Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 41 / Ҳисоботга тайёрланамиз

ЖШДС, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдиришга доир тушунтиришлар

 

«СБХ»нинг 11.04.2017 йилдаги 15 (1183) ва 18.07.2017 йилдаги 28–29 (1196–1197)-сонларида «Norma Ekspert» мутахассислари 2017 йилнинг I ва II чораклари учун ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини қандай тўғри тўлдиришга доир тушунтиришлар берган эди. Ушбу материалда 2017 йилнинг 9 ойи учун ҳисоботни тайёрлашда нималарга эътибор бериш лозимлиги ҳақида сўз юритамиз. Ҳар доимгидек, аниқ мисоллар, ҳисоб-китоблар ва ўқувчиларимизнинг саволларига жавоблар берилади.

 

ЖШДС бўйича солиқ ҳисоботи ҳар чоракда, ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича ҳисобот ҳар ойда тақдим этилади. Шу тариқа, 25 октябргача корхоналар 9 ой учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича ҳамда сентябрь учун ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича ҳисоб-китобларни ДСИга жўнатишлари керак.

ЖШДС бўйича ҳисобот МВ ва ДСҚнинг қарорига (АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 2-иловадаги шакллар, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича – 10-иловадаги шакллар бўйича тақдим этилади.

 

ҲИСОБОТ ШАКЛЛАРИНИ ТЎЛДИРИШ ХУСУСИЯТЛАРИ

Эслатиб ўтамиз, Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларда (бундан кейин – Маълумотлар) фақат Солиқ кодекси билан жисмоний шахсларнинг даромадларига киритиладиган, шу жумладан ЖШДС солишдан озод қилинган тўловлар, яъни Солиқ кодексининг 172–178-моддаларидаги даромадлар кўрсатилади:

 меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ­(172-модда), шу жумладан:

рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар (173-модда);

компенсация тўловлари (компенсация) (174-модда);

ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш (175-модда);

 мулкий даромадлар (176-модда);

 моддий наф тарзидаги даромадлар (177-модда);

 бошқа даромадлар (178-модда).

Бунда жисмоний шахсларга ҳисобланган (тўланган) барча даромадлар ҳисоботга киритилади, якка тартибдаги тадбиркорларга тўланган даромадлар бундан мустасно.

Жисмоний шахсларнинг даромадлари сифатида қаралмайдиган тўловлар (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми) Маълумотларга киритилмайди.

ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича ҳисоботда ҳам фақат ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари солиш объекти бўлган даромадлар (Солиқ кодексининг 172-моддаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар), шу жумладан ижтимоий суғуртага ажратмалар солинмайдиган (имтиёзлар) кўрсатилади. Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобида (бундан кейин – ЯИТ ҳисоб-китоби) жисмоний шахсларнинг даромадлари сифатида қаралмайдиган тўловлар, шунингдек меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга кирмайдиган тўловлар (Солиқ кодексининг 176–178-моддалари) кўрсатилмайди.

 

МИСОЛ. Корхона ходимига бир ой учун қуйидагилар ҳисобланди: иш ҳақи – 1 200 000 сўм, овқатланиш учун қўшимча тўлов – 252 000 сўм, шахсий автомобилидан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун компенсация – 600 000 сўм (шундан нормалар доирасида – 524 212,5 сўм (3,5 ЭКИҲ), нормалардан ортиқ – 75 787,5 сўм). Унга юбилейи муносабати билан қиймати 950 000 сўмлик совға ҳам берилган (жорий йилда бошқа совғалар бўлмаган).

Маълумотлар ва Расшифровкани тўлдираётганда ходимнинг даромадлари деб тан олинадиганлари ҳисобга олинади:

иш ҳақи – 1 200 000 сўм;

овқатланиш учун қўшимча тўлов – 252 000 сўм;

шахсий автомобилдан фойдаланганлик учун компенсациянинг нормативдан ортиқ қисми – 75 787,5 сўм (норма доирасидаги компенсация Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 8-бандига мувофиқ ходимнинг даромади ҳисобланмайди ва шу сабабли ҳисоботда кўрсатилмайди);

совғанинг қиймати – 950 000 сўм (Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-бандига асосан 6 ЭКИҲ доирасидаги совғага ЖШДС солинмайди, бироқ ходимнинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади, шу сабабли ҳисоботга киритилади).

ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича ҳисоботга фақат меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар: иш ҳақи, овқатланиш учун қўшимча тўлов ва нормативдан ортиқ компенсация (совға қиймати – ЯИТ ва суғурта бадаллари солиш объекти ҳисобланмайдиган моддий наф тарзидаги даромад) киритилади.

 

ЙЎЛКИРА ВА ОВҚАТЛАНИШ УЧУН ҚЎШИМЧА ТЎЛОВЛАР

Корхона овқатланиш ёки жамоат транспортида қатнаш учун қўшимча тўловлар тўласа (овқатланишни ташкил этса, йўл карточкаларини берса), қуйидагиларни ҳисобга олиш зарур:

овқатланиш қиймати (овқатланиш учун қўшимча тўловлар) ходимларнинг даромади ҳисобланади, даволаш-профилактика озиқ-овқати (ДПО) ва айрим тоифадаги ходимларни ўз хизмат вазифаларини бажариши чоғида овқатлантириш бундан мустасно. Меҳнат шароити ноқулай ишларда банд бўлган ходимлар учун белгиланган нормалар бўйича олинадиган ДПО, сут (унга тенглаштирилган маҳсулотлар), газланган шўр сув (иссиқ цехларда ишлаганда) қийматига даромад сифатида қаралмайди (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 1-банди). Корхонанинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда айрим тоифадаги ходимларни ўз хизмат вазифаларини бажариши чоғида озиқ-овқат билан таъминлаш харажатлари ҳам ходимларнинг даромади ҳисобланмайди (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 5-банди). Масалан, Тошкент шаҳридаги «Нumo Arena» кўп тармоқли муз комплексини қуриш лойиҳасини амалга ошириш доирасида қатнашувчи ходимлар ЖШДСни ҳисоблаб чиқаришда қиймати солиқ солиш объектига киритилмайдиган бепул озиқ-овқат билан таъминланадилар (11.05.2017 йилдаги ПҚ-2964-сон қарорнинг 7-банди). Ходимнинг даромади сифатида қаралмайдиган овқатланиш қиймати Маълумотлар, ЯИТ ва суғурта бадаллари ҳисоб-китобида акс эттирилмайди. Белгиланган кафолатлар ва нормалардан ошадиган овқатланиш қиймати ходимнинг даромади деб тан олинади;

йўл карточкалари қиймати (йўл карточкалари қийматини қоплаш) иши қатнов тусига эга бўлмаган ходимлар учунгина даромад ҳисобланади. Иши қатнов тусига эга бўлган ходимлар (курьерлар, назоратчи-кондукторлар ва ҳ.к.) учун йўл карточкалари қиймати даромад ҳисобланмайди (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 4-банди), шу сабабли ЖШДС ва ижтимоий суғуртага ажратмалар бўйича ҳисоботга киритилмайди. Худди шу Фаолият тури ва мулкчилик шаклидан қатъи назар корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда ҳаракатланиш ва қатнов тусидаги ишлар билан боғлиқ устамаларни тўлаш тўғрисидаги низомга (Меҳнат вазирлигининг 17.11.1992 йилдаги 11/30-сон қарори билан тасдиқланган) мувофиқ тўланадиган ҳаракатланиш тусидаги ишлар учун устамаларга ҳам тааллуқли – белгиланган нормалар доирасидаги тўловлар даромад ҳисобланмайди.

Даромад деб тан олинадиган овқатланиш, йўл карточкалари қиймати (овқатланиш ва йўлкира учун қўшимча тўловлар) Солиқ кодексининг 174-моддаси 13-бандига кўра компенсация тўловлари гуруҳига киритилади ҳамда уларга ЖШДС, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари солинади.

 

МИСОЛ. Корхона ҳар ойда барча ходимларнинг овқатланиши учун қўшимча тўлов тўлайди (нормал меҳнат шароитлари), шунингдек 15 нафар ходимни йўл карточкалари билан таъминлайди (10 нафарининг иши қатнов тусига эга, 5 нафариники – йўқ). Сентябрь учун йўл карточкалари 30 августда берилган.

Овқатланиш учун қўшимча тўловлар (барча ходимларга) ва 5 нафар ходим учун йўл карточкалари қиймати уларнинг даромадларига киритилади ва, тегишинча, ЖШДС ва ижтимоий суғуртага ажратмалар бўйича ҳисоботда акс эттирилади. Маълумотларга 1-илова «Тўланган даромадлар ва ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ШЖБПҲга бадаллар суммасининг расшифровкаси (бундан дивидендлар ва фоизлар мустасно)»да (бундан кейин – 1-сон Расшифровка) карточкалар қиймати улар берилган санада – 30 августда кўрсатилади (шу жумладан 8–9-устунларда натура ҳолидаги тўлов сифатида). Ушбу тўловлардан солиқ йўл карточкалари берилган ой тугагандан кейин 5 кун ичида бюджетга ўтказилиши керак (Солиқ кодексининг ­188-моддаси).

10 та йўл карточкасининг қиймати олувчиларда даромад сифатида қаралмайди (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 4-банди), шу сабабли ҳисоботда акс эттирилмайди.

 

ХИЗМАТ САФАРИ ХАРАЖАТЛАРИ

Нормалар доирасидаги хизмат сафари харажатлари уларни олувчининг даромади ҳисобланмайди (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми) ва Маълумотларда кўрсатилмайди. Уларга қуйидагилар ҳам киради:

тасдиқловчи ҳужжатлар асосида хизмат сафари жойига бориш ва у ердан қайтиб келиш учун тўловлар. Йўл ҳужжатлари бўлмаган тақдирда – темир йўл транспортидаги (агар темир йўл қатнови бўлмаса, шаҳарлараро автобусдаги) йўл ҳақи қиймати миқдорида, бироқ авиачипта қийматининг 30%идан ошмайдиган миқдорда;

уй-жойни ижарага олиш бўйича, шу жумладан тасдиқловчи ҳужжатлар асосида банд қилиш учун тўловлар. Яшаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаган тақдирда – қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида;

белгиланган нормалар доирасида хизмат сафарида бўлинган вақт учун тўланадиган кундалик харажатлар учун ҳақ (суткалик пуллар);

ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа тўловлар.

Суткалик пуллар, уй-жойни ижарага олиш бўйича харажатлар ва бошқа харажатларнинг нормалари қуйидагилар билан белгиланган:

мамлакат ичидаги хизмат сафарлари бўйича – Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқнома (АВ томонидан 29.08.2003 йилда 1268-сон билан рўйхатдан ўтказилган);

Ўзбекистон ташқарисига хизмат сафарлари бўйича – Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 19.11.2015 йилда 2730-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Хизмат сафари бўйича белгиланган нормалардан ортиқ тўловлар жисмоний шахснинг компенсация тўловлари (нормативдан ортиқ суткалик пуллар, нормадан ортиқ транспорт харажатлари ва ҳ.к.) ёки моддий наф (тасдиқловчи ҳужжатларсиз уй-жойни ижарага олиш бўйича нормативдан ортиқ харажатларни қоплаш) тарзидаги даромади ҳисобланади. Уларга ЖШДС солинади, бунда компенсация тўловлари ЯИТ ва суғурта бадаллари солиш объекти ҳам ҳисобланади.

Шу тариқа, хизмат сафари харажатларига даромад сифатида қарамаслик учун улар белгиланган нормалар доирасида тўланиши ва тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланиши шарт.

 

МИСОЛ. Ходим 3 кунлик хизмат сафарига юборилган эди. Қайтиши билан аванс ҳисоботини тақдим этган, унга кўра меҳмонхонада яшаш харажатлари 450 000 сўмни ташкил этган. Бунда меҳмонхона счётини тақдим этмаган.

Корхона ходимнинг ушбу суммасини тўлиқ қоплаши ёки тасдиқловчи ҳужжатлар йўқлиги сабабли ҳар бир сутка учун ЭКИҲнинг 2%и миқдорида (1268-сон Йўриқноманинг 12-банди) белгиланган нормада қоплам, яъни 8 986,5 сўм тўлаши мумкин. Норма доирасидаги қоплам суммаси ходимнинг даромади ҳисобланмайди. Аванс ҳисоботи бўйича яшаш харажатлари қопланганда 8 986,5 сўмлик суммага даромад сифатида қаралмайди. 441 013,5 сўмлик (450 000 – 8 986,5) фарқ эса моддий наф деб тан олинади ва унга ЖШДС солинади.

 

Хизмат сафари тўловлари 1-сон Расшифровкада қуйидагича акс эттирилади: хизмат сафарига аванс тўланганда ҳисобланган (тўланган) нормативдан ортиқ суткалик пуллар аванс ҳисоботи қабул қилинган ой учун ҳисобланган (тўланган) иш ҳақи суммаси билан бирга кўрсатилади. Ҳужжатларсиз яшаш учун нормативдан ортиқ харажатларнинг қопланиши – 1-сон Расшифровкада қоплам суммалари ҳисобланган (тўланган) ой учун ҳисобланган (тўланган) иш ҳақи суммаси билан бирга кўрсатилади.  Тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаганда авиачипта қийматининг 30%идан ошадиган транспорт харажатларини қоплаш учун тўловлар 1-сон Расшифровкада даромад ҳисобланган (тўланган) санада кўрсатилади.

 

МИСОЛ. Ходимга 26 июлда суткалик пуллар берилган, аванс ҳисоботини у 3 августда тақдим этди. Транспорт харажатларини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган. Бироқ раҳбар аванс ҳисоботи бўйича транспорт харажатларини (авиачипта қийматининг 30%идан ортиқ) ходимга қоплашга қарор қабул қилди. Даромад – қоплам 7 августда ходимга ҳисобланди, карточкага 8-кунда ўтказилди. Август учун иш ҳақи 31 августда ҳисобланди, 4 сентябрда тўланди.

1-сон Расшифровкада нормадан ортиқ транспорт харажатлари қопламининг ҳисобланиши 7 августда, тўланиши – 8 августда акс эттирилади. Нормативдан ортиқ суткалик пулларнинг ҳисобланиши – 31 августда, уларнинг тўланиши эса – 4 сентябрда.

 

ИЖАРАДАН ДАРОМАД

Жисмоний шахсдан мол-мулк ижарага олинганда корхона даромад тўлаш манбаи ва солиқ агенти ҳисобланади. У ижара тўлови суммасидан ЖШДСни ушлаб қолиши ва бюджетга ўтказиши шарт. Солиқни ҳисоб-китоб қилишда Президентнинг 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарорига 26-иловада белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкаларини ҳисобга олиш лозим. Агар шартнома бўйича ижара тўлови ушбу ставкалардан паст бўлса, солиқ улардан келиб чиқиб ҳисобланади, агар юқори бўлса – ЖШДС шартномага кўра ижара тўловидан ушлаб қолинади. Яъни шартномадаги ижара тўлови исталган миқдорда бўлиши мумкин. Бироқ солиқ энг кам ижара тўловидан ҳисобланганидан паст бўлмаган миқдорда тўланиши керак. Солиқ корхона солиқ ҳисобига олинган жой бўйича бюджетга ўтказилади. Ижарага берувчи жисмоний шахс ушбу даромадлар бўйича ДСИга декларация тақдим этиши керак эмас.

Ижара тўлови мулкий даромадларга киради (Солиқ кодексининг 176-моддаси 3-банди) ҳамда ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари солиш объекти ҳисобланмайди. Шу сабабли ижтимоий суғуртага ажратмалар бўйича ҳисоботда ушбу даромадлар акс эттирилмайди.

 

МИСОЛ. Корхона жисмоний шахсдан енгил автомобилни ижарага олади. Шартнома бўйича ижара тўлови – ойига 250 минг сўм.

2017 йилда енгил автомобиль учун ижара тўловининг энг кам ставкаси ойига 330 минг сўмни ташкил этади (ПҚ-2699-сон қарорга 26-илова). У шартнома бўйича ижара тўловидан (250 минг сўм) кўп, шу сабабли ЖШДС 330 минг сўмдан ҳисобланади. Ижара тўловига энг кам ставкада солиқ солинади (2017 йилда – 7,5%), солиқ суммаси ойига 24,75 минг сўмни (330 х 7,5%) ташкил этади. Корхона бу суммани бюджетга ўтказади. Ижарага берувчига солиқ чегирилган даромад – 225,25 минг сўм (250 – 24,75) тўланади. Ижара тўлови суммаси (250 минг сўм) Маълумотларда ҳисобланган ва солиқ солинадиган даромадларнинг умумий суммасида (004, 007, 010-сатрлар) акс эттирилади, ушлаб қолинган солиқ (24,75 минг сўм) 012, 015 ва 020-сатрлар кўрсаткичига, жисмоний шахсга ўтказилган ижара тўлови (225,25 минг сўм) эса – тўланган даромадлар умумий суммасига (019-сатр) киритилади. 1-сон Расшифровкада ижара тўловининг ҳисобланиши (тўланиши), солиқнинг ушлаб қолиниши (ўтказилиши) тегишли операция санасида акс эттирилади.

 

КАСАБА УЮШМАСИГА УШЛАНМАЛАР

Касаба уюшмасига бадалларни фақат касаба уюшмаси ташкилоти аъзолари тўлайдилар. Корхона бухгалтерияси ходим – касаба уюшмаси аъзосининг ёзма розилиги билан унинг иш ҳақидан бадалларни касаба уюшмаси ташкилоти билан шартномада белгиланган миқдорда ушлаб қолади.

Касаба уюшмасига бадаллар ЖШДС ва фуқароларнинг мажбурий суғурта бадалларини ҳисоблашда солиқ солинадиган базани камайтирмайди. Яъни Маълумотлар ва 1-сон Расшифровкада ҳисобланган иш ҳақи ва бадаллар ушлаб қолинадиган бошқа даромадлар тўлиқ (касаба уюшмасига бадални чегирмасдан) кўрсатилади. 1-сон Расшифровкада иш ҳақидан ушланма сифатида бадал суммаси кассадан иш ҳақи (пластик карточкаларга ўтказмалар) тўланган санада 6 ва 7-устунларда акс эттирилади.

 

МИСОЛ. Корхона ҳар ойда 1% миқдорида касаба уюшмасига бадални ушлаб қолади. Ходимга иш ҳақи 5 сентябрда тўланган. Маълумотларга 1-сон Расшифровкада тўланган иш ҳақи ва касаба уюшмасига бадал 5 сентябрда 6–7-устунларда акс эттирилади.

 

ХОДИМЛАР МАНФААТИНИ КЎЗЛОВЧИ ТЎЛОВЛАР

Корхоналар ходимлар учун уяли алоқа хизматлари ҳақи, коммунал тўловлар, жарималар, ипотека бўйича бадаллар, болаларини мактабгача таълим муассасаларида тарбиялаш ва бошқа тўловларини тўлашлари мумкин. Бундай тўловларга солиқ солиш уларнинг тусига боғлиқ. Агар ушбу тўловлар Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисмида назарда тутилган бўлса, масалан, қишлоқ жойда якка тартибда уй-жой қуриш учун ипотека бўйича бошланғич бадал, хизмат вазифаларини бажариш учун уяли алоқа ҳақи, малака ошириш курслари ва бошқалар тўланса, уларни олувчиларнинг даромадлари ҳисобланмайди.  Бундай тўловларга ЖШДС солинмайди ва ҳисоботда кўрсатилмайди. Агар фақат юридик шахс (иш берувчи) билан компания ўртасида шартнома тузилган, яъни абонент рақами «корпоратив» ҳисобланса ва уяли алоқадан хизмат мақсадларида фойдаланилса, бу ҳолда уяли алоқа компанияси хизматлари ҳақини тўлашда ходим учун солиқ оқибатлари юзага келмайди. Агар уяли алоқа хизматларига шартнома сингари sim-карта ходимга расмийлаштирилган бўлса, тўлов суммаси моддий наф тарзидаги даромад деб тан олинади ва унга ЖШДС солинади.

Ходим манфаатларини кўзлаб тўланадиган, кейинчалик қопланмайдиган (ушлаб қолинмайдиган) олдиндан тўловларнинг бошқа барчаси, масалан, коммунал хизматлар, жарималар, истеъмол кредитининг сўндирилиши ва бошқалар моддий наф тарзидаги даромадлар ҳисобланади (Солиқ кодексининг 177-моддаси). Уларга ЖШДС солинади, бироқ ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари солиш объекти ҳисобланмайди. Моддий наф тарзидаги даромадлар ҳисобланганда (тўланганда) ҳисобланган (тўланган) суммалар 1-сон Расшифровкада улар ҳисобланган (тўланган) ой учун ҳисобланган (тўланган) иш ҳақи суммаси билан бирга кўрсатилади.

 

МИСОЛ. Корхона 25 августда ходимнинг истеъмол кредитини (маиший техника хариди) сўндириш учун 500 минг сўм ўтказди. Ушбу сумма ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолинмайди. Август учун иш ҳақи 31-куни ҳисобланган, 4 сентябрда тўланган.

500 минг сўм – моддий наф тарзидаги даромад, у ходимнинг жами даромади таркибида Маълумотларнинг 004, 007, 008-сатрлари кўрсаткичига киритилади. Ушбу даромаддан ушлаб қолинган ЖШДС 012, 013 ва 020-сатрларда кўрсатилади. Тўланган даромадлар умумий суммаси 019-сатрда акс этади. 1-сон Расшифровкада моддий наф тарзидаги даромаднинг ҳисобланиши (500 минг сўм «айирув» солиқ) 31 август ҳолатига кўра, унинг тўланиши – 4 сентябрда кўрсатилади.

 

ҲИСОБОТ ШАКЛЛАРИНИ ТЎЛДИРИШГА МИСОЛЛАР

 

МИСОЛ. Корхона ходимларига (10 киши) 9 ой учун 108 000 000 сўм миқдорида иш ҳақи, овқатланиш учун қўшимча тўлов – 19 000 000 сўм ҳисобланган, шулардан III чоракда иш ҳақи – 36 000 000 сўм, овқатланиш учун қўшимча тўлов – 6 400 000 сўм.

Ходимлардан бирига 20 январда фарзандли бўлганлиги муносабати билан 500 000 сўм миқдорида моддий ёрдам берилган.

Ижро варақасига кўра бошқа ходимнинг даромадларидан 25% миқдорида (ҳар ой 262 500 сўмдан) алимент ушлаб қолинади ва ўтказилади.

26 январда корхона ходими 6 кунга Самарқандга хизмат сафарига юборилди. 300 000 сўм миқдорида (норма доирасида - 89 865 сўм, нормадан ортиқча - 210 135 сўм) суткалик пуллар тўланди. Иккала томонга темир йўл чиптаси қиймати ва меҳмонхонанинг ҳисобварақ-фактураси асосида турар жойни ижарага олиш харажатлари ходимга қоплаб берилди.

Апрелда раҳбар 5 нафар ходим учун (3 нафарининг иши қатнов тусига эга) ҳар ой йўл карточкаларини харид қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. 1 та йўл карточкасининг қиймати – 120 000 сўм. Август учун йўл карточкалари 31 июлда, сентябрь учун – 31 августда, октябрь учун – 29 сентябрда берилган.

Августда корхона ходимига 18 яшар ўғли Ўзбекистон олий ўқув юртида ўқиши учун ҳақ тўлашга қарз берди. Ҳар ойда, август учун даромадлардан бошлаб, ходимдан қарзни сўндириш ҳисобига 500 минг сўм ушлаб қолинмоқда.

9 ой учун ходимларга тўланадиган даромадлардан ЖШДС – 21 700 523 сўм, шу жумладан ШЖБПҲ – 1 141 705 сўм (бюджетга ЖШДС – 20 558 818 сўм), суғурта бадали – 10 292 011 сўм, шулардан III чорак учун ЖШДС – 7 160 400 сўм, шу жумладан ШЖБПҲ – 376 268 сўм (бюджетга ЖШДС – 6 784 132 сўм), суғурта бадали – 3 449 600 сўм.

1.07.2017 йилдаги ҳолатга кўра корхонанинг бюджет ва ходимлар олдидаги қарзи қуйидаги миқдорни ташкил этди:

ШЖБПҲни чегирган ҳолда ЖШДС тўлаш бўйича – 2 309 378  сўм;

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар бўйича – 128 422  сўм;

фуқароларнинг суғурта бадалларини тўлаш бўйича – 1 147 200  сўм;

жисмоний шахсларнинг даромадлари бўйича (ЖШДС ва суғурта бадалларини чегирган ҳолда) – 8 515 000  сўм.

30 июнда муассисга 28 000 000 сўм миқдорида дивидендлар ҳисобланган, улардан солиқ 2 800 000 сўмни ташкил этган, 4 июлда муассиснинг пластик карточкасига 25 200 000 сўм ўтказилган.

Корхонада 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган. III чоракда ходимлар Меҳнат вазирлиги томонидан тасдиқланган иш вақти календари бўйича барча иш кунларида, яъни июлда – 21, августда – 23, сентябрда – 20 кун ишлаганлар.

 

Юқорида санаб ўтилган тўловлар орасида қуйидагилар жисмоний шахсларнинг даромадлари ҳисобланмайди ва, тегишинча, ЖШДС бўйича ҳисоботда кўрсатилмайди:

иши қатнов тусига эга бўлган ходимларга берилган йўл карточкалари қиймати – 2 160 000 сўм (3 х 120 000 х 6) (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 4-банди);

ходимга қопланган ҳужжатлар билан тасдиқланган турар жойни ижарага олиш харажатлари, темир йўл чиптаси қиймати, белгиланган норма доирасидаги суткалик пуллар (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 7-банди).

Маълумотларга жисмоний шахсларнинг даромадлари деб тан олинадиган тўловлар киритилади:

иш ҳақи (Солиқ кодексининг 172-моддаси) – 108 000 000 сўм;

овқатланишга қўшимча тўлов (Солиқ кодексининг ­174-моддаси 13-банди) – 19 000 000 сўм;

моддий ёрдам (Солиқ кодексининг 178-моддаси ­16-банди) – 500 000 сўм;

нормадан ортиқча суткалик пуллар (Солиқ кодексининг 174-моддаси 9-банди) – 210 135 сўм;

иши қатнов тусига эга бўлган иккита ходимга берилган йўл карточкалари қиймати – 1 440 000 сўм (120 000 х 2 х 6);

дивидендлар – 28 000 000 сўм.

Ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси 157 150 135 сўмни (108 000 000 + 19 000 000 + 500 000 + 210 135 + 1 440 000 + 28 000 000) ташкил этади. Шундан 1 500 000 сўмга (500 000 сўм – солиқ солинмайдиган сумма доирасида I чоракда ходимга тўланган моддий ёрдам (Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-банди), 500 000 х 2 – олий ўқув юртида ўқиш учун ҳақ тўлашга берилган қарзни сўндириш ҳисобига август ва сентябрь учун ушланмалар (Солиқ кодексининг 179-моддаси 31-банди)) ЖШДС солинмайди. 155 650 135 сўмга (157 150 135 – 1500 000) солиқ солинади.

 

Солиқ солинадиган даромадлар уларга нисбатан қўлланадиган солиқ ставкаларига қараб белгиланган шкалада солиқ солинадиган даромадлар, энг кам ва энг юқори ставкаларда (7,5% ва 23%) ҳамда 10%лик ставкада солиқ солинадиган даромадларга табақалаштирилади. Мисол маълумотларига кўра шкала бўйича (127 650 135 сўм) ва 10%лик ставкада (28 000 000 сўм) солиқ солинадиган даромадлар мавжуд.

Маълумотларнинг 012, 017-сатрларидаги кўрсаткичлар 1-сон Расшифровкадаги маълумотларни ҳисобга олган ҳолда аниқланади, тегишинча, 012-сатрда ЖШДС 23 358 819 сўм (20 558 819 + 2 800 000) ШЖБПҲни чегирган ҳолда кўрсатилади.

Чорак учун ЖШДС ва фуқароларнинг суғурта бадалларини чегирган ҳолда ҳисобланган даромадлар суммаси 122 357 601 сўмни (157 150 135 – 23 358 818 – 1 141 705 – 10 292 011) ташкил этади.

Тўланган даромадлар, бюджетга ўтказилган ЖШДС ва ШЖБПҲ суммаси 1-сон ва 2-сон расшифровкалар асосида аниқланади.

 

ҲИСОБЛАНГАН ВА АМАЛДА ТЎЛАНГАН ДАРОМАДЛАР СУММАЛАРИ ҲАМДА
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИНИНГ
УШЛАБ ҚОЛИНГАН СУММАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ

МАЪЛУМОТЛАР

(сўмда)

N

 

Кўрсаткичлар

 

Сатрлар

 

Тўловчининг маълумотлари бўйича

 

1

 

Йил бошидан даромад олган жисмоний шахслар сони, жами (киши)

 

001

 

10

 

шу жумладан:

 

 

 

асосий иш жойи бўйича

 

002

 

10

 

асосий бўлмаган иш жойи бўйича

 

003

 

 

2

 

Ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси

 

004

 

157 150 135

 

2.1

 

шулардан солиқ агенти билан меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахснинг ёзма аризасига кўра жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушлаб қолинмаган моддий наф тарзидаги даромадлар

 

005

 

 

3

 

Солиқ солишдан озод қилинадиган даромадларнинг умумий суммаси

 

006

 

1 500 000

 

4

 

Солиқ солинадиган даромадларнинг умумий суммаси (солиқ солинадиган база), шу жумладан: (004-сатр – 005-сатр – 006-сатр):

 

007

 

155 650 135

 

4.1

 

солиқ солиш шкаласи бўйича солиқ солинадиган даромадлар

 

008

 

127 650 135

 

4.2

 

дивиденд ва фоизлар тарзидаги даромадлар

 

009

 

28 000 000

 

4.3

 

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 181-моддасида кўрсатилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг кам ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадлар

 

010

 

 

4.4

 

жисмоний шахснинг аризасига асосан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг юқори ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадлар

 

011

 

 

5

 

Бюджетга ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг умумий суммаси, шу жумладан (1-илова 5-устунининг «Йил бошидан жами» сатри + 014-сатр):

 

012

 

23 358 818

 

5.1

 

008-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича

 

013

 

20 558 818

 

5.2

 

009-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича (2-илова 3-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)

 

014

 

2 800 000

 

5.3

 

010-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича

 

015

 

 

5.4

 

011-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича

 

016

 

 

6

 

ШЖБПҲга ҳисобланган бадалларнинг умумий суммаси (1-илова 4-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)

 

017

 

1 141 705

 

7

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва фуқароларнинг суғурта бадаллари чегирилган ҳолдаги ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси (004-сатр – 012-сатр – 017-сатр фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисобланган суммаси)

 

018

 

122 357 601

 

8

 

Жисмоний шахсларга тўланган даромадларнинг умумий суммаси (1-илова 6-устунининг «Йил бошидан жами» сатри + 2-илова 5-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)

 

019

 

128 705 101

 

9

 

Бюджетга тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг умумий суммаси (1-илова 12-устунининг «Йил бошидан жами» сатри + 2-илова 8-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)

 

020

 

24 518 465

 

10

 

ШЖБПҲга тўланган бадалларнинг умумий суммаси (1-илова 11-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)

 

021

 

1 216 258

 

 

 

Маълумотларга 1-илова III чорак учун тегишли операциялар ўтказилган кунлар бўйича тўлдирилади. ЖШДС ва суғурта бадалларини чегирган ҳолда ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси 2-устунда даромад ҳисобланган санада кўрсатилади. Бунда 3-устунда солиқ солинадиган даромадлар кўрсатилади. Мисол маълумотларига кўра, корхона олий ўқув юртида ўқиш учун ҳақ тўлашга йўналтирилган жисмоний шахсларнинг даромадларини солиқ солишдан озод қилиш тарзидаги имтиёзни (чорак учун 1 000 000 сўм) қўллайди, тегишинча, 31 август ва 29 сентябрь ҳолатига кўра 2-устунда ҳисобланган даромаднинг бутун суммаси, 3-устунда эса – айирув билан имтиёзлар (500 000 сўмдан) кўрсатилади. Ушбу имтиёзни қўллаш тартиби Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 27.05.2010 йилда 2107-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тартибга солинади.

 

Тўланган даромадлар суммаси 6-устунда тегишли санада, устун кўрсаткичидан солиқ солинадиган даромадларни – 7-устун (мисол маълумотларига кўра сентябрда 500 000 сўм имтиёзни айирган ҳолда) ва натура ҳолидаги тўловларни – 8, 9-устунлар (мисол маълумотларига кўра йўл карточкалари) ажратган ҳолда кўрсатилади. Бунда 6-устунга жисмоний шахсларга тўланган барча суммалар (банкдан олинган, жисмоний шахсларнинг пластик карточкаларига ва банкдаги счётларига ўтказилган), моддий наф тарзидаги даромадлар, натура ҳолидаги тўлов, шунингдек жисмоний шахсларнинг даромадларидан ушланмалар ва ўтказмалар (мисол маълумотларига кўра – алимент ва қарз ҳисобига ушланмалар) киритилади.

Корхонанинг алимент тўлаш учун ушланмалари пул маблағлари ўтказилган санада акс эттирилади. Масалан, июнь учун даромадлардан алимент 3 июлда ушлаб қолинди ва ўтказилди, иш ҳақи эса 4 июлда тўланди. 1-сон Расшифровкада алимент суммаси 3 июлда акс эттирилади. Корхона қарзни сўндириш ҳисобига амалга оширган ушланмалар банкдан пул маблағлари тўланган (пластик карточкага ўтказилган) санада кўрсатилади. Масалан, август учун иш ҳақи 5 сентябрда тўланган, қарз ҳисобига ушланмалар худди шу санада кўрсатилади.

Иш ҳақи бўйича аванс тўланган даромадлар устунларида (6 ва 7) ҳамда махсус 10-устунда (ҳар ой 2 000 000 сўмдан) акс эттирилади.

Иши қатнов тусида бўлмаган ходимларга берилган йўл карточкалари қиймати карточкалар берилган санада, яъни август учун – 31 июлда, сентябрь учун – 31 августда, октябрь учун – 29 сентябрда (шу жумладан 8–9-устунларда натура ҳолидаги тўлов сифатида) кўрсатилади. Ушбу тўловлардан солиқ йўл карточкалари берилган ой тугаганидан кейин 5 кун ичида бюджетга ўтказилиши керак (Солиқ кодексининг 188-моддаси).

«Чорак бошига қолдиқ» сатрида «Чорак охирига қолдиқ» сатридан ўтган чорак учун Расшифровканинг тегишли устунларидан кўчириладиган суммалар кўрсатилади. «Чорак охирига қолдиқ» сатри 1-сон Расшифровкага изоҳда келтирилган қуйидаги формулалар бўйича автоматик равишда ҳисобланади:

2-устун = «Чорак бошига қолдиқ» сатрининг 2-устуни + «Жами» сатрининг 2-устуни – «Жами» сатрининг 6-устуни;

3-устун = «Чорак бошига қолдиқ» сатрининг 3-устуни + «Жами» сатрининг 3-устуни – «Жами» сатрининг 7-устуни;

4-устун = «Чорак бошига қолдиқ» сатрининг 4-устуни + «Жами» сатрининг 4-устуни – «Жами» сатрининг 11-устуни;

5-устун = «Чорак бошига қолдиқ» сатрининг 5-устуни + «Жами» сатрининг 5-устуни – «Жами» сатрининг 12-устуни.

«Йил бошидан жами» сатри ўтган чоракдаги «Йил бошидан жами» сатри кўрсаткичлари ва жорий чоракдаги «Жами» сатри кўрсаткичлари суммаси сифатида аниқланади.

 

Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб
қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларга

1-ИЛОВА

2017 ЙИЛ III ЧОРАГИ УЧУН ТЎЛАНГАН ДАРОМАДЛАР ВА ЎТКАЗИЛГАН ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИ ҲАМДА ШЖБПҲга БАДАЛЛАР СУММАСИНИНГ

РАСШИФРОВКАСИ

(БУНДАН ДИВИДЕНДЛАР ВА ФОИЗЛАР МУСТАСНО)

Операцияларни содир этиш санаси (кк/оо)

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва фуқаролар суғурта бадаллари чегирилган ҳолда ҳисобланган даромадлар суммаси

 

шулардан солиқ солинадиган даромадлар

 

ШЖБПҲга ҳисобланган бадаллар суммаси

 

Бюджетга ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси (ШЖБПҲга бадаллар чегирилган ҳолда)

 

Жисмоний шахсларга тўланган даромадлар

 

Шулардан натура шаклида тўланган даромадлар суммаси

 

6-устундан бўнак (аванс) сифатида тўланган иш ҳақи

 

ШЖБПҲга ўтказилган бадаллар суммаси

 

Бюджетга ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг суммаси (ШЖБПҲга бадаллар чегирилган ҳолда)

 

жами

 

шу жумладан солиқ солинадиган

 

жами (6-устундан)

 

шу жумладан солиқ солинадиган

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

9

 

10

 

11

 

12

 

Чорак бошига қолдиқ

 

8 515 000

 

8 515 000

 

128 422

 

2 309 378

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

03.07

 

 

 

 

 

262 500

 

262 500

 

 

 

 

128 422

 

2 309 378

 

04.07

 

 

 

 

 

8 252 500

 

8 252 500

 

 

 

 

 

 

17.07

 

 

 

 

 

2 000 000

 

2 000 000

 

 

 

2 000 000

 

 

 

31.07

 

10 755 000*

 

10 755 000

 

128 423

 

2 309 377

 

240 000

 

240 000

 

240 000

 

240 000

 

 

 

 

03.08

 

 

 

 

 

8 515 000

 

8 515 000

 

 

 

 

128 423

 

2 309 377

 

18.08

 

 

 

 

 

28 000 0500

 

2 000 000

 

 

 

2 000 000

 

 

 

31.08

 

10 990 000*

 

10 490 000

 

125 422

 

2 261 378

 

240 000

 

240 000

 

240 000

 

240 000

 

 

 

 

04.09

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

125 422

 

2 261 378

 

05.09

 

 

 

 

 

8 750 000

 

8 750 000

 

 

 

 

 

 

18.09

 

 

 

 

 

2 000 000

 

2 000 000

 

 

 

2 000 000

 

 

 

29.09

 

10 765 000*

 

10 265 000

 

122 423

 

2 213 377

 

240 000

 

240 000

 

240 000

 

240 000

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жами:

 

32 510 000

 

31 510 000

 

376 268

 

6 784 132

 

32 500 000

 

32 000 000

 

720 000

 

720 000

 

6 000 000

 

382 267

 

6 880 133

 

Чорак охирига қолдиқ

 

8 525 000

 

8 025 000

 

122 423

 

2 213 377

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

Йил бошидан жами

 

97 157 601

 

95 657 601

 

1 141 705

 

20 558 818

 

103 505 101

 

102 505 101

 

1 440 000

 

1 440 000

 

12 000 000

 

1 216 258

 

21 718 465

 

 

*2-устунда ЖШДС (шартли равишда ҳисобланган) ва суғурта бадалларини (8%лик ставкада ҳисоб-китоб қилиш йўли билан аниқланган) чегирган ҳолда ҳисобланган даромад суммалари кўрсатилган:

июль учун: 12 000 000 (иш ҳақи) + 2 100 000 (овқатланиш учун қўшимча тўлов) + 240 000 (йўл карточкалари) – 2 437 800 (ЖШДС) – 1 147 200 (суғурта бадали) = 10 755 000 сўм;

август учун: 12 000 000 (иш ҳақи) + 2 300 000 (овқатланиш учун қўшимча тўлов) + 240 000 (йўл карточкалари) – 2 386 800 (ЖШДС) – 1 163 200 (суғурта бадали) = 10 990 000 сўм;

сентябрь учун: 12 000 000 (иш ҳақи) + 2 000 000 (овқатланиш учун қўшимча тўлов) + 240 000 (йўл карточкалари) – 2 335 800 (ЖШДС) – 1 139 200 (суғурта бадали) = 10 765 000 сўм.

 

Маълумотларга 2-илова «Тўланган дивидендлар ва фоизлар ҳамда ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасининг расшифровкаси» (бундан кейин – 2-сон Расшифровка) тегишли операциялар амалга оширилган кунлар бўйича тўлдирилади. «Чорак бошига қолдиқ» сатрига 2017 йил II чораги учун 2-сон Расшифровканинг «Чорак охирига қолдиқ» сатридан рақамлар қайд этилади. Тўланган дивидендлар суммаси (25 200 000 сўм) 5–6-устунларда, ўтказилган солиқ (2 800 000 сўм) - 8-устунда кўрсатилади.

 

Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб
қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларга

2-ИЛОВА

2017 ЙИЛ III ЧОРАК УЧУН ТЎЛАНГАН ДИВИДЕНДЛАР ВА
ФОИЗЛАР ҲАМДА ЎТКАЗИЛГАН ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН
ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИ СУММАСИНИНГ

РАСШИФРОВКАСИ

Операцияларни содир этиш санаси (кк/оо)

 

Дивиденд ва фоизларнинг ҳисобланган суммаси

 

Ҳисоб-ланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи чегирилган ҳолда дивидендлар ва фоизларнинг ҳисобланган суммаси

 

Дивиденд ва фоиз-ларнинг тўланган суммаси (6-устун + 7-устун)

 

шу жумладан

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ўтказилган суммаси

 

пул шаклида

 

натура шаклида

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

Чорак бошига қолдиқ

 

х

 

2 800 000

 

25 200 000

 

х

 

х

 

х

 

х

 

04.07

 

 

 

 

25 200 000

 

25 200 000

 

 

2 800 000

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жами:

 

 

 

 

 

 

 

 

Чорак охирига қолдиқ

 

х

 

 

 

х

 

х

 

х

 

х

 

Йил бошидан жами*

 

28 000 000

 

2 800 000

 

25 200 000

 

25 200 000

 

25 200 000

 

 

2 800 000

 

 

*Ушбу сатр ўтган чоракнинг «Йил бошидан жами» сатри билан жорий чоракнинг «Жами» сатри йиғиндиси сифатида аниқланади. Биринчи чоракда «Йил бошидан жами» сатрида биринчи чоракнинг «Жами» сатри қиймати кўрсатилади.

Изоҳ.

«Чорак бошига қолдиқ» сатрида ўтган чорак учун бўлган Расшифровканинг «Чорак охирига қолдиқ» тегишли устунларидан кўчириладиган суммалар кўрсатилади.

«Чорак охирига қолдиқ» сатрида:

3-устун = «Чорак бошига қолдиқ» сатрининг 3-устуни + «Жами» сатрининг 3-устуни – «Жами» сатрининг ­8-устуни;

4-устун = «Чорак бошига қолдиқ» сатрининг 4-устуни + «Жами» сатрининг 4-устуни – «Жами» сатрининг ­5-устуни.

 

ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича ҳисоботни тўлдирамиз. Унда фақат ЯИТ ва суғурта бадаллари солиш объекти ҳисобланган даромадлар, яъни Солиқ кодексининг ­172-моддасида келтирилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар кўрсатилади. Ҳисоб-китобга иш ҳақи, овқатланиш учун қўшимча тўловлар, иши қатнов тусида бўлмаган ходимлар учун йўл карточкалари қиймати ва I чоракда тўланган нормадан ортиқча суткалик пуллар киритилади. Дивидендлар – мулкий даромад, моддий ёрдам – ЯИТ ва суғурта бадаллари солиш объекти ҳисобланмаган бошқа даромад киритилмайди.

Шу тариқа, меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларнинг умумий суммаси 128 650 135 сўмга (108 000 000 + 19 000 000 + 1 440 000 + 210 135) тенг, у Ҳисоб-китобнинг 010-сатрида кўрсатилади.

ЯИТни ҳисоблашда корхона микрофирма сифатида ­15%лик ставкани қўллайди. Шу сабабли кўрсаткичлар 4-устунга қайд этилади, 5-устун эса тўлдирилмай қолдирилади.

Январь–сентябрь учун ЯИТ суммаси 19 297 520 сўмни (128 650 135 х 15%), суғурта бадаллари – 10 292 011 сўмни (128 650 135 х 8%) ташкил этади.

ЯИТнинг энг кам миқдорини аниқлаш учун 3-илова «Маълумотнома-ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори ҳисоб-китоби» тўлдирилади. Корхона микрофирма ҳисобланганлиги сабабли ЯИТнинг энг кам миқдори ЭКИҲнинг 65%идан (97 354 сўм) келиб чиқиб ҳисобланади.

ЯИТнинг энг кам миқдори ҳар ой ҳисобланади. Маълумотнома-ҳисоб-китоб Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисоб-китоби билан бирга тақдим этилади.

Мисол маълумотларига кўра ходимлар жадвал бўйича барча кунларда ишлаб берганлар ва энг кам миқдор ҳисоб-китоб қилинган ЯИТдан кам, яъни қўшимча ҳисоблаш йўқ.

 

ЯГОНА ИЖТИМОИЙ ТЎЛОВ ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ БЮДЖЕТДАН

ТАШҚАРИ ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИГА СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ

ҲИСОБ-КИТОБИ

 

Кўрсаткичлар

 

Сатр коди

 

Ягона ижтимоий тўлов

 

Фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари

 

жами

 

шу жумладан:

 

умумбелгиланган ставка бўйича

 

имтиёзли ставка бўйича

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 172-моддаси)

 

010

 

128 650 135

 

128 650 135

 

 

128 650 135

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаш учун чет эллик ходимларни бериш бўйича хизматлар кўрсатиш шартномасига мувофиқ юридик шахс - Ўзбекистон Республикаси норезидентига тўланадиган чет эллик ходимларнинг даромадлари

 

011

 

 

 

х

 

х

 

Ягона ижтимоий тўлов ҳисобланмайдиган тўлов турлари (Ҳисоб-китобга 1-илованинг 010-сатри); фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисобланмайдиган тўлов турлари (Ҳисоб-китобга 2-илованинг 010-сатри)

 

020

 

 

 

 

 

Солиқ солинадиган база (010-сатр + 011-сатр – 020-сатр)

 

030

 

128 650 135

 

128 650 135

 

 

128 650 135

 

Ижтимоий жамғармаларга мажбурий тўловлар ставкаси, %

 

040

 

х

 

15

 

 

8

 

Ижтимоий жамғармаларга ҳисобланган мажбурий тўловлар суммаси (030-сатр х 040-сатр)

 

050

 

19 297 520

 

19 297 520

 

 

10 292 011

 

Ҳисобот даври учун ягона ижтимоий тўловнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (Ҳисоб-китобга 3-илованинг 090-сатри)

 

060

 

 

 

х

 

х

 

Ҳисобот даврида тўланиши лозим (050-сатр + 060-сатр), шу жумладан:

 

070

 

19 297 520

 

19 297 520

 

 

10 292 011

 

Умумбелгиланган ставкада ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси ((050-сатр / 040-сатр х 25%) – 050-сатр)

 

080

 

 

 

х

 

х

 

Умумбелгиланган ставкада ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммасини ҳисобга олган ҳолда ҳисобот йили учун тўланади (070-сатр + 080-сатр)

 

090

 

 

 

 

 

 

 

 

Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобига

3-ИЛОВА

2017 ЙИЛ СЕНТЯБРЬ УЧУН МАЪЛУМОТНОМА-ЯГОНА ИЖТИМОИЙ

ТЎЛОВНИНГ ЭНГ КАМ МИҚДОРИ ҲИСОБ-КИТОБИ

Кўрсаткичлар

 

Сатр коди

 

Сумма

 

жами

 

шу жумладан:

 

1-иш ҳафтаси

 

2-иш ҳафтаси

 

... иш ҳафтаси

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

...

 

ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисоб-китоб қилишда ҳисобга олинадиган ходимлар сони

 

010

 

x

 

10

 

 

 

Барча ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунлари

 

020

 

x

 

200

 

 

 

Ҳисобот даврида иш кунлари сони

 

030

 

x

 

20

 

 

 

ЯИТ нормативи

 

040

 

x

 

97 354

 

 

 

ЯИТнинг энг кам миқдори (020-сатр / 030-сатр х040-сатр)

 

050

 

973 540

 

973 540

 

 

 

Ҳисобот даврида ЯИТнинг ҳисобланган суммаси (ҳисобот даври учун ЯИТ ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобининг 050-сатри 4-устуни – аввалги ҳисобот даври учун ЯИТ ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобининг 050-сатри 4-устуни)

 

060

 

2 136 000

 

х

 

х

 

х

 

Ҳисобот даври учун ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (050-сатр - 060-сатр)

 

070*

 

0

 

х

 

х

 

х

 

Аввалги ҳисобот даври охирига ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (аввалги Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 090-сатри)

 

080

 

0

 

х

 

х

 

х

 

Ҳисобот даври охирига ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (070-сатр + 080-сатр)

 

090

 

0

 

х

 

х

 

х

 

 

 

*Агар 3-устуннинг «060» сатри қиймати 3-устуннинг «050» сатри қийматига тенг ёки катта бўлса, 3-устуннинг «070» сатрида «0» қиймати кўрсатилади.

2017 йил сентябрь учун ЯИТ ҳисоб-китобига 4-илова «Ҳар бир жисмоний шахс кесимида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ҳисобланган фуқароларнинг суғурта бадаллари суммалари тўғрисида маълумот»да ҳисобланган суғурта бадаллари ҳар битта ходим бўйича (2-устун – Ф.И.О.) кўрсатилади, умумий сумма (1 139 200 сўм) эса 5-устуннинг «Жами» сатрида акс эттирилади.

4-устунда аввалги ҳисобот даври охиридаги (август учун Маълумотнинг 6-устуни) фуқароларнинг ҳисобланган суғурта бадаллари суммаси кўрсатилади. Устуннинг жами суммаси январь–август учун ҳисобланган суғурта бадаллари, яъни 9 152 811 сўмга тенг бўлиши керак.

6-устунда ҳисобот даври охиридаги ҳисобланган суғурта бадаллари суммаси – 10 292 011 сўм (9 152 811 + 1 139 200) акс эттирилади.

Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобига

4-ИЛОВА

2017 ЙИЛ СЕНТЯБРЬ ОЙИ УЧУН ҲАР БИР ЖИСМОНИЙ ШАХС КЕСИМИДА БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ

ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИГА ҲИСОБЛАНГАН ФУҚАРОЛАРНИНГ

СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ СУММАЛАРИ ТЎҒРИСИДА

МАЪЛУМОТ

Тартиб рақами

 

Жисмоний шахснинг Ф.И.О.

 

СТИР

 

Олдинги ҳисобот даври охирига ҳисобланган фуқароларнинг суғурта бадаллари суммаси (олдинги ҳисобот даври учун Маълумотнинг 6-устуни)

 

Ҳисобот ойи учун ҳисобланган фуқароларнинг суғурта бадаллари суммалари (ўсиб борувчи якунсиз тўлдирилади)

 

Ҳисобот даври охирига ҳисобланган фуқароларнинг суғурта бадаллари суммаси (4-уст. + 5-уст.)

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

1

 

Одилов А.Б.

 

ххххххххх

 

952 641

 

118 570

 

1 071 211

 

2

 

Гришаева С.С.

 

ххххххххх

 

847 390

 

105 470

 

952 860

 

...

 

...

 

...

 

 

 

 

10

 

Шибаршова З.П.

 

ххххххххх

 

1 218 500

 

151 660

 

1 370 160

 

ЖАМИ

 

9 152 811

 

1 139 200

 

10 292 011

 

 

 

Изоҳ.

Жорий солиқ даврининг биринчи ойида 4-устунга «0» қиймат қўйилади.

Прочитано: 420 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика