Norma.uz

Оила аъзоси бўлмаса

Оиламиз 2013 йил апрелда оилавий корхона очди. Фаолият тури – хизмат кўрсатиш (сартарошхона). Айни вақтда корхонада 1 киши – директор қайд этилган, у оиламиз аъзосидир. Марҳамат қилиб жавоб берсангиз, оилавий корхона унинг муассислари оиласининг аъзоси бўлмаган ходимларни ишга қабул қила оладими? Агар қабул қила олса, ишга қабул қилиш ва ҳужжатларни қандай қилиб расмийлаштириш керак?

З.Усмонова, бухгалтер.

 

 

 

– Оилавий тадбиркорлик деганда оила аъзо­лари томонидан ўз таваккалчилик ва ўз мулкий жавобгарлигида даромад (фойда) олишга йўналтирилган фаолият тушунилади.

Оилавий корхонада камида 2 киши иштирок этиши керак. Улар оила бошлиғи, унинг турмуш ўртоғи, уларнинг бола ва неваралари, ота-оналари, меҳнат қилишга лаёқатли ёшга етган бошқа қариндошлари (болалар ва невараларнинг турмуш ўртоқлари, қондош ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, уларнинг турмуш ўртоқлари ва болалари, амма-хола ва тоға-амакилар) бўлишлари мумкин. Қонун ҳужжатларига кўра тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланган шахс­лар оилавий корхонанинг иштирокчилари бўла олмайдилар (ВМнинг 6.03.1992 йилдаги 103-сон қарори).

“Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонуннинг (26.04.2012 йилдаги ЎРҚ-327-сон, бундан ке­йин – Қонун) 20-моддасига кўра оилавий корхона (иш берувчи) ва оилавий корхонанинг ёлланма ходими ўртасидаги меҳнатга оид муносабатлар меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ меҳнат шартномаси (контракт) билан тартибга солинади.

Бу оилавий корхона қонун ҳужжатларига мувофиқ ходимларни ёллаши мумкинлигини тасдиқлайди (Қонун 4-моддасининг бешинчи қисми).

Шу тариқа, сиз ҳақ учун муайян ихтисослик, малака, лавозимга кўра (штат жадвалига ­биноан) ишни бажаришга меҳнат шартномасини тузиб, оилавий корхонанинг ички меҳнат тартиби қоидаларига бўйсуниш шарти билан ходимни ишга қабул қилишингиз мумкин.

Бироқ оилавий корхона иштирокчилари ва унинг ёлланма ходимларининг умумий сони кичик тадбиркорлик субъектлари ходимларининг қонун ҳужжатлари билан белгиланган ўртача йиллик сонидан ошмаслиги керак (Қонун 4-моддасининг олтинчи қисми; “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг (25.05.2000 йилдаги 69-II-сон, 2.05.2012 йилдаги ЎРҚ-328-сон Қонун таҳририда) 5-моддаси), ушбу миқдор корхонага солиқ солиш шартларига таъсир кўрсатади.

 

Абдусалом Рисқуллаев, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2377 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика