Norma.uz

Квартирада электр ҳисоблагич ўрнатиш мумкинми?

          Ўз вақтида зинапоя хонасидаги шчитда жойлашган индукцион электр ҳисоблагичимни ўғирлашган эди. Ҳозир мен ўз ҳисобимдан электрон ҳисоблагич сотиб олдим. Мен уни йўлакда эмас, балки ўғирламасликлари учун квартирада ўрнатишим мумкинми? Зеро ҳисоблагич – менинг мулким, мен эса уни ўз хоҳишимга кўра тасарруф этиш ҳуқуқига эгаман.

Г. Морозова

 

 

– Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари (ВМнинг 22.08.2009 йилдаги 245-сон қарорига 1-илова, кейинги ўринларда – Қоидалар) 44-бандида кўп хонадонли уй-жойларда ҳисобга олиш асбоблари ўрнатилиш жойлари белгиланган. Улар ҳар бир хонадонга йўлаклардаги зинапояларда электр шчитлари каби махсус ажратилган жойларда ўрнатилади. Бу ерда электр тармоғининг энергия таъминоти ташкилоти билан истеъмолчилар (жисмоний шахслар) ўртасида тегишлиликни бўлиш чегараси ўтади, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан абонент ўртасидаги ҳисоб-китоблар учун энергия ҳисоби юритилади.

Электр ҳисоблагичлар назоратчилар кўрсатмаларни текшириши учун қулай ҳамда уларнинг ишига ноҳалол абонентларнинг ғайриқонуний аралашуви имкониятини истисно этадиган жойларда ўрнатилиши керак. Замонавий электрон электр ҳисоблагичларнинг ўғирланишига келсак, истеъмолчи бундай ўғриликдан ҳимояланган, чунки ушбу ҳисобга олиш асбобларини қайтадан ишлатиб бўлмайди.

 

Прочитано: 2825 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика