Пойтахт ҳокимияти Жаҳон банкининг экспертлари билан ҳамкорликда «Тошкент шаҳридаги 8-сонли иситиш марказини (ИМ) иссиқлик билан таъминлашнинг ёпиқ тизимига ўтказиш (1-босқич)» лойиҳасини амалга ошириш масалаларини ишлаб чиқмоқдалар.
Тошкент шаҳрининг туманларидан бирида иситишнинг экспериментал тизими жорий этиладиган бўлди.
Ушбу ИМ Сергели-1-8А, Йўлдош-8, 15-17, Дўстлик-1-2 массивларига ҳамда Янги Сергели йўли, Меҳригиё, А.Ахматова, Қипчоқ, Чинор, Давлатобод, Дўстлик, Мирзо Турсунзода, Жаҳонаро, Қўрғонтепа кўчаларига хизмат кўрсатади.
Лойиҳага биноан қозонхоналарни улар самарадорлигини 90%га оширган ҳолда реконструкция қилиш, иссиқликни таъминлашнинг эскирган тармоқларини алмаштириш, очиқ тизимдан ёпиқ циклга ўтказиш, марказий иссиқлик таъминоти тизимларига уланган барча биноларда индивидуал иссиқлик кичик станциялари ва иссиқликни ҳисобловчи ўлчагичларни ўрнатиш назарда тутилган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, лойиҳанинг қиймати $69,51 млн ни ташкил этади. Лойиҳанинг амалга оширилиши 134,1 минг Гкал ҳажмдаги иссиқлик қувватини иқтисод қилиш, шунингдек атмосферага чиқиндиларни қисқартиришга имкон яратади.
e-kommunal.uz сайтидаги
материал асосида.