Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 40 / Сизнинг юристконсульт

Автомобиль – жарима майдончасида, ижарага олувчи – даъво қилмоқда

Буюртмачи компания билан экипажли тўртта автомобилни ижарага бериш шартномаси тузилди. Шартнома суммаси – йилига 77 млн сўм (ойига 6,4 млн сўмдан тўғри келади). Уни тузишда ижарага берувчи ташкилот ижарага олувчига ҳайдовчилар меҳнатига ҳақ тўлаш, ягона ижтимоий тўлов, ягона солиқ тўлови тўлаш, эҳтиёт қисмлар харид қилишга харажатлар, давр харажатлари ва бошқа харажатларни (ТХ-1, ТХ-2 бўйича ишларга, дори қутиси харид қилишга, автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш полисини расмийлаштириш ва бошқаларга ҳақ тўлаш) турлари бўйича расшифровкалаган ҳолда ижара ҳақи суммаси ҳисоб-китобини тақдим этди.

Ижарага бериш пайтида битта автомашина ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ушланиб, 2 ой давомида уларда турди. Ижарага олувчи бу ҳақда ижарага берувчини хабардор қилмади, бироқ ҳисобварақ-фактура имзо қўйиш учун тақдим этилганда кўрсатилган хизматлар суммасига расшифровка тақдим этишни, шунингдек ижара ҳақи суммасидан битта автомашина бўйича билвосита харажатларни чегиришни талаб қилди.

Мазкур талаблар тўғрими? Бу ҳолда ижара ҳақи суммасига тузатиш киритилиши керакми? Ижарага олувчи имзоламаган ва ижарага берувчи илова хати билан унга юборган ҳисобварақ-фактура юридик кучга эга бўладими?

 

– Расшифровкалар шартномада назарда тутилган тартибда тақдим этилади. Бу хусусда қонун ҳужжатларида норматив кўрсатмалар берилмаган. Шарт­номада мазкур тартибни белгиловчи муайян қоидалар мавжуд бўлмаганда масала ижарага берувчининг ижарага олувчи билан келишувига кўра, келишувга эришилмаган тақдирда эса – суд тартибида ҳал қилиниши керак.

Ижара муддати давомида ижара ҳақи суммаси (шарти, даврийлиги, муддати, даражаси ва б.) ўзгариши шартнома билан тартибга солинади. Агар ижарага олувчи ўзи жавобгар бўлмаган ҳолатларга кўра, шартномада назарда тутилган фойдаланиш шартлари ёки ижарага олинган автотранспортнинг ҳолати жиддий ёмонлашган бўлса, у ижара ҳақини камайтиришни талаб қилишга ҳақли (Фуқаролик кодекси (ФК) 544-моддасининг олтинчи қисми). Қонун ҳужжатларида юқорида кўрсатилган шарт мавжуд бўлмаганда ДЙҲХХ органлари ёки бошқа ваколатли тузилмалар томонидан чеклаб қўйилганда, ижарага олувчи автомобиллардан фойдалана олмаган давр учун ижара ҳақини камайтириши мажбурияти назарда тутилмаган.

Мазкур масалани тарафлар ўзаро келишувга кўра ҳал этишлари керак. Башарти шартномада мазкур вазият форс-мажор вазиятлар таркибига киритилган бўлса (ФК 333-моддасининг учинчи қисми), ижарага олувчининг ижарага олинган воситалардан фойдаланишининг чек­ланиши оқибатлари ҳам шартнома ёхуд тарафларнинг алоҳида келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса – манфаатдор шахснинг даъвосига кўра суд тартибида белгиланади.

Ҳисобварақ-фактура ижарага берувчи корхона раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланади ва ижарага олувчининг тасдиғини талаб этмайди. Қонунчиликда мазкур ҳужжатнинг ижарага олувчи корхона мансабдор шахслари томонидан имзоланиши назарда тутилмаган (Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартиби МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 3-иловада белгиланган). Белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактурани ижарага берувчи ижарага олувчига шахсан ёки почта орқали беришга ҳақли. Тақдим этиш усули мазкур ҳужжат мақомига таъсир кўрсатмайди.

Прочитано: 3747 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика