Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 40 / Назорат

Бартерга йўл қўйманг

Бизни қизиқтираётган қуйидаги масалага тўлиқ маълумот олишни хоҳлардик.  Юридик шахсларнинг пул маблағларини бир-бирларининг ҳисобрақамларига ўтказмасдан, яъни ўзаро ҳисоб-китоб қилмасдан туриб, маҳсулот айирбошлаши (масалан, қурилиш материалларини дори воситаларига ёки бошқа материалларга айирбошлаш)  тартибини қандай меъёрий ҳужжатлар тартибга солади? Бу бўйича имзоланадиган шартнома намунасидан бир нусха кўрсатишингизни сўраймиз.

Алишер Раҳмонқулов, МЧЖ бухгалтери.

Тошкент вилояти.

 

– Солиқлар ва мажбурий тўловларнинг бюджетга ўз вақтида ва тўлиқ тушишини таъминлаш, солиқ ва тўлов-интизомини мустаҳкамлаш, шунингдек хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджет олдидаги ўз мажбуриятларини бажаришлари учун масъулиятини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 9 августдаги ПФ-1504-сон Фармони қабул қилинган.

Фармоннинг 4-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси доирасида маҳсулот етказиб бериш тўғрисида мавоза (бартер) асосидаги шарт­номалар тузиш тақиқланган.

 Шундан келиб чиқиб, сиз қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширмасдан туриб қурилиш материалларини дори воситаларига ёки бошқа бирор-бир нарсага алмаштира олмайсиз.

Прочитано: 1729 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика