёз уруш қатнашчисининг гувоҳномаси ёки мудофаа ишлари бўйича бўлимнинг ёхуд бошқа ваколатли органнинг маълумотномаси асосида берилади.

Қонун ҳужжатларида собиқ Иттифоқ пайтида берилган уруш қатнашчилари гувоҳномаларини қайта расмийлаштириш назарда тутилмаган. Имтиёз қўлланиши учун ходим корхона бухгалтериясига унинг нусхасини тақдим этишининг ўзи кифоя. Ходимнинг аризаси ва имтиёзни қўллаш ҳақида буйруқ корхонанинг хоҳишига кўра расмийлаштирилади.

 

4

ЖШДС шкала бўйича ҳисобланганда имтиёз қўлланади. Маълумотнома мавжуд бўлмаса, илгариги иш жойида декабрда имтиёз қўлланмаганлигига ишонч ҳосил қила олмайсиз, чунки у ердаги охирги ҳисобланмалар айнан декабрда ёзилган бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Шу сабабли илгариги иш жойидан маълумотнома йўқлиги муносабати билан декабрь учун ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолаётиб, солиқ агенти сифатида имтиёзни қўлламаслигингиз лозим.

Баҳром ОРТИҚОВ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1677 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика