Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 40 / Солиқ солиш

Иш кунларига қараб ҳисобланг

2013 йилнинг 15 августидан бошлаб энг кам иш ҳақи ойига 91 530 сўм миқдорида белгиланганлиги (Президентнинг 11.07.2013 йилдаги ПФ-4547-сон Фармони 2-банди) муносабати билан август ойида чўл ва сувсиз ҳудудларда, баланд тоғли ва табиий-иқлим шароити ноқулай ҳудудларда ишлаганлик учун иш ҳақига коэффициентни ҳисоблаб чиқариш мақсадида энг кам иш ҳақи миқдорини белгилашда саволлар юзага келмоқда. 15 августгача 79 590 сўм, 15 августдан кейин эса 91 530 сўм миқдоридаги ЭКИҲ амал қилганлиги сабабли меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини қандай белгилаш мумкин: календарь кунларга мутаносиб равишдами ёки ҳақиқатда ишланган вақтга қарабми?

5 кунлик иш ҳафтасида вақтбай меҳнат ҳақи тўланувчи ходимларга август ойида чўл ва сувсиз ҳудудларда, баланд тоғли ва табиий-иқлим шароити ноқулай ҳудудларда ишлаганлик учун иш ҳақига коэффициентни ҳисоблаб чиқариш тартибини тушунтириб берсангиз.

 

– ЭКИҲ ойнинг 1-кунидан эмас, балки 2013 йилнинг 15 августидан ошганда август ойи учун туман коэффициенти бўйича устама 345 651 сўмга тенг бўлган (79 590 / 21 х 9 + 91 530 / 21 х 12) х 4) ЭКИҲнинг 4 баравари суммасидан ҳисобланади. Август ойида 5 кунлик иш ҳафтасида 21 иш куни: 1–14 августда 9 иш куни, 15–31 августда 12 иш куни бор. Тегишинча, агар август ойи учун ҳисобланган иш ҳақи 345 651 сўмдан ошса ёки унга тенг бўлса, табиий-иқлим шароити ноқулай ҳудудларда ишлаганлик учун устамани ҳисоб-китоб қилиш мақсадида сизнинг минтақангиз учун белгиланган ҳудудий коэффициент қийматини 345 651 сўмга кўпайтириш керак.

 

Прочитано: 2522 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика