Синов муддати билан ишга қабул қилинган ходим унинг натижаларига кўра синовдан ўтмади – унинг меҳнат фаолияти қониқарсиз деб топилди. У меҳнат шартномасини ўз хоҳишига кўра бекор қилишлари тўғрисида ариза берди. Қандай йўл тутиш керак?
Тошкент шаҳри.
– Меҳнат шартномасини бекор қилиш учун асослар мавжуд. Танлаш ҳуқуқи эса иш берувчида қолади.
Ходим ўзининг хоҳиши билан ишдан бўшатилган тақдирда (Меҳнат кодексининг (МК) 99-моддаси) сиз синов натижаси қониқарсиз бўлганлигини исботловчи ҳужжатларни (МК 87-моддаси) расмийлаштириш заруратидан халос бўласиз.
Ходимнинг меҳнат дафтарчасида эса ишдан бўшатиш асослари (сабаблари) кўрсатилмаган ҳолда «Меҳнат шартномаси бекор қилинди» ёзуви бўлади (МК 81-моддаси).