Мактаб битирувчиси техника соҳасидаги олий ўқув юртининг бакалавриат босқичида ўқимоқчи.
Ушбу олий ўқув юртини битиргач, юридик университет магистратурасида ўқишни давом эттириши мумкинми?
– Йўқ, техника соҳасидаги олий ўқув юрти битирувчиси юридик университет магистратурасида ўқишни давом эттира олмайди.
Тошкент давлат юридик университети магистратурасига ўқишга қабул қилиш юриспруденция йўналиши бўйича ёки ТДЮУ қабул комиссияси томонидан белгиланадиган унга мос келувчи бошқа йўналишларда таълим олган бакалаврлар орасидан ўтказилади (Низомнинг 10-банди, ВМнинг 4.07.2018 йилдаги 502-сон қарорига 1-илова).
Альберт Сафин, «Norma» МЧЖ эксперти.