Ўз ҳисобимдан электрон электр ҳисоблагич ўрнатдим. Электромонтёр электр энергияси истеъмоли кўрсатмаларини қандай қилиб олишни кўрсатди. Бироқ ҳисобга олиш асбоби дисплейи экранида бошқа маълумотлар ҳам акс этади. Улар нимани англатади ва уларнинг қайси бирлари истеъмолчи учун фойдали бўлиши мумкин?
Раъно С
– Эски ва баҳайбат индукцион электр ҳисоблагичлардан фарқли равишда замонавий электрон ҳисобга олиш асбоблари жуда ихчам ва кўп функциялидир. Улар кўпроқ абонентга электр энергияси истеъмоли тузилишини тушуниб етишда, ҲЭТК ходимларига эса ундан фойдаланилишини самарали назорат қилишда ёрдам берадиган мўъжаз калькуляторни эслатади. Эски индукцион электр ҳисоблагичлар битта кўрсаткични – қанча “ёнганлик”ни кўрсатган. Замонавий электрон ҳисобга олиш асбоблари истеъмол қилинаётган электр энергиясини аниқ ҳисобга олишда қўл келадиган параметрларнинг бутун бир мажмуидир. Ушбу “вундеркиндлар” соз ишчи ҳолатда 2 турда: автоматик ва қўлда маълумотларни ҳосил қилди. Унинг дисплейида бир неча сония оралиғида турли позициялар: ҳисоблагичнинг рақами, унинг қуввати, жорий вақт, сана, истеъмол қилинаётган электр энергиясининг умумий миқдори ва бошқалар акс этади. Электроника маълумотлар архивини яратади, пухта хотирага эга: масалан, ўтган ва ундан олдинги ойлар истеъмоли маълумотларини сақлайди. Электр энергияси ўчирилганда хотирада барча асосий ахборот сақланади. Зарур параметрларни қўлда, тугмачани босиб ҳам олиш мумкин, шундан сўнг ҳисоблагич автоматик режимга ўтади.
“Ақлли” ҳисоблагични чув туширишнинг имкони йўқ деярли. Истеъмолчиларнинг кўрсатмаларни камайтириш учун замонавий электр ҳисоблагичлар ишига аралашуви истисно этилган. Симлар узилганда ва бошқа симлар уланганда, фазали ва нолли симлар бўйлаб ўғирлашда ускуна буни дарҳол аниқлайди ва бундай бузилишларнинг олдини олади. Ҳисоблагич ўғирликларнинг умумий вақтини, электр энергиясини ўғирлашнинг охирги 5 ҳодисаси бошланишини ёзиб олади.
Унинг нормал ишлашида истеъмолчига битта позиция – электр энергиясининг жорий истеъмоли етарлидир. Муаммолар юзага келганда аввалги ойлардаги кўрсатмалар аниқлик киритишда ёрдам беради. Қолган барча параметрлар эса электр энергияси истеъмоли ва ҳисоблагич ҳолатини назорат қилувчи ҲЭТК ходимлари учун яққол ва батафсил ахборот беради.