Norma.uz

Электр шчитни ким таъмирлайди?

ҲЭТК ходимларининг айтишича, электрон электр ҳисоблагични ўғирлаш деярли мумкин эмас. Ўрнатиш чоғида улар рўйхатдан ўтказилади, реестрга, маълумотларнинг электрон базасига киритилади. Улардан бошқа абонентлар қайтадан фойдалана олмайдилар – дарҳол бу ҳақда ахборот пайдо бўлади. Бироқ бизни огоҳлантиришларича, муаммоларга йўл қўймаслик учун ҳисоблагичлар бегоналар қўли етмайдиган жойда бўлиши, зинапоя хоналаридаги электр шчитлар қулфланиб қўйилиши керак. Бизнинг электр шчит кўпдан буён таъмирга муҳтож. Уни ким тартибга келтириши керак?

Уй аҳли.

 – Кўп квартирали уй-жойларнинг зинапоя майдончаларидаги электр шчитлар ХУМШ аъзоларининг умумий мол-мулки ҳисобланади. Демак, уларни лозим ҳолатда сақлаш – ширкатнинг хос ҳуқуқи. ХУМШ аъзоларининг умумий йиғилишида квартиралар мулкдорлари шчитлар таъмирини ишлар режасига киритишлари ва бошқарувдан ушбу ишни бажаришни талаб қилишлари мумкин. Бироқ умумий амалиёт шундайки, ширкатда шчитларга қўллари етиб бормайди – уларнинг кўпчилигига устувор ишлар учун маблағлар етишмайди. Ҳисоблагичларнинг сақланишини таъминлаш учун зинапоя хонасига алоқадор қўшнилар кўпинча шчитларни ҳамкорликда, ўз ҳисобларидан тартибга келтирадилар. Бироқ улар мукаммал таъмирни талаб қилса, бу салмоқли харажатларни талаб қилиши мумкин. Шунда ХУМШ умумий йиғилишининг қарори билан яшовчиларнинг мажбурий бадалларини қисман қайта ҳисоб-китоб қилиши мумкин. “Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида”ги Қонуннинг (12.04.2006 йилдаги ЎРҚ-32-сон) 30-моддаси бунга имкон беради, бироқ бунда муайян механизмга риоя этилиши керак.

 Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари (ВМнинг 22.08.2009 йилдаги 245-сон қарорига 1-илова) 98-бандига биноан электрон ҳисобга олиш асбобларининг сақланиши учун ХУМШ жавоб беради. Улар шикастланган ёки ўғирланган тақдирда ХУМШ асбобларни ўз ҳисобидан тиклаши шарт. Бироқ амалиётда ушбу меъёр ишламайди.

Прочитано: 1988 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика