12.06.2017
Коэффициент не положен
Начисляется ли территориальный (районный) коэффициент физлицам, работающим по договорам гражданско-правового характера, если место оказания услуг входит в установленный перечень районов? далее...»» |
12.06.2017
Как платить налоги адвокату?
1. Какие налоги платят адвокатские организации? 2. Что является для них налого¬облагаемой базой? 3. В какие сроки и какие виды отчетов они сдают? далее...»» |
12.06.2017
Как учесть металлолом
Предприятие зарегистрировано как негосударственная некоммерческая организация и не является плательщиком НДС. У нас есть основные средства (оборудование), полученные по договору ссуды от учредителя – унитарного предприятия. Их учет ведется на забалансовом счете 011 «Имущество, полученное по договору ссуды». Согласно дополнительному соглашению к договору мы имеем право самостоятельно ликвидировать основные средства. При списании основных средств в качестве отходов образовался лом цветного металла. В дальнейшем был заключен договор с организацией, занимающейся его приемом и переработкой. Мы получили счет-фактуру с отражением количества и стоимости цветмета. По договору нам должны заплатить за него. 1. Как отразить дебиторскую задолженность сторонней организации от сдачи лома? 2. Когда принять к учету счет-фактуру на реализацию металлолома: по факту выплаты денежных средств или по факту приема металлолома? далее...»» |
12.06.2017
Узбекских товаров в Казахстане станет больше
Для реализации договоренностей по расширению торгово-экономического сотрудничества с Казахстаном, достигнутых по итогам состоявшегося визита делегации Республики Казахстан в нашу страну, созданы совместные предприятия – торговые дома – с участием субъектов предпринимательства Узбекистана. далее...»» |
12.06.2017
Конфликт интерпретаций
Публикация в газете статьи «Нужно ли упрощенцу платить акциз» («НТВ» №13 от 28.03.2017г.) о возможнос¬ти ¬применения упрощенной сис¬темы налогообложения с уплатой ЕНП малым предприятием, производящим подакцизную продукцию, вызвала море эмоций в профессиональных группах соцсетей. Спор возник вокруг толкования статьи 350 Налогового кодекса. далее...»» |
07.06.2017
Таомнинг ҳаммаси ҳам фойдали бўлавермайди
Ҳаммамиз тўкин дастурхонни яхши кўрамиз. Лекин баъзида сифатсиз озиқ-овқат тайёрлашда шундай жиноятлар учраб турадики, улар асосан кишиларнинг, айниқса болаларнинг соғлиғига жиддий, баъзан ўнглаб бўлмайдиган даражада зарар етказиши мумкин. Сифатсиз маҳсулот истеъмол қилиниши натижасида кўпинча ўткир ошқозон-ичак касалликлари юзага келади, айрим ҳолларда эса у ўлим билан хотима топади. далее...»» |
07.06.2017
Лифтдан фойдаланмасам ҳам, ҳақини тўлайман
Уйимиздаги лифт бузилиб қолди. Ширкатда уни таъмирлаш учун маблағ йўқ, чунки том ва ертўлани капитал таъмирлашга олган кредитларни тўлаяпмиз. Раис уй аҳлига кейинчалик қайта ҳисоб-китоб қилиш шарти билан лифтни таъмирлашга бир марталик ихтиёрий бадал тўлашни таклиф қилди. Мен биринчи қаватда яшайман. Лифтдан фойдаланмайман. Нимага унинг учун ҳақ тўлашим керак? Бундан ташқари, мажбурий бадал таркибида лифтга хизмат кўрсатиш ҳақи инобатга олинган. Кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватида яшовчилар учун бадални камайтириб бўлмайдими? далее...»» |
07.06.2017
Реал жавобгарлик – виртуал участка
Аксарият ширкатларни ер участкаларидан маҳрум қилганларига 10 йилдан кўп вақт ўтди. Улар участка чегараси турар жой биносининг пастки қисми бўйлаб ўтадиган кадастрларни олдилар. Бу қонун ҳужжатларини қўпол бузишдир. Зеро ХУМШнинг ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи Ер ва Уй-жой кодекслари, ХУМШ тўғрисидаги Қонун, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан мустаҳкамланган. далее...»» |
07.06.2017
ХУМШни ёппасига кредитлаш
Сўнгги пайтда ижтимоий тармоқларда ширкатларни капитал таъмирлаш учун кредитлар олишга зўрлаётганлари ҳақидаги гап-сўзлар кўпайиб кетди. Уларга қандай турдаги ишларга қанча миқдорда қарз маблағлари олишни буюраётганликларини ёзмоқдалар. Қайси пудратчи билан шартнома тузиш ва материалларни қаердан сотиб олишни кўрсатаётган эмишлар. Ширкатлар учун том, ертўла, электр хўжалиги биринчи навбатдаги ишлар бўлcа-да кўпинча видеокузатув камералари, пластик ромлар ўрнатиш, ҳудудни (дарвоқе, кадастр билан ХУМШга бириктирилмаган) бетонлаш устувор вазифаларни четга cуриб қўяди. Баъзан кредит олиш таклифига рад жавоби берилганда ХУМШга босим ўтказила бошлайди. Буларнинг бари – қонун ҳужжатларини бузиш, унинг фаолиятига қўпол аралашиш. далее...»» |
07.06.2017
Газчилар билан муносабатларда 22 ихтилофли вазият
Газ етказиб берувчилар қонунни четлаб ўтиб, асоссиз тўлов ҳисоблаб ёзишлари мумкин. Бу қандай ҳолларда юз беришини кўриб чиқамиз. 1 Истеъмолчиларни газни ҳисобга олиш приборини текширувдан ўтказиш оралиғи ўтаётганлиги ва текширувни белгиланган муддатларда ўтказиш зарурати ҳақида ўз вақтида хабардор қилмаслик. далее...»» |
07.06.2017
Молия вазирлиги Давлат бюджетининг ижроси бўйича ҳисобот берди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар парламент назорати доирасида Ўзбекистон Республикаси молия вазири томонидан тақдим этилган Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2016 йилдаги ҳамда 2017 йилнинг биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқдилар. далее...»» |
06.06.2017
Қарс икки қўлдан чиқади
ёки коррупцияга қарши курашишда ижтимоий шерикчиликнинг аҳамияти далее...»» |
06.06.2017
НТМ учун солиқ режими
Бизнинг НТМ халқ таълими муассасалари ходимлари учун базавий тариф ставкалари тизимини қўлламай, штат жадвалида белгиланган маошларга мувофиқ директор ва ўқитувчиларга иш ҳақи ҳисоблаб ёзади. НТМ директори ўқувчилар таълим олиши учун ўз столлари ва стуллари, компьютерини вақтинча фойдаланишга берди. КТЯДРга мувофиқ бизнинг НТМга ТҲШ – муассаса, ИФУТ – 85590 (бошқа тоифаларга киритилмаган таълимнинг бошқа турлари) кодлари берилди, кичик тадбиркорлик субъектларига мансубликда «йўқ» дея қайд этилган. 1. НТМ ВМнинг 21.12.2005 йилдаги 275-сон қарорига 3-иловага ва Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасига (ВМнинг 21.07.2009 йилдаги 206-сон қарорига 1-илова) амал қилиши мажбурийми? Агар мажбурий бўлса, Ягона тариф сеткасига мувофиқ директор ва ўқитувчи разрядини қандай белгилаш мумкин? 2. Директордан олинган столлар, стуллар ва компьютерни ҳужжатлар билан қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин, солиқ оқибатлари қандай бўлади? 3. КТЯДР маълумотларидан келиб чиқилса, бизнинг НТМ солиқ солишнинг қандай тизимини (умумбелгиланган ёки соддалаштирилган) қайси вақтдан бошлаб қўллаши керак? далее...»» |
06.06.2017
Камерал текширув шундай ўтказиладими?
Бизнинг МЧЖ кичик корхона ҳисобланади. Штатда атиги 3 киши бор. Кичик турғун ускунадан фойдаланган ҳолда пўлат тунукадан деталлар ишлаб чиқарамиз. Ишлаб чиқаришнинг технологик схемаси жуда оддий, ускунани фақат 2 та ходим ишлата олади. Корхона маъмуриятида фақат директор ишлайди. У шахсан ўзи шартномаларни тузади, ҳужжатларни расмийлаштиради, шунингдек бухгалтер вазифасини бажаради. Камерал назорат доирасида, 2016 йилги ҳисоб-китоб счёти бўйича оборотлар ва солиқ ҳисоб-китобларини ўрганиб, ДСИ қўшимча ҳисоблаб ёзилган солиқларни тўлаш ҳақида талабнома қўйди. Солиқ органи улар қўшимча ҳисоблаб ёзилишини 2016 йилги тайёр маҳсулотни сотишдан оборот учта ходимни эмас, балки бешта ходимни талаб қилиши билан асослади. Солиқчиларнинг фикрича, корхона яна иккита ходимни ҳисобга олмаган ва уларнинг даромадини яширган. Шу сабабли тўланиши лозим бўлган ЖШДС, суғурта бадаллари ва ЯИТ қўшимча ҳисоблаб ёзилган. Солиқ органининг хатти-ҳаракатлари тўғрими? У корхона тушуми миқдоридан келиб чиқиб ходимлари сонини белгилаши мумкинми? Бу қандай норматив ҳужжатлар билан тартибга солинган? далее...»» |
06.06.2017
Мажбурий сотишдан озодсиз
Вазирлар Маҳкамасининг 17.05.2017 йилдаги 290-сон қарорида валюта тушумининг бир қисмини мажбурий сотиш бекор қилинган ноозиқ-овқат истеъмол товарларининг рўйхати келтирилган бўлиб, Рўйхатда тайёр трикотаж маҳсулотлари ҳам бор. Ҳозирда бизнинг ягона солиқ тўлови тўловчиси ҳисобланган корхонамизнинг ишчилар сони 200 нафардан ошмаган. Лекин шу йилнинг III–IV чоракларида ишлаб чиқаришни кенгайтириб, ишчиларимиз сонини 400 нафарга етказмоқчимиз. 1. Корхонамизда 400 нафар ишчи ишлаган тақдирда у йирик корхона ҳисобланадими? 2. Агар йирик корхона мақомида трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарсак, 290-сон қарор талаблари бизга нисбатан татбиқ этиладими? далее...»» |
06.06.2017
Жисмоний шахсга қарз бўйича фоизлар: қандай пасайтириш ва тўғри ҳисоблаб чиқиш мумкин
Кичик корхона 2016 йил октябрида ўзи билан меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахсга 150 млн сўм миқдорида 3 йил муддатга (2019 йилгача) йилига 12% тўлаш шарти билан пулни қарзга берди. 1. 2016 йилда МБнинг қайта молиялаштириш ставкаси 9%ни ташкил этганини ҳисобга олиб, қарздор (жисмоний шахс) учун ставкани 12%дан 9%га пасайтириш ҳақида қўшимча келишув тузиш мумкинми? 2. Қарздор асосий қарз билан бирга қайтариши керак бўлган 3 йиллик фоизларни қандай қилиб тўғри ҳисоблаб чиқиш лозим? 3. Қарздор асосий қарзни қайтармаганда қарз берувчи ва қарз олувчида қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин? далее...»» |
06.06.2017
Ҳисобдор шахс – корпоратив банк картасидан фойдаланувчига эслатма
Ўқувчимиз таҳририятга қўнғироқ қилиб, бошланғич ҳужжатлар ва бухгалтерия регистрлари билан ишлашни ташкиллаштиришга доир фойдали тавсияларни чоп этганлигимиз учун миннатдорчилик билдирди («Бирламчи ҳужжатлар билан қандай ишланади», «СБХ»нинг 9 ва 23.05.2017 йилдаги 19 ва 21-сонлари). «Хизмат сафарига юборилган ходимга эслатма» айниқса унга маъқул тушибди. «Ҳисобдор шахслар учун ҳам тавсиялар тайёрланса эди» деган таклиф тушган эди – биз уни тайёрладик. ҲИСОБДОР ШАХС – корпоратив банк картасидан фойдаланувчига ¬ЭСЛАТМАдан фойдаланинг. Зеро картани олгач, ундан ҳисобдан чиқарилган ҳар бир сумма учун ундан фойдаланувчи жавоб беради. Эслатма бунда юзага келувчи тушунмовчиликлар ва хатоларнинг олдини олишда кўмак беради. далее...»» |
06.06.2017
ХМҲСга трансформациялаш: асосий воситалар
Ўзбекистонда халқаро молиявий ҳисобот стандартларини (ХМҲС) жорий этиш ва қўллашга қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Бу корпоратив бошқарув самарадорлиги, инвестицион жозибадорлик, рақобатбардошликни ошириш ва бизнеснинг очиқ-ойдинлигини таъминлашнинг энг муҳим омилларидан биридир. Ўзбекистон Республикаси ичида амал қиладиган бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига (БҲМС) асосланиб тузилган молиявий ҳисоботни қўллаш хорижий инвесторлар Ўзбекистондаги компаниялар молия-ишлаб чиқариш фаолиятининг барча жиҳатларини етарли даражада тушуниб етишини тўлиқ кафолатлай олмайди. ХМҲСни Молия вазирлиги тимсолидаги регулятор босқичма-босқич ва узоқни кўзлаб жорий этмоқда. Бу уларни жадал жорий этишда «катта портлашни» афзал кўрган давлатлар тўқнаш келган кўп қийинчилик ва муаммоларни туғдирмайди. Биринчи навбатда ХМҲСни оммавий қизиқиш уйғотувчи субъектлар жорий этадилар ва қўллайдилар. Молия-кредит ташкилотлари ва акциядорлик жамиятлари қонунчиликка биноан молиявий ҳисоботни ХМҲСга мувофиқ шакллантиришлари шарт. Уларда нафақат ХМҲС назариясига, балки уларни амалда қўллаш кўникмасига эга мутахассисларга талаб мавжуд. Бундай мутахассислар учун касбга оид улкан истиқболлар очилмоқда, рақобатбардошлиги ошмоқда. «Baker Tilly Uzbekistan» экспертлари тайёрлаган мақолалар туркуми ХМҲСни амалий жиҳатдан ўзлаштиришда ёрдам беради. ХМҲСни яхшироқ тушуниш учун миллий ва халқаро стандартларни солиштириш усулидан кенг фойдаланилган. Даставвал БҲМС ва ХМҲС талабларига мувофиқ асосий воситалар ҳисобини юритишда учрайдиган асосий фарқларни кўриб чиқамиз. далее...»» |
06.06.2017
Давлат мулкини ижарага бериш муддати узайтирилади
Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида тадбиркорларга кенг имкониятлар яратилмоқда. Давлат мулкини ижарага бериш тизимининг соддалаштирилгани бозор иқтисодиёти шароитида ҳар бир лойиҳани аниқ ҳисоб-китоб асосида амалга ошириш, моддий ресурслар ва мулкдан оқилона фойдаланишда муҳим аҳамият касб этмоқда. далее...»» |
06.06.2017
Когда отпуск можно заменить компенсацией
Можно ли работнику, который берет неиспользованный трудовой отпуск за 2 года, выдать компенсацию сверх минимальной его продолжительности? далее...»» |