Norma.uz

Коммунал соҳада шикоятлар камаймоқда

Бугун фуқаролардан давлат идоралари ва Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг жойлардаги бирлашмаларига келиб тушаётган аризаларнинг кўпчилигини коммунал хизмат соҳасидаги муаммолар ташкил қилмоқда.

 

Давлат рақобат қўми­тасининг 2013 йил 10 июндаги буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармасининг алоҳида буйруғи қабул қилинди. Унга кўра, коммунал соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича мутахассислар шаҳар ва туманларга бириктирилган. Айни пайтда улар жойлардаги аҳолига электр энергияси, иссиқлик таъминоти, газ ва ичимлик суви етказиб берадиган корхоналарда бўлишиб, истеъмолчиларнинг тўлов жараёнидаги муаммоларини ечишда ёрдам беришяпти.

Масалан, шу кунгача ана шундай тарзда 92 нафар фуқа­ро мутахассислар томонидан қабул қилиниб, уларнинг шикоятлари атрофлича ўрганилди. Натижада фуқароларга нисбатан ҳисобланган 15 млн 864 минг сўм миқдоридаги асоссиз қарздорлик истеъмолчилар фойдасига ҳал қилинди. Мазкур мурожаатларнинг 58 таси газ таъминоти, 34 таси эса электр энергияси тармоқлари корхоналари фаолиятига тааллуқлидир. Умуман амалга оширилаётган бундай чора-тадбирлар туфайли кейинги пайтда ҳудудий бошқармага тушаётган шикоят ва аризалар сони 65 фоизга камайди.

 Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, Давлат рақобат қўмитасининг кейинги пайтда фуқаролардан тушаётган шикоят ва аризаларни чуқур ўрганиб, таҳлил қилиб, шу асосда коммунал соҳадаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан қабул қилинган буйруғи асосида амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини беряпти.

istemolchi.uz сайти материаллари асосида тайёрланди.

Прочитано: 1945 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика