Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 40 / Бизнинг маслаҳатлар

Ҳисобот қайтарилмаслиги керак

Бюджетга тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни ва молиявий ҳисоботни солиқ хизмати органларига электрон почта орқали тақдим этиш мажбурийми?

Бизнинг туман ДСИ ходимлари­ ҳисо­ботлар ва ҳисоб-китобларни қоғоз кўринишида қабул қилишдан бош тортмоқдалар. Ушбу ҳолда қандай йўл тутса бўлади?

Раҳбар Имомқулова, бош бухгалтер.

Қашқадарё вилояти.

 

– Маълумки, ҳисоботларни электрон кўринишда топшириш аслида солиқ тўловчилар учун қулай бўлиб, бунда ҳисоботни тайёрлаш ва топширишга сарфланадиган вақт тежалади, уларга ишлов бериш тезкорлиги ортади, чиқиш ҳужжатлари текширилиши ва назорат қилинишини таъминловчи дастурий воситалардан фойдаланиш эвазига хатога кам йўл қўйилади.

Шуни қайд этиш лозимки, солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартиби қуйидаги ҳужжатлар билан тартибга солинади:

– Солиқ кодекси;

– Давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларидан молиявий ҳисобот, солиқлар, мажбурий тўловлар ва даромадлар тўғрисидаги декларациялар бўйича ҳисоб-китоблар, ёзма аризалар ва билдиришномаларни қабул қилиб олиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги низом (ДСҚнинг АВ томонидан 29.07.2005 йилда 1500-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган).

Кўрсатиб ўтилган меъёрий ҳужжатларга мувофиқ, солиқ ҳисоботи қоғоз шаклида ва электрон ҳужжат кўринишида, унга қўйилган талаб­ларга риоя қилган ҳолда тузилади.

Солиқ кодексининг 45-“Солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартиби” моддасига асосан солиқ тўловчилар солиқ ҳисоботини ўз хоҳишларига кўра қуйидагича тақдим этишга ҳақли:

– шахсан олиб бориб бериш тартибида;

– почта орқали буюртма хат билан;

– телекоммуникация каналлари орқали электрон ҳужжат тарзида.

Солиқ ҳисоботини давлат солиқ хизмати органига тақдим этиш санаси қуйидагилардир:

солиқ ҳисоботи шахсан олиб бориб бериш тартибида тақдим этилганда – солиқ ҳисоботи давлат солиқ хизмати органи томонидан қабул қилиб олинган сана;

солиқ ҳисоботи почта орқали буюртма хат билан тақдим этилганда – алоқа ташкилотининг тамғасида кўрсатилган, почта жўнатмаси жўнатилган сана;

солиқ ҳисоботи электрон ҳужжат тарзида тақдим этилганда – электрон ҳужжат давлат солиқ хизмати органи томонидан олинган сана.

Демак, ҳисобот ҳужжатининг электрон ёхуд қоғоз кўринишида бўлишини солиқ тўловчининг ўзи белгилайди. Ҳисоботни электрон кўринишда тақдим этмаган солиқ тўловчилар учун солиқ ҳисоботини қоғоз кўринишида тақдим этишнинг амалдаги тартиби қўлланади. Қоғоз кўринишидаги ҳисобот шахсан олиб келган ҳолда ёхуд почта орқали буюртма хат билан тақдим этилиши мумкин. Солиқ кодексининг 45-моддасига асосан туман ДСИ ходимлари шахсан олиб бориб бериш тартибида тақдим этиладиган солиқ ҳисоботини қабул қилиб олишни рад этишга ҳақли эмас ҳамда солиқ тўловчининг талабига биноан солиқ ҳисоботининг нусхасига ҳисобот қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйиши шарт.

Солиқ ҳисоботи дастлабки тарзда камерал назорат қилинмасдан ва унинг мазмуни муҳокама этилмасдан қабул қилинади.

Шуни билингки, ҳисоботни қабул қилишни рад этган ДСИ мансабдор шахсининг ҳаракатлари устидан шикоят билан давлат солиқ хизматининг юқори турувчи органига ёки судга мурожаат­ қилишингиз ҳам мумкин (Солиқ кодексининг 31 ва 122-моддаларига асосан).

Прочитано: 2190 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика