Norma.uz
Публикации
03.05.2019 Фоизсиз қарз: қарз олувчининг даромадини аниқлаймиз
Қарз олувчининг даромадлари қандай аниқланади: фоизсиз қарзни қайтариш чоғида бир йўла, ҳар чоракда ёки йил охирида?
далее...»»
03.05.2019 Тайёр маҳсулот қолдиқлари бўйича ҳисобга олинадиган ҚҚС
Ташкилотнинг асосий фаолият тури – уй-жойларни қуриш. 2019 йил январдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтдик. 1.01.2019 йилдаги ҳолатга кўра қолдиқлар бўйича 2810-счёт балансида сотиш учун квартиралар тарзидаги тайёр маҳсулотлар қайд этилган. Улар бўйича мол-мулк солиғи тўланади. 1. Ташкилот тайёр маҳсулотлар қолдиқлари – квартиралар бўйича ҚҚС ҳисоблаши керакми? 2. Ушбу квартираларга мол-мулк солиғи солинадими?
далее...»»
03.05.2019 Мол-мулкни қайтарган ҳолда ҳиссани камайтириш
Хусусий корхонанинг ягона муассиси омбордаги товарларни олиб, устав фондини камайтирмоқчи ёхуд уларни дивидендларни (барча солиқлар тўлангандан кейин қолган фойдани) тўлаш ҳисобига олмоқчи. ХК фаолияти – улгуржи савдо, соддалаштирилган ҚҚС – 6% тўлайди. 1. Дивидендлар товарлар билан тўланганда ёки устав капиталини камайтириш ҳисобига товарлар берилганда реализация юзага келадими? 2. ХКда соддалаштирилган ҚҚС ва фойда солиғи бўйича қандай оқибатлар бўлади? 3. Проводкалар қандай бўлиши керак?
далее...»»
03.05.2019 Тўланмаган дивидендлардан ЖШДС
2016 йилда корхона муассис-жисмоний шахсга (Ўзбекистон Республикаси резиденти) 2015 йил якунлари бўйича 121,43 млн сўм миқдорида дивидендлар, шу жумладан дивидендлардан ЖШДС – 12,143 млн сўм ҳисоблади. Молиявий аҳволи оғир эканлиги сабабли корхона 3 йил мобайнида муассисга дивидендларни тўлай олмади. Суд ишни кўриб чиқиш якунларига кўра суднинг ҳал қилув қарорини чиқариб, муассисга 91,4 млн сўм дивидендлар, 8,2 млн сўм пеня тўлаш, шунингдек тўланган 502 минг сўм миқдоридаги давлат божи ва почта харажатларини қоплаш мажбуриятини корхона зиммасига юклади. 1. Суднинг ҳал қилув қарорига кўра тўланадиган дивидендларга тузатиш киритилиши, пеня ҳисобланиши, шунингдек тўланган давлат божи ва почта харажатлари қопланишини қандай проводкалар билан акс эттириш мумкин? 2. 2019 йилдаги дивидендларнинг қайси суммасидан ЖШДС ҳисобланади, 2015 йил билан солиштирганда солиқ бўйича юзага келган фарқ қандай акс эттирилади?
далее...»»
03.05.2019 Кўчмас мулк чиқиб кетганда тўланадиган солиқлар
Ягона муассис (ҳиссадаги улуши – 100%) устав капиталига ҳиссани камайтиришга – асосий восита (бино) тарзида киритган улушининг бир қисмини олишга қарор қилди. Асосий восита ҳиссани шакллантириш чоғида кўрсатилган қиймат бўйича қайтарилганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
далее...»»
03.05.2019 Сифатсиз маҳсулотлар – очиқ базага
ВМнинг 348-сон қарори билан Инсонлар ҳаёти, саломатлиги, юридик ва жисмоний шахслар мол-мулки, атроф-муҳит учун хавфли ва сифатсиз бўлган маҳсулотларни олиб кириш, ишлаб чиқариш ва сотиш хавфи мониторингини юритиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
далее...»»
03.05.2019 Воситачидан ҳисобварақ-фактура
ЯСТ тўловчи корхона воситачилик шартномасига кўра маҳсулотни реализация қилиш учун берди. Воситачига берилган товарларни сотиш нархи ҚҚСсиз кўрсатилган. Умумбелгиланган солиқларни тўловчи воситачи товарларни 20%лик ставкадаги ҚҚС билан бирга реализация қилди. Ҳисоб-китоб ойи тугагач, у комитентга ҳисобот ва ҚҚС (20%) билан реализация қилинган товар учун ҳисобварақ-фактура тақдим этди. Комитент ЯСТ ҳисоб-китобида тушумнинг қайси суммасини кўрсатиши керак?
далее...»»
03.05.2019 Ходимлар учун тиббий суғурта: тўлаш ва ҳисобини юритиш
Ходимларга ихтиёрий тиббий суғурта расмийлаштирмоқчимиз. Корхона ходимнинг тиббий суғуртаси учун тўлаган ҳақ қандай проводкалар билан акс эттирилади?
далее...»»
03.05.2019 Реализация қилиш нархи
Умумбелгиланган ҚҚС тўловчи савдо корхонаси етказиб берувчидан 120 минг сўмга, шу жумладан ҚҚС – 20 минг сўм, товар сотиб олади. Савдо устамаси – 10%. Товарни қайси нархда реализация қилиш мумкин?
далее...»»
03.05.2019 «Ўзбекистоннинг энг яхши товари» танлови таъсис этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 24.04.2019 йилдаги 348-сон қарори билан стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасини яхшилашга йўналтирилган бир қатор чора-тадбирлар белгиланган.
далее...»»
03.05.2019 Фақат муайян йўналиш бўйича ихтисосликни эгалланг
Мактаб битирувчиси техника соҳасидаги олий ўқув юртининг бакалавриат босқичида ўқимоқчи. Ушбу олий ўқув юртини битиргач, юридик университет магистратурасида ўқишни давом эттириши мумкинми?
далее...»»
03.05.2019 Ўзгартиришлар орқага қайтиш кучига эга эмас
МЧЖ муассисларининг умумий йиғилиши 2018 йил III чораги натижаларига кўра фойдани тақсимлаш ҳақида қарор қабул қилди. Бугунги кунда муассислар ҳозирча маблағларни жамият фойдаланиши учун қолдирмоқчилар, дивидендлар тўланмаган ва муассислар олдидаги мажбуриятлар сифатида қайд этилмоқда. Бироқ «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар киритилди, уларга мувофиқ дивидендларни тўлаш муддати жамият иштирокчилари ўртасида фойдани тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан 60 кундан ошмаслиги керак (20.03.2019 йилдаги ЎРҚ-531-сон Қонун). Дивидендларни тўлаш муддати тўғрисидаги янги талаб ўтган йилги мажбуриятга нисбатан татбиқ этиладими?
далее...»»
03.05.2019 Олдиндан тўлаш тартиби
Экспорт қилувчи корхона ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни экспортга жўнатади. Экспорт контрактига мувофиқ товарнинг ҳар бир туркуми учун олдиндан тўлов 20%ни ташкил этади. Пул маблағларининг қолган қисми 60 кун мобайнида тўланади. Тегишинча, ўтган ҳисобот даврида (ўтган календарь йилда) илгари юклаб жўнатилган туркум бўйича қарз мавжуд бўлгани ҳолда ушбу ҳисобот даврида олинадиган маҳсулотлар туркумига олдиндан ҳақ тўлаш ҳоллари юзага келади. Бу ҳолда хорижий валютада олинган олдиндан тўлов қандай акс эттирилади – ўтган давр (ўтган календарь йил) учун мавжуд умумий дебиторлик қарзини сўндириш сифатидами ёки жорий ҳисобот давридаги олдиндан тўлов сифатидами?
далее...»»
03.05.2019 Суғурта мулкий манфаатлар ҳимояси сифатида
Корхонамиз яхна ичимликлар ва полимер идишларни ишлаб чиқариб, реализация қилади. Ишлаб чиқариш корхоналари учун мажбурий суғуртанинг қандай турлари назарда тутилган?
далее...»»
03.05.2019 Меҳнат дафтарчаларини расмийлаштириш ва ҳисобини юритиш жиҳатлари
Янги меҳнат дафтарчаларини олиш чоғида уларнинг ҳисоби Меҳнат дафтарчаларини қабул қилиб олиш ва сарф қилиш китобида, шунингдек меҳнат дафтарчаларини ҳисобдан чиқариш далолатномасида юритилади. Китобда ва ҳисобдан чиқариш далолатномасида рўйхатдан ўтказиш чоғида меҳнат дафтарчасининг серияси ва рақами нотўғри кўрсатилган бўлса (ассистент ва кадрлар бўйича инспекторнинг эътиборсизлиги), китоб ва далолатномаларни қайта ёзиш шартми? Мисол учун, китоблар ва далолатномада Т 123456-сон меҳнат дафтарчаси Шарипов С.К.га берилгани кўрсатилган, амалда эса у Аҳмедов В.Д. номига тўлдирилган бўлса? Китоб ва далолатномаларни қайта ёзиш шартми? Бундай ҳуқуқбузарлик учун қандай жавобгарлик назарда тутилган?
далее...»»
03.05.2019 Ходим фамилиясини ўзгартирди: қаерга ўзгартириш киритилади
Ходим фамилиясини ўзгартирганлиги муносабати билан паспортини алмаштирди. Маъмуриятни ярим йил ўтгач бу ҳақда хабардор қилди. Ходимнинг фамилияси (исми ёки отасининг исми) ўзгаргани ҳақидаги буйруқ қанча муддатда расмийлаштирилиши керак?
далее...»»
03.05.2019 Ишнинг иккинчи кунида иш ҳақи сақланмайдиган таътил
Янги ходимни ишга қабул қилдик. Эртаси куни у оилавий шароитига кўра 10 кунга иш ҳақи сақланмайдиган таътил беришни сўраб ариза ёзди. У атиги 1 иш куни ишлаган бўлса, унга бундай таътил беришимиз мумкинми?
далее...»»
03.05.2019 Бир неча лавозимда ишлаганлик учун қўшимча ҳақ
Ходимамиз (дорихона мудири) декрет таътилига чиқди. У декрет таътилида бўлган даврда дорихона мудирининг мажбуриятлари бошқа ходим – фармацевт зиммасига юкланиши тўғрисида буйруқ чиқарилди. Табиийки, унинг иш ҳақи дорихона мудириникидан кам. Унга қўшимча ҳақ тўланмай, фақат иш ҳақи тўланмоқда, ходим бунга рози бўлмаяпти. Шу тўғрими? Агар тўғри бўлмаса, дорихона мудирининг мажбуриятларини вақтинча бажаргани учун қўшимча ҳақ тўланиши тўғрисидаги буйруқни қандай расмийлаштириш лозим?
далее...»»
03.05.2019 Хусусий клиникаларга ижарага доир имтиёзлар
Хусусий тиббиёт клиникаси давлатга қарашли нотурар жойни ижарага олади. 2019 йилда давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўлови ставкаси ошди, бунинг оқибатида молиявий қийинчиликларга дуч келдик. Давлат мулкини ижарага беришда хусусий тиббиёт клиникалари учун муайян имтиёзлар назарда тутилганми?
далее...»»
03.05.2019 Ижара шартномаси: тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ижарага берилган мол-мулкни ким таъмирлаши керак?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика