Ходимларга ихтиёрий тиббий суғурта расмийлаштирмоқчимиз.
Корхона ходимнинг тиббий суғуртаси учун тўлаган ҳақ қандай проводкалар билан акс эттирилади?
– Корхона тиббий суғурта суммасини ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш-қолмаслигига қараб проводкалар берилади.
1-вариант. Корхона ихтиёрий суғурта суммасини ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолмайди
Бу ҳолда харажатлар корхонанинг бошқа операцион харажатларига киритилади. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблашда, агар корхона унинг тўловчиси бўлса – бу чегирилмайдиган харажатлар (Солиқ кодексининг 147-моддаси 3-банди). ЯСТ тўловчиларда харажатлар суммаси солиқ солинадиган базани камайтирмайди (Солиқ кодексининг 355, 356-моддалари).
Юридик шахс томонидан жисмоний шахс манфаатларини кўзлаб хизматлар ҳақини тўлаш жисмоний шахснинг ЖШДС солинадиган моддий наф тарзидаги даромади дея эътироф этилади (Солиқ кодексининг 177-моддаси 1-қисми 1-банди). Моддий наф тарзидаги даромадларга ЯИТ ҳисобланмайди (Солиқ кодексининг 306-моддаси).
Жисмоний шахс фойдасига тиббий суғурта ҳақини тўлаш операциялари бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Счётлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
|
Ходим учун тиббий суғурта ҳақи тўлангани акс эттирилди (ариза ва буйруқ асосида)
|
4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари»
|
5110-«Ҳисоб-китоб счёти»
|
Корхонанинг тиббий суғурта ҳақини тўлаш харажатлари ва ходимнинг моддий наф тарзидаги даромади акс эттирилди
|
9430-«Бошқа операцион харажатлар»
|
6740-«Моддий наф тарзидаги даромадлар бўйича жисмоний шахслар билан ҳисоб-китоблар» (ушбу счёт счётларнинг иш режасига киритилган бўлса)
|
6740-«Моддий наф тарзидаги даромадлар бўйича жисмоний шахслар билан ҳисоб-китоблар»
|
4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари»
|
|
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисобланди (жами даромад бўйича)
|
6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш»
|
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (ЖШДС)»
|
2-вариант. Тиббий суғурта қиймати ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолинса
Проводкалар қуйидагича бўлади:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Счётлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
|
Ходим учун тиббий суғурта ҳақи тўлангани акс эттирилди (ариза ва буйруқ асосида)
|
4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари»
|
5110-«Ҳисоб-китоб счёти»
|
Ходимнинг қарзи иш ҳақидан ушлаб қолингани акс эттирилди
|
6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш»
|
4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари»
|
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.