Norma.uz

Yordam – уй-жой-коммунал хўжалиги масалаларида мобил ёрдамчи

        Икки ҳафтадирки, уйингиз ёнидан чиқиндилар олиб чиқилмаса ёки йўлакда лифт ишламай, тўққизинчи қаватга пиёда чиқишингизга тўғри келаётган бўлса, боз устига, бу борадаги хат ва мурожаатларингиз иш бермаётган бўлса, нима қилиш керак? Бунда ахборот технологиялари ёрдамга келиши мумкин.

 

     Бу нарсанинг ўзи нима? Yordam – Аndroid операцион тизими учун мобил илова бўлиб, у туфайли ўзбекистонлик фуқаролар давлат органларини шаҳарда юз берган воқеа ва ҳодисалар тўғрисида телефондаги фотосуратларни илова қилган ҳолда, матнли ёзув ва жойлашган ерни харитада белгилаш орқали тезкорлик билан ва осон хабардор қилишлари мумкин.

     У қандай ишлайди? Дастур нафақат суратга олиш, ёзиш ва фикр-мулоҳазани жўнатиш, балки буюрт­маноманинг амалга оширилишини кузатиб бориш имконини беради. Yordam лойиҳаси тўлалигича
e-kommunal.uz га бириктирилган, яъни барча маълумотлар автоматик режимда унда ҳам акс этади. Мобил илованинг биринчи версияси қарийб бир йил аввал - ўтган қишда ишга туширилган эди. Ҳозир ишлаб чиқувчилар амалда иловани янада яхшилаш ишларини тугалладилар ва тез орада Yordamнинг иккинчи, яхшиланган версияси ишга туширилади. Мобил илованинг янги версиясига Facebook ёки ID.UZ орқали авторлаштирилган фойдаланувчилар кира олишади.

    Ишлаб чиқувчиларнинг айтишларича, фойдаланувчиларни рўйхатдан ўтказиш қарори бежиз қабул қилинмаган, ушбу янгилик туфайли ахборот сифати яхшиланади, “ёлғон” мурожаатлар бир неча баравар камаяди. Yordamга қуйидаги бўлимлар ва тоифалар қўшимча қилинган: уй-жой-коммунал хўжалиги (УКХ), том, йўлаклар ва бошқалар, туманлар ва муайян буюртманоманинг ижросини кузатиш имконини берадиган “ижрочига” ва “ижродан кейин” функцияси.

   Global Solutions режаларида учинчи версияда ­iPhone учун иловани ишга тушириш, шунингдек фойдаланувчилар ва давлат тузилмалари қўшимча истакларининг ҳисоби қайд этилган.

________________________________________

Сўз – ишлаб чиқувчиларга

 

Биз лойиҳа ижодкори ва раҳбари Георгий Амиранашвили билан суҳбатлашдик.

– Лойиҳани яратиш ғояси қандай туғилди?

Yordam лойиҳасини яратиш ғояси Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази UZINFOCOM вакиллари билан узоқ давом этган мулоқотдан кейин туғилди. Шуни таъкидлаш лозимки, марказ билан биз узоқ вақтдан буён бирга ишлаяпмиз. У ерда ҳақиқатан ҳам жуда билимдон ва малакали йигитлар жамланган. Мобил иловани биз, унинг веб-қисми – e-kommunal.uz порталини эса UZINFOCOM мутахассислари ишлаб чиқишди.

– Бугунда илова ишининг натижалари тўғрисида нима дейиш мумкин?

– Биз мазкур мобил илова қандай самара беришини кўриш учун махсус равишда бета-версияни ишга туширдик. Кишилар ундан фаол равишда фойдаланаётганликларини билиб мамнун бўлдик. Ҳокимликлар ва Вазирлар Маҳкамаси бугунги кунда УКХ соҳасини фаол назорат қиляптилар. Бошқача айтганда, улар ҳамма юқори даражада ишлашидан манфаатдордирлар. Мазкур жараён ёпиқ ҳисобланмайди, шу туфайли самара ҳам бор. Зеро, агар муаммо ҳал қилинмаса, у барибир муаммолигича қолаверади, айни уни ҳал этишни давлат жуда синчковлик билан кузатади.

– Сизнингча, мамлакатда УКХ муаммолари қанчалик жиддий ва ахборот технологиялари воситасида у билан қандай курашиш мумкин?

– Муаммолар анча жиддий. Зеро лойиҳа бўш жойда эмас, балки бирор-бир муҳим вазифани ҳал этиш учун яратилади. Замонавий мобил телефонлар ҳозир оммавийлашиб боряпти, мобил иловалар эса у ёки бу вазифани тезкорроқ ҳал этиш имконини беради.

Муаммоларни глобал ҳал этишга келсак, уни давлат тузилмаларининг ёрдами ва қўллаб-қувватлаши билан ҳал этиш мумкин. Агар давлат қўллаб-қувватламаса, биргина ташаббускорлик билан жиддийроқ нарсага эришиш қийин. Агар кишилар, мисол учун, йўллардаги чуқурликларни суратга олсалар, фотосуратларни юборсалар ва feedback - қайтар алоқага эга бўлмасалар, улар иловадан фойдаланмай қўядилар.

Тегишинча, ушбу масалада ­муайян ҳуқуқбузарликлар ва камчиликларни кузатиш учун жавоб берадиган давлат тузилмалари билан чамбарчас алоқада ишлаш лозим. Ўйлашимча, ҳамма нарса биргаликдаги фаолиятга боғлиқ.

ICTNews журнали, 12-сон.

 

 


 

Прочитано: 2471 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика