Norma.uz

Ҳақ тўланмайдиган таътилда эдим. компенсация олсам бўладими?

 

      Мен оилавий ҳолатларга кўра ярим йилдан кўпроқ вақт ҳақ тўланмайдиган таътилда бўлдим. Бироқ, афсуски, оилавий муаммоларим ана шу даврда ҳал бўлмади ва энди мен мазкур ташкилотдан бўшамоқчиман. Мен ҳақ тўланмайдиган таътилда бўлган давр учун ишдан бўшатилганда компенсация олиш ҳуқуқига эгаманми?

Г.Саидова.

 

 

– Меҳнат кодексининг 142-мод­дасига мувофиқ йиллик асосий таътилни олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига ходим ҳақиқатда ишламаган бўлса ҳам, лекин унинг иш жойи (лавозими) сақланган вақт ҳам киради, болани парваришлаш учун қисман ҳақ тўланадиган таътил ва иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган муддати икки ҳафтадан кўп бўлган таътиллар бундан мустасно.

Компенсация ҳақида гапирганда пуллик компенсация фой­даланилмаган таътиллар учун белгиланганлигини эслатиш жоиз (МКнинг 151-моддаси). Уш­бу компенсация ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун тўланади. Бироқ ҳақ тўланмайдиган таътил учун пуллик компенсация тўлан­майди.

 

 

Алексей НИЯЗМЕТОВ,

юрист. 

Прочитано: 2242 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика