Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 40 / Сизнинг юристконсульт

Қандай қилиб мчжни ЁАЖга ўтказса бўлади?

Масъулияти чекланган жамият муассиси ташкилотни ёпиқ акциядорлик жамиятига айлантириб, ходимлар акцияларни харид қилишлари ва қўйилмалардан фойда олишларини хоҳлаяпти. Бироқ ЁАЖнинг ўз чекловлари бор (фақат 50 киши) ва ҳ.к. Юрист маслаҳат бериш чоғида яна 2 усулни: 1) ходимлар билан қарз шартномаси; 2) инвестиция лойиҳалари тузишни таклиф этди.

Кўрсатилган усуллар билан компания бизнесига ходимларнинг қўйилмаларини қандай расмийлаштириш лозим?

 

1. Ходимлар билан қарзга доир ҳуқуқий муносабатларни расмийлаштириш учун ёзма шакл­да қарз шартномаларини тузиш лозим. Уларда қуйидагиларни қайд этиш зарур:

қарз суммаси, у берилаётган давр, қарз берувчининг пул маблағларини киритиш шакли, қарз олувчининг қарз бўйича тўланадиган фоизларнинг миқдори ва тартиби, унинг суммасини қайтариш шакли ва муддатлари, бошқа зарур шартлар. Қарз шартномалари тузилиши ва ижро этилиши Фуқаролик кодексининг (ФК) 732–739-моддалари билан базавий жиҳатдан меъёрий-ҳуқуқий тартибга солинади.

2. Ходимлар билан инвестицияга оид ҳуқуқий муносабатларни расмийлаштириш учун инвестиция шартномаларини тузиш зарур. Бунда амалга оширилиши учун инвестициялар шаклидаги ходимларнинг пул маблағлари жалб этиладиган муайян инвестиция лойиҳаси ишлаб чиқилиб, тасдиқланиши керак. Инвестиция шартномалари тасдиқланган инвестиция лойиҳаси асосида тузилади. Уларда пул маблағларини киритиш тартиби ва муддатлари, инвесторга тўланадиган фойданинг бир қисми миқдори ёки уни белгилаш тартиби, фойданинг бир қисмини тўлаш тартиби ва муддатлари, бошқа муҳим шартлар белгиланади. “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонун (24.12.1998 йилдаги 719-I-сон) юридик ва жисмоний шахсларнинг инвестиция фаолиятини тартибга солувчи асосий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. Инвес­тиция шарт­номаларини тузиш ва ижро этиш Фуқаролик кодексининг шартномалар тузиш тўғрисидаги умумий қоидалари (ФК биринчи қисми III бўлимининг 2-кичик бўлими) билан базавий асосда тартибга солинади.

Прочитано: 1559 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика