Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 40 / Назорат

Сертификат бўлмаса, жарима тўлайсиз

Бизнинг улгуржи савдо билан шуғулланувчи МЧЖ 2010 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг таъсисчиси ҳисобланмиш жисмоний шахс томонидан корхона низомида белгиланганидек, устав фондига жами 35 млн сўмлик  цемент маҳсулотлари киритилган эди. Биз 2011 йил сентябрь ойида олди-сотди шартномаси асосида харидорга цемент маҳсулотларини ўз таннархида реализация қилган эдик. Бугунги кунда бизнинг жамиятда ўтказилган молиявий текширишда ушбу цемент маҳсулотларининг сифат сертификати мавжуд эмаслигини важ қилишиб, бизга реализация қилинган цемент маҳсулотларининг миқдорида жарима қўлланилишини айтишди.

Ушбу масалага биз қаршилик билдирмоқдамиз. Бизга бу борада ўрнатилган тартиб ҳақида маълумот берсангиз, илтимос.

Абдулла Авазов, МЧЖ раҳбари.

Тошкент вилояти.

 

– Вазирлар Маҳкамасининг 28.04.2011 йилдаги 122-сон қарори билан тасдиқланган  Ўзбекистон Рес­публикасида ишлаб чиқариладиган ва унинг ҳудудига олиб кириладиган мажбурий сертификатланадиган маҳсулотлар рўйхатида мажбурий сертификатланадиган товар ҳақида маълумотлар берилган. Жумладан, цемент ҳам мажбурий сертификатланадиган маҳсулотларга киради (Тартибнинг 23-сатри).

«Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги Қонун 13-моддасига асосан мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотларни реализация қилувчи тайёрловчилар (тадбиркорлар):

мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотни сертификатлаштиришга тақдим этишлари;

сертификатланган маҳсулотни сертификатлаш органларининг ўзи ёки улар эътироф этган органлар берган сертификат мавжуд бўлган тақдирдагина реализация қилишлари ва унинг норматив ҳужжатлар талаб­ларига мос бўлишини таъминлашлари;  

сертификатланган маҳсулотни, башарти, у норматив ҳужжат талабларига мувофиқ келмаса, шунингдек сертификатнинг амал қилиш муддати тугаган ёхуд унинг амал қилиши сертификатлаштириш органининг қарори билан тўхтатиб қўйилган ёки бекор қилинган бўлса, реализация қилишни тўхтатиб қўйишлари ёки тугатишлари;

мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотни сертификатлаштирувчи ва сертификатланган маҳсулотни назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари ўз ваколатларини монеликсиз бажаришлари учун шароит яратишлари;

сертификатланган маҳсулот ишлаб чиқаришнинг техникавий ҳужжатларига ёки технологик жараёнига киритилган ўзгартишлар ҳақида сертификатлаштириш органини белгиланган тартибда хабардор этишлари;

илова қилинган техник ҳужжатда маҳсулот мувофиқ келиши лозим бўлган сертификатлаштириш тўғрисидаги маълумотларни ҳамда норматив ҳужжатларни кўрсатишлари ва бу маълумотлар истеъмолчи (харидор, буюртмачи) эътиборига етказилишини таъминлашлари шарт.

Демак, мувофиқлик сертификати бўлгандагина цементни реализация қилиш қонуний ҳисобланади («Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги Қонун 13-моддасининг учинчи хатбошиси).

Шуни қайд этиш лозимки, «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг 23-моддасига биноан­, тайёрловчилар (тадбиркорлар) мажбурий сертификатлаштириш қоидаларини бузганлик учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

Мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган, аммо сертификатланмаган маҳсулотни реализация қилганлик учун тайёрловчига (тадбиркорга) реализация қилинган маҳсулот қиймати миқдорида жарима солинади. Жарима суд қарорига асосан, тайёрловчи (тадбиркор) содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлган ва жаримани ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда эса, мажбурий сертификатлаштириш қоидаларига риоя этилиши устидан назорат қилиш қонун ҳужжатлари билан зиммасига юкланган давлат бошқаруви органлари мансабдор шахсларининг қарорига биноан ундирилади. Тайёрловчининг (тадбиркорнинг) охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг жами 20 фоизидан ортиқ миқдорда жарима ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан 6 ой мобайнида ойма-ой бўлиб тўлаш имкони берилган ҳолда амалга оширилади. Жариманинг тўланиши тайёрловчини (тадбиркорни) мажбурий сертификатлаштириш ўтказишдан озод қилмайди.

Шу тариқа, тайёрловчилар (тадбиркорлар) мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотларни тегишли сертификати мавжуд бўлмаган ҳолда реализация қилган тақдирда, ушбу реализация қилинган маҳсулотлар қиймати миқдорида жарима солинади.

Прочитано: 2006 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика