Norma.uz

Суд ҳужжатини кечиктиришга эришинг

2013 йил августда хўжалик суди бизнинг МЧЖдан 100 000 000 сўм ундириш тўғрисида ҳал қилув қарорини қабул қилди. Ҳозирги вақтда иш мажбурий ижро босқичида турибди. Яқинда биз кредитор билан қарзни сўндириш тўғрисида келишувга ва сўндириш жадвалини имзолашга эришишга муваффақ бўлдик.              Суд ижрочиси жадвални имзолаш муносабати билан суд ҳал қилув қарорининг ижросини тўхтатиши мумкинми?

Д.Ремизова, бош бухгалтер.

 

 

– Сиз келтирган ҳолатда суд ҳужжати ижросининг муддатини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш зарурлиги тўғрисида гапириш мумкин. Хўжалик процессуал кодексининг 217-моддасига ва “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг (29.08.2001 йилдаги 258-II-сон, кейинги ўринларда - Қонун) 32-моддасига мувофиқ ижрони кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш масаласини ҳал қилув қарорини чиқарган ва ижро ҳужжатини берган хўжалик суди ҳал қилади. Суд ҳужжати ижросини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисида аризани хўжалик судига ундирувчи, қарздор ёки суд ижрочиси топширади ва у берилган кундан бошлаб 20 кун ичида мажлисда кўрилади. Бунда суд ижро ҳужжатини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисидаги ариза билан бир вақтда ижро ишини юритишни тўхтатиб туриш тўғрисида илтимоснома берилиши мумкин ва суд муддатни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар суд ижро ишини юритишни тўхтатиш тўғрисида ажрим чиқаришга ҳақли (Қонун 35-моддаси биринчи қисмининг 1-банди).

Хўжалик суди томонидан суд ҳужжати ижросини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисида чиқарилган ажрим ижро ишини юритишни ижрони кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш муддатига тўхтатиб туриш учун асос бўлиб хизмат қилади (Қонуннинг 34-моддаси).

Бундан ташқари, шу далилни ҳам ҳисобга олиш лозимки, суд ижрочиси ўзининг ташаббуси билан, ижро ҳаракатларини бажаришга тўсқинлик қилувчи объектив ҳолатлар мавжуд бўлганда, шунингдек суднинг ҳал қилув қарорини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисида ариза билан хўжалик судига мурожаат қилиш муносабати билан, Қонун 35-моддаси иккинчи қисмининг 1-бандига амал қилиб, ижрони кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш масаласини ижро этишни хўжалик судининг ҳал қилув қароригача тўхтатиб туришга ҳақлидир.

Павел СИЛЬНОВ,

адвокат

Прочитано: 2914 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика