Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 40 / Сизнинг юристконсульт

Нотариусга бориш мажбурий эмас

Ташкилот кадастр ҳужжатларига кўра эгаси жисмоний шахс бўлган нотурар жойни 11 ойга ижарага олишга шартнома тузмоқчи. Фуқаролик кодекси 574-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ фуқаролар ўртасида тузилган бино ёки иншоотни ёхуд унинг бир қисмини ижарага бериш шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак.

Юридик шахс (ижарачи) билан жисмоний шахс (ижарага берувчи) ўртасида тузиладиган ижара шартномаси нотариал тасдиқланиши зарурми?

 

– Йўқ, қонун ҳужжатларида мазкур ҳолда шартномани мажбурий нотариал тасдиқлаш назарда тутилмаган. Фуқаролик кодекси (ФК) 110-моддасининг иккинчи қисмига кўра қуйидаги ҳолларда битимларни нотариал тасдиқлаш шарт:

1) қонунда кўрсатилган ҳолларда,

ёки

2) тарафлардан бирининг талаби бўйича.

ФК 574-моддасининг учинчи қисми, агар икки тараф жисмоний шахс бўлса, бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномасини нотариал тасдиқлаш шартлигини назарда тутади. Юридик шахс билан жисмоний шахс ўртасида нотурар жойни ижарага бериш шартномасига мазкур талаб татбиқ этилмайди. ФК 574-моддасининг биринчи қисмига кўра мазкур ҳолда оддий ёзма шаклга риоя­ этилиши етарли. Фақат тарафларнинг бирортаси шартномани нотариал тасдиқлаш талабини қўйса, у ФК 110-моддаси иккинчи қисмининг юқорида кўрсатилган 2-бандига асосан мазкур таомилдан ўтиши керак.

Прочитано: 1836 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика