Уйимиздаги лифт бузилиб қолди. Ширкатда уни таъмирлаш учун маблағ йўқ, чунки том ва ертўлани капитал таъмирлашга олган кредитларни тўлаяпмиз. Раис уй аҳлига кейинчалик қайта ҳисоб-китоб қилиш шарти билан лифтни таъмирлашга бир марталик ихтиёрий бадал тўлашни таклиф қилди. Мен биринчи қаватда яшайман. Лифтдан фойдаланмайман. Нимага унинг учун ҳақ тўлашим керак? Бундан ташқари, мажбурий бадал таркибида лифтга хизмат кўрсатиш ҳақи инобатга олинган. Кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватида яшовчилар учун бадални камайтириб бўлмайдими?
А.Степанкова.
– «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонуннинг (бундан кейин – ХУМШ тўғрисидаги Қонун) 28-моддасида назарда тутилишича, кўп квартирали уйнинг шу жумладан лифтлари, лифтнинг шахталари ва бошқа шахталар умумий мол-мулк ҳисобланади.
Жой мулкдорлари умумий мол-мулкни сақлаш бўйича умумий харажатларни биргаликда зиммаларига олишлари шарт (ХУМШ тўғрисидаги Қонуннинг 30-моддаси). Шу сабабли ҳатто лифтдан фойдаланмасангиз ҳам, уни сақлаш учун ҳақ тўлашингиз шарт.
Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Ирина Гребенюк олиб боради.