Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 40 / Солиқ солиш

Зовур қазилмасига солиқ солинадими?

Фирмамиз кўмир ёқиш орқали (газ ва электр энергиясидан фойдаланмаган ҳолда) пишиқ ғишт ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келади. Ишлаб чиқариш учун зарур хом ашёни канал ва зовурлар қазилишидан чиққан тупроқдан оламиз – ҳозиргача жамиятимизга карьер майдони ажратилмаган. Табиий тупроқдан фойдаланиб фаолият юритаётган фирмамиз қайси тартибда солиқларни тўлайди: умумий тартибдами ёки соддалаштирилган тартибда ягона солиқ тўловиними? Тижорат мақсадида фойдаланилган тупроқ учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлаймизми?

Ш.Бекчанов,

“Жайхун” хусусий фирмаси раҳбари.

 

– Солиқ кодексининг (СК) 243-моддасида ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўловчилар бўлиб қуйидагилар белгиланган:

ер қаъридан фойдали қазил­маларни кавлаб олаётган, минерал хом ашёдан ва (ёки) техноген минерал ҳосилалардан фойдали компонентларни ажратиб олаётган ер қаъридан фойдаланувчилар;

фойдали қазилмалардан фойдали компонентларни ажратиб олган ҳолда уларни қайта ишлашни амалга ошираётган ер қаъридан фойдаланувчилар.

Фойдали қазилмалар деб ер қаъридаги келиб чиқиши ноорганик ва органик бўлган қаттиқ, суюқ ёки газ ҳолидаги табиий минерал ҳосилалар, шу жумладан саноат аҳамиятига молик ер ости сувлари, шўр кўлларнинг туз эритмалари ва рапалари тушунилади. Фойдали қазилмаларни ер қаъридан юзага чиқариб олиш билан боғлиқ ишлар мажмуи уларни кавлаб олиш деганидир («Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Қонуннинг 2-моддаси).

Шундан келиб чиқиб, канал ва зовурлар қазилишидан олинган тупроқнинг хом ашё сифатида ишлаб чиқаришингизда фойдаланилиши фойдали қазилмаларни кавлаб олиш деб қаралмайди ва ундан ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ундирилмайди.

СКнинг 350-моддасида микрофирма ва кичик корхоналар ягона солиқ тўловини тўловчилар бўлиб ҳисобланиши белгиланган бўлиб, акциз солиғи тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқаришни ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни қазиб олишни амалга оширувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно эканлиги кўрсатилган. Шунингдек ушбу моддада махсус печлардан фойдаланган ҳолда энергия тежайдиган замонавий технологиялар асосида пишиқ ғишт ишлаб чиқарувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар фойдали қазилмаларни қазиб олишни амалга оширган тақдирда ҳам ягона солиқ тўловчиси бўлиб қолиши белгилаб қўйилган.

Мазкур енгиллик Президентимизнинг 19.06.2009 йилдаги “Деворбоп материаллар ишлаб чиқаришни кўпайтиришни рағбатлантириш ва сифатини яхшилаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-1134-сон қарори билан берилган бўлиб, унга кўра 2012 йилнинг 1 январидан бошлаб фойдали қазилмаларни қазиб чиқарувчи ва ер бағридан фойдаланганлик учун солиққа тортилувчи микрофирма ва кичик корхоналарга пишган ғишт ишлаб чиқарганида ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш бўйича мажбуриятларни сақлаб қолган ҳолда ягона солиқ тўловини тўлашга ўтиш ҳуқуқи берилган.

Демак, корхонангиз микрофирма ёки кичик корхона ҳисобланса, фойдали қазилмаларни қазиб чиқарувчи ёки ер қаъридан фойдаланувчи бўлиш-қаъмаслигидан қатъи назар, ягона солиқ тўловини ихтиёрий равишда тўлашга ўтиш мумкин. 

Жавобни экспертимиз Умидбек САФАРОВ
тайёрлади.

 

Прочитано: 2681 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика