Norma.uz

Қайта ҳисоб-китоб қилишдан бош тортяптилар

2009 йилда уйимиз базасида мустақил ширкат ташкил этилди. 3 йилдан кейин менга умумий мол-мулкни сақлашга мажбурий бадаллар нотўғри ҳисоблаб ёзилганлигини аниқладим. Ҳисоб-китобларимга кўра, ушбу вақт ичида ортиқча тўлов 130 000 сўмдан кўпроқни ташкил этган.

Мен ХУМШга аниқланган ортиқча тўлов тўғрисида ариза ёзиб, унга БТИдан олинган квартира режасининг ксеронусхаси ҳамда 2009 йилдан бошлаб 2013 йил I чораги ҳам кирган квитанцияларни илова қилдим. Аризада ортиқча тўлов суммасини 2013 йил учун мажбурий тўловлар ҳисобига киритишни сўрадим. Ортиқча тўлов далилини ХУМШ раҳбарияти тан олганлигига қарамай, қайта ҳисоб-китоб қилишдан бош тортишди. Буни 2012 йил мобайнида ширкатда раҳбарият уч маротаба ўзгарганлиги ва унинг хатолари учун ХУМШнинг ҳозирги раҳбарлари жавоб беришга мажбур эмаслиги билан асосладилар. Кўринадики, коммунал хизматлар хатога йўл қўйилганда истеъмолчиларга қайта ҳисоб-китоб қилиб берадилару, ширкат бундай қилмас экан. Мен ХУМШ аъзоларининг ўз вазифаларига совуққонлик билан муносабатда бўлишига ҳақ тўлашим керакми? Менинг талабларим тўғрими, пулимни қандай қилиб қайтариб олишим мумкин?

Н.Петрова,

Тошкент шаҳри,

Мирзо Улуғбек тумани.

 

 

– Хатда умумий мол-мулкни сақлашга ойлик мажбурий бадалларни ортиқча тўлашга қандай сабаб билан йўл қўйилганлиги аниқ кўрсатилмаган. Сизнинг ёзишингизча, ортиқча тўлов далилини асослаб, ширкат раҳбариятига БТИдан ўз квартирангиз режасини ва бадаллар тўланганлиги бўйича квитанцияларни тақдим этгансиз. Ҳисоблашдаги хато жой майдони ўлчамининг нотўғри кўрсатилганлиги билан боғлиқ дейиш учун асос бор. Чамаси, ширкат бухгалтериясида турар жой майдони БТИ ҳужжатларидагига қараганда кўпроқ кўрсатилган. Бундай ҳолда ширкат раҳбарларининг раҳбарият ўзгарганлиги туфайли нотўғри ҳисобланган бадалларни қайта ҳисоб-китоб қилишдан бош тортиши асоссиздир. Зеро сиз қаердалиги номаълум бўлган мансабдор шахсга эмас, балки юридик шахс – ХУМШга талаб қўйяпсиз, зеро сиз унга бадалларни ўз вақтида тўлаб, ширкат аъзоси сифатидаги мажбуриятларингизни виждонан бажариб келаяпсиз.

Сиз ширкатга 2 нусхада ариза ёзиб, унда ортиқча тўлов қилинганлигини асослашингиз ва қайта ҳисоб-китоб қилишларини талаб қилишингиз керак. ХУМШда рўйхатдан ўтказилган иккинчи нусхани ўзингизда қолдиринг. Аризада қайта ҳисоб-китоб қилишдан бош тортган тақдирда ширкат уни ёзма шаклда асослаши ва сизга бериши кераклигини кўрсатиш лозим. Хатда бош тортилган тақдирда судга мурожаат қилиш ҳуқуқини ўзингизда қолдиришингизни кўрсатишингиз мумкин.

Прочитано: 2130 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика