Norma.uz

Фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиб...

    Бугунги кунда юртимизда коммунал хизмат соҳасида  кўплаб муаммолар учраб тургани сир эмас. Мамлакатимизда уларни ўз вақтида ҳал этиш бўйича барча чора-тадбирлар кўриляпти. Хусусан, давлат идоралари билан бирга нодавлат ташкилотлари ҳам бу ишга ўз ҳиссасини қўшяпти.

 

 

  Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан қўмитанинг 2013 йил  10 июндаги буйруғига  асосан ҳудудий бошқарманинг буйруғи қабул қилинди.

  Унга кўра, коммунал хизмат кўрсатувчи корхоналар билан соҳадаги муаммоларни тезлик билан жойида ҳал этишни амалга ошириш мақсадида ҳар бир хизмат кўрсатувчи ташкилотларда қабул кунларини ташкил этиш бўйича график ишлаб чиқилди.

  Мазкур график бўйича жойларда фуқаролар қабулини ташкил этиш бўйича ҳудудий бошқарманинг 11 нафар ходими, шунингдек, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси Наманган вилояти ҳудудий бирлашмаси ҳамда унинг шаҳар ва туман жамиятлари раисларидан иборат гуруҳ тузилди.  Графикка асосан коммунал хизмат кўрсатувчи корхоналарда ҳудудий бошқарма ва вилоят Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмаси мутахассислари билан ҳамкорликда соҳадаги муаммоларни тезкорлик билан жойида кўриб чиқиш юзасидан жорий йилнинг 1 сентябрь кунига қадар жами 528 нафар фуқаро қабул қилинди. Улардан 184 нафарининг муаммоси бўйича ўрганиш ўтказилди ва шикоятлари жойида ҳал этилди, пировардида истеъмолчиларнинг фойдасига 8157,1 минг сўм маблағ ундирилди. Бундан ташқари 2 нафар кишининг ёзма мурожаати ҳудудий бошқармада ҳамда 1 нафар истеъмолчининг шикояти  Истеъмолчилар хуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари вилоят ҳудудий бирлашмасида қайд этилиб, ижроси назоратга олинди. Шу билан бирга, 3 нафар фуқаронинг аризаси бўйича бошқа чоралар кўрилди. Шунингдек, 338  нафар кишининг муаммолари юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди.

  Ҳозирда ҳам ушбу тадбирлар давом эттирилиб, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш учун барча чоралар кўриляпти. Энг асосийси, амалга оширилаётган бундай ишлар одамларнинг мушкулини ҳал қилишга ёрдам бермоқда.

Прочитано: 2053 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика