Norma.uz

Электр ҳисоблагич ўрнатамиз:

истеъмолчилар учун йўриқнома

 

 

1-ҚАДАМ. Сиз электрон электр ҳисоблагични ўз ҳисобингиздан ўрнатишга қарор қилдингиз. Нима қилиш ва ишни нимадан бошлаш керак? Қўшнилар, танишлар ёки ХУМШ ходимларининг маслаҳатларига амал қилиб ўтирманг. Ўз туманингиздаги ТЭКга боринг, бу ерда сизга электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиш механизми тўғрисида тўлиқ ахборот берадилар.

 

2-ҚАДАМ. “Ўзстандарт” агентлигида сертификациядан ўтган электр ҳисоблагичларни қўллашга рухсат берадилар. Истеъмолчи жисмоний шахсларга электр таъминоти ташкилотларининг ходимлари Электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олиш автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)га мувофиқ келадиган, бир фазали кўп функцияга эга DDS28u электр энергияси электрон ҳисоблагичини харид қилишни тавсия этадилар. Уни яхшиси ишлаб чиқарувчидан сотиб олинг. Тошкентда бу - “Elektron Xisoblagich” МЧЖ ҚКдир (тел. 291-79-01).

Баъзилар арзонроқ тушадиган вариантни танлайдилар – Россиянинг бир фазали “Меркурий-201” электр ҳисоблагичини ўрнатадилар. Бироқ ушбу ҳисоблагичлар АСКУЭга мувофиқ келмайди ва келгусида автоматлаштирилган тизимга мувофиқ келадиган ҳисобга олиш асбобини ўрнатиб, яна харажат қилишга тўғри келади.

Ҳисоблагич билан бирга сизга қўллаш бўйича йўриқнома, техник паспорт, мувофиқлик сертификатини (ҳисоблагич Давстандарт органларида сертификатланиши керак) беришлари керак, улар сифат, ҳисобга олиш асбобини таъмирлаш чоғида ҳимоя қилиш ёки алмаштиришни кафолатлайди. Касса чекини олишни унутманг – у муаммолар юзага келганда керак бўлиши мумкин.

Ҳисоблагични бозорда арзон нархда сотадиган тасодифий кишилардан харид қилиш керак эмас. Пулни тежайман деб товламачиларга дучор бўлишингиз, ортиқча ташвиш орттириб олишингиз мумкин – бозордаги ҳисобга олиш асбоблари сифатсиз, сертификатланмаган, контрафакт бўлиши мумкин.

 

3-ҚАДАМ. ТЭКга борамиз. Ўзимиз билан ҳисоблагич, мувофиқлик сертификати, техник паспорт ва электр энергияси учун ҳақ тўланганлиги қайд этилган охирги квитанцияларни оламиз.

 

4-ҚАДАМ. Абонент бўлимига учраймиз. Оператор электр энергиясига ҳақ тўлаш бўйича қарзингиз бор-йўқлигини текширади. Агар бўлса, уни сўндириш лозим – акс ҳолда ҳисоблагич ўрнатишдан бош тортадилар. Қарз сўндирилгандан кейин ТЭК муҳандиси ҳисобга олиш асбобини ўрнатишга наряд очади. Унинг бир нусхаси истеъмолчига, бошқаси эса электромонтёрларга берилади.

 

5-ҚАДАМ. ТЭК ходими ҳисоб­лагичнинг завод рақамига мувофиқ келиши, мувофиқлик сертификати борлигини текширади, уни рўйхатдан ўтказади. Шу пайтдан бошлаб электр ҳисоблагичингиз ҳисобга қўйилади.

 

6-ҚАДАМ. Ҳисоблагич ариза берилган кундан бошлаб бир ҳафта мобайнида ўрнатилади. Электромонтёрлар бу ҳақда абонентни телефон орқали олдиндан хабардор қиладилар.

Ҳисоблагични ўрнатиш олдидан йўлакдаги зинапоя майдончасида жойлашган электр шчит соз бўлиши, чет кишилардан қулф билан ёпилиши тадоригини кўринг. Шуни назарда тутингки, янги электр ҳисоблагични ўрнатиш ва эскисини демонтаж қилиш – ТЭК ходимларигагина хос бўлган ҳуқуқ. Агар бу ишга бошқа шахслар киришсалар – бу қонунчиликни бузиш ҳисобланиб, сизда жиддий муаммолар юзага келиши мумкин.

Ҳисоблагични ўрнатишда электромонтёрлар 2 нусхада далолатнома тузадилар, уларнинг бирини истеъмолчига берадилар. Унда демонтаж қилинган ва янги ҳисоблагичлар тўғрисидаги барча маълумотлар (тури, рақами, олиш-ўрнатиш пайтидаги кўрсаткичлар, Давстандарт ва ТЭК пломбаларининг рақамлари) акс эттирилади. Охирги босқич - ҳисобга олиш асбобини пломбалаш. Ана шу пайтдан бошлаб ҳисоблагичингиздан фойдаланишга рухсат берилади.

Сўнгра электромонтёрлар янги ҳисоблагич ишини текширадилар, далолатномада унинг нормал ишлаётганлигини қайд этадилар. Абонентга электр энергияси истеъмоли учун кўрсатмаларни қандай олишни, унинг дисплейида акс этадиган бошқа маълумотлар нимани билдиришини тушунтирадилар.

 

7-ҚАДАМ. ТЭКга электр энергияси учун тўлов суммасини солиштириш ёки қайта ҳисоб-китоб қилиш учун (бўнак тўловлари чоғида) борамиз.

 

Прочитано: 3639 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика