Кундузги бўлим талабаси тўлиқ иш куни ишлаши ва МЧЖ директори лавозимини эгаллаши мумкинми?
Е.Ким, бош бухгалтер.
– Йўқ, бу нарса қонунга хилоф.
Меҳнат кодекси (МК) 119-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан ишга қабул қилиш чоғида ҳам, кейинчалик ҳам тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилаб қўйилиши мумкин.
«Тўлиқсиз иш вақти» атамаси тўлиқсиз иш кунини англатади.
Сизнинг ҳолатингизда директор мол-мулк мулкдори (иш берувчи) билан тўлиқсиз иш вақти бўйича меҳнат шартномасини тузиши лозим, чунки у ўқув жараёни билан боғланган, иш эса ўқишдан бўш вақтда бажарилиши керак.
Тўлиқсиз иш вақти шартларида банд бўлган ходимлар нормал давом этадиган иш куни белгиланган ходимлар каби меҳнат ҳуқуқларидан: йиллик асосий меҳнат таътилининг муддатини, меҳнат стажини ҳисоблашда фойдаланадилар. Бироқ ишланган вақтга ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотга мутаносиб равишда ҳақ тўланади (МК 119-моддасининг иккинчи қисми).
Маълумот учун шуни билингки, Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 18.06.2010 йилдаги
118-сон қарорига 3-илова) 30-банди “е” кичик бандига мувофиқ бир семестр давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ қолдирган талаба олий таълим муассасасидан четлаштирилиши мумкин.