Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 40 / Ҳисоботга тайёрланамиз

Август ойидаги тузатишлар билан

Ҳар чорак охирида таҳририятимизга солиқ ҳисоботларини, шу жумладан ходимлар сони ва МҲТФнинг энг кам меъёрлари бўйича ҳисоботни тўлдириш юзасидан саволлар билан кўпдан-кўп қўнғироқлар бўлади ва хатлар келади. Бу гал ЭКИҲнинг август ойининг ўртасида ўзгариши бухгалтерларда қўшимча саволларни туғдирди. «Norma Ekspert» мутахассислари чакана савдо, умумий овқатланиш корхоналари ва қурилиш ташкилотлари бундай ҳолатда қандай қилиб энг кам меъёрларни ҳисоб-китоб қилишлари ҳамда солиқлар ва мажбурий тўловларни қўшимча ҳисоблаган ҳолда ҳисоботни тўлдиришлари тўғрисида тавсияларни тайёрладилар.

 

 

ходимлар сони ва меҲнатга ҲаҚ тЎлаш фонди тЎҒрисидаГИ Маълумотнома-Ҳисоб-китоб

Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги Маълумотнома-ҳисоб-китобни1 ЯИТ ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жағармасига суғурта бадаллари  ҳисоб-китоби билан бирга асосий фаолият тури чакана савдо, умумий овқатланиш ёки қурилиш бўлган корхоналар тақдим этадилар. Мазкур корхоналарга МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан  13.04.2010 йилда 2095-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Низомга (кейинги ўринларда – 2095-сон Низом) мувофиқ ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисобга  олган ҳолда ягона ижтимоий тўловни тўлаш тартиби татбиқ этилмайди. Улар учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг (МҲТФ) энг кам меъёрлари, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ушбу энг кам ­меъёрларни ҳисобга олган ҳолда тўлаш тартиби жорий этилган.

Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини ҳисоблаш тартиби Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом2 (кейинги ўринларда – 2173-сон Низом) билан белгиланган, солиқларни қўшимча ҳисоблаш тартиби эса Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом3 (кейинги ўринларда – 2200-сон Низом) билан белгиланган.

Бир неча фаолият турини амалга оширувчи кўп тармоқли корхоналар солиқларни қўшимча ҳисоблаш учун асосий фаолият турини ҳар бир ҳисобот чораги якунлари бўйича аниқлайдилар.

 

чакана савдо корхоналари учун 

Солиқларни қўшимча ҳисоблаш мақсадида чакана савдо корхоналарига  ҳисобот чораги якунлари бўйича асосий фаолият тури чакана савдо бўлган юридик шахслар киради. Қўшимча ҳисоблаш тартиби штат жадвали давлат бошқаруви органлари томонидан тасдиқланадиган корхоналарга татбиқ этилмайди.

Ходимлар сони ва МҲТФ тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китоб ҳисобот чораги учун ортиб бормайдиган якун билан тўлдирилади. Унда кўрсаткичлар ҳисобот чорагининг ҳар бир ойи учун тегишли сатр­ларда келтирилади, яъни III чорак якунлари бўйича – июль, август ва сентябрь ойлари учун.

010-сатрда  бутун корхона бўйича асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри кўрсатилади. Бу кўрсаткич 01011 + 01021 + 010... сатрлар йиғиндиси сифатида аниқланади.

0101-сатрда турғун савдо шохобчаси савдо залининг майдони кв.метрда кўрсатилади. Савдо майдони деб товарлар оммавий оферта бўйича ва/ёки товарларнинг чакана олди-сотди шартномаси бўйича сотиладиган майдон, шунингдек пештахталар, стеллажлар ва савдо залида ўрнатилган бошқа ускуналар эгаллан харидорларга қўшимча хизматлар кўрсатувчи хизматларни жойлаштириш учун мўлжалланган майдон тан олинади. Ижарага берилган майдонлар ҳисобга олинмайди. Товарларни қабул қилиш ва сақлаш, уларни сотишга тайёрлаш учун мўлжалланган хоналар, ёрдамчи, маъмурий, маиший ва техник хоналар савдо майдонига кирмайди.

Йирик ўлчамли товарларни сотувчи ва уларни намуна сифатида кўргазмага қўювчи (мебель ва автомобиль салонлари (дўконлари), йирик ўлчамли маиший ва бошқа техникаларни намойиш қилиш учун кўргазма майдонлари, қурилиш моллари дўконлари) савдо зали майдони 200 кв.метрдан ортиқ бўлган чакана савдо корхоналари Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини ҳисоблаш учун асос бўладиган кўрсаткичлар тўғрисидаги ахборотда (2200-сон Низомга 1а-илова) ва Маълумотнома-ҳисоб-китобда савдо зали майдонини 200 кв.м деб кўрсатадилар.

Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари (АЁҚШ) ушбу сатрда ёқилғи тарқатиш колонкаларининг сонини кўрсатадилар.

Бир неча савдо шохобчалари ёки АЁҚШларига эга бўлган корхоналар  улар бўйича кўрсаткичларни 0101,
0102-сатрларда ва кейинчалик Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг шаклига мувофиқ келтирадилар.  Яъни иккита савдо шохобчаси мавжуд бўлганда 0101-сатрда 1-савдо залининг майдони, 01011-сатрда 1-савдо зали бўйича асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри келтирилади;

 

1-жадвал

Савдо майдони, кв.м

Ходимлар сонининг

энг кам меъёри, киши

шаҳарларда

бошқа аҳоли

пунктларида

25 гача

2

1

26–50

3

1

51–75

4

2

76–100

5

3

101–125

6

4

126–150

7

151–175

8

5

176–200

9

200 кв.метрдан ошган ҳар 50 кв.метрга

1

1

 

0102-сатрда 2-савдо залининг майдони, 01021-сатрда 2-савдо зали бўйича асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри келтирилади.

0101-сатр бўйича кўрсаткичлар (0102-сатр ва ундан кейинги сатрлар)  Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини ҳисоблаш учун асос бўладиган кўрсаткичлар тўғрисидаги ахборотга мувофиқ келтирилади (ДСИга ҳар йили 1 февралгача, янги ташкил этилган ташкилотлар томонидан улар давлат рўйхатидан ўтгандан кейин 30 кун мобайнида тақдим этилади).

01011-сатрда кўрсаткичлари Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 0101-сатрида келтирилган савдо шохобчаси/АЁҚШнинг иш режими ҳисобга олинган ҳолда асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри кўрсатилади.

Чакана савдо корхоналари учун 2173-сон Низомга мувофиқ асосий ходимларга  қуйидагилар киритилган: сотувчи (дорихона провизори), сотувчи-консультант, кассир, қадоқловчи, қассоб, товар тахловчи, бўлим (секция) мудири, ёқилғи қуйиш станцияси оператори, ёқилғи ва ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари қуювчиси, буюмларни (мебель) йиғувчи, юк ортувчи-туширувчи.

Иш режими ҳафтасига жами 72 соатни (6 кунлик иш ҳафтасида 12 соатлик иш кунини) ташкил этган чакана савдо корхоналарида асосий ходимлар сонининг энг кам меъёрлари 2173-сон Низомга 1-иловада белгиланган меъёрлардан келиб чиқиб аниқланади (1-жадвал).

 

МИСОЛ. Тошкент шаҳридаги дўконнинг умумий майдони 160 кв.м, шундан савдо  зали 105 кв.м, омборхона ва ёрдамчи хоналар 55 кв.м. Дўкон ҳафтасига 72 соат ишлайди.

Асосий ходимлар сонининг энг кам ­меъёрлари умумий савдо зали майдонидан келиб чиқиб, омборхона ва ёрдамчи хоналарни ҳисобга олмаган ҳолда, аниқланади. Мазкур дўкон учун у 6 кишини ташкил этади.

 

Йирик ўлчамли товарларни сотувчи ва ушбу товарларни намуна сифатида кўргазмага қўювчи (мебель дўконлари, автосалонлар, йирик ўлчамли маиший ва бошқа техникаларни намойиш қилиш учун кўргазма майдонлари, савдо заллари, қурилиш моллари дўконлари) савдо зали майдони 200 кв.метрдан ортиқ бўлган чакана савдо корхоналари савдо зали майдони 176 кв.метрдан 200 кв.метргача бўлган чакана савдо корхоналари учун белгиланган асосий ходимлар сонининг энг кам меъёрларини қўллайдилар.

Агар корхонанинг иш вақти режими ҳафтасига 72 соатдан ортиб кетса ёки кам бўлса, асосий ходимлар сонининг энг кам меъёрига кўпайтирувчи ёки камайтирувчи  коэффициент қўлланилади. Бунда коэффициентнинг миқдори амалдаги иш вақтининг меъёрий иш вақтига (ҳафтасига 72 соат) нисбати билан белгиланади. Асосий ходимлар сонининг энг кам меъёрларини аниқлашда ҳосил бўлган каср сонлар яхлитлаш қоидаларига кўра бутун сонга яхлитланади.

 

МИСОЛ. Бухоро шаҳрида жойлашган, савдо зали майдони 65 кв.м бўлган дўкон ҳафтасига 7 кун, ҳар куни 12 соатдан (ҳафтасига 84 соат) ишлайди. 1-жадвал бўйича асосий ходимларнинг энг кам сони меъёри 4 кишини ташкил этади. Дўкон ҳафтасига 84 соат ишлагани боис белгиланган энг кам меъёрга кўпайтирувчи ­коэффициент қўлланилади 1,17 (84 / 72). Шу тариқа, дўконда ходимлар сонининг энг кам меъёри  5 кишини ташкил қилади (4 х 1,17).

 

Агар корхонанинг иш вақти режими ҳафтасига 72 соатдан кам бўлса, ходимлар сонининг энг кам меъёрига камайтирувчи коэффициент қўлланилади.  У 0,8 дан, қишлоқ жойларда эса 0,6 дан кам бўлмаслиги керак.

 

МИСОЛ. Савдо зали майдони 76 кв.м бўлган қишлоқ ҳудудида жойлашган дўкон ҳафтасига 42 соат ишлайди.

Ҳисоб-китобга кўра камайтирувчи ­коэффициент 0,58 га тенг (42 / 72). Аммо қишлоқ жойларда жойлашган савдо шохобчалари учун у 0,6 дан кам бўлмаслиги керак. Шунинг учун  дўкон асосий ходимлари сонининг энг кам меъёри 0,6 коэффициенти бўйича ҳисобланади ва 2 кишини (3 х 0,6) ташкил қилади.

 

Автомобилларга ёқилғи қуйиш шoхобчаларида ёқилғи тарқатиш колонкаларига хизмат кўрсатувчи асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри ёқилғи тарқатиш колонкасининг техник тавсифномасида белгиланган меъёрлардан келиб чиқиб аниқланади. Бундай меъёрлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ходимлар сонининг энг кам меъёри ёқилғи тарқатиш колонкалари сонидан келиб чиққан ҳолда қуйидагича аниқланади:

Тошкент шаҳрида - битта ёқилғи тарқатиш колонкаси учун 1 та ходим;

бошқа аҳоли пунктларида - иккита ёқилғи тарқатиш колонкаси учун 1 та ходим.

 

МИСОЛ. АЁҚШда 6 та ёқилғи тарқатиш колонкалари мавжуд (иш режими ҳафтасига 72 соат). Ёқилғи тарқатиш колонкасининг техник тавсифномасида меъёрлар белгиланмаган.

Тошкент шаҳридаги  АЁҚШда асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри 6 кишини (1 х 6),  бошқа аҳоли пунк­тида жойлашган АЁҚШда 3 кишини (1 х 6 / 2) ташкил қилади.

Бунда автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари қошидаги уларга боғлиқ товарлар билан чакана савдо қилувчи дўконлар (павильонлар, салонлар) асосий ходимлари сонининг энг кам меъёри дўкон савдо майдонидан келиб чиқиб аниқланади (1-жадвалга қаранг).

 

Агар чакана савдо корхонаси бир неча турғун савдо шохобчаларига эга бўлса, асосий ходимлар сонининг энг кам ­меъёри уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида аниқланади.  Тегишинча, бундай корхоналар ҳам Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 0101, 0102-сатрларида келтирилган кўрсаткичлардан келиб чиқиб, 01011, 01021-сатрларни тўлдиришлари лозим.

Чакана савдо корхоналари учун белгиланган асосий ходимлар сонининг энг кам меъёрлари маҳаллий ҳокимият органлари томонидан махсус ажратилган жойларда кўчма (сайёр) савдо қилиш учун вақтинча ташкил этилган чакана савдо шохобчаларига нисбатан татбиқ этилмайди.

020-сатрда маъмурий ва техник ходимлар ҳамда бошқа фаолият турлари билан банд ходимлар сони жами акс эттирилади. 2173-сон Низом билан ходимларнинг қуйидагича классификацияланиши тавсия этилган:

маъмурий ходимлар – директор (мудир), директор (мудир) ўринбосари, бош бухгалтер, бухгалтер, товаршунос, экспедитор, омбор мудири (омборчи);

техник ходимлар – асбоб-ускуналарни таъмирловчи ва эксплуатация қилувчи ходим, рассом-безовчи, фаррош, ҳовли тозалигига қаровчи ходим, қоровул.

Агар маъмурий ходим маъмурий вазифалар билан бирга асосий ходим вазифаларини бажарса, у асосий ходимлар сирасида ҳисобга олинади.

030-сатрда  010 ва 020-сатрлар йиғиндиси сифатида аниқланадиган бутун корхона бўйича ходимлар сонининг энг кам меъёри келтирилади.

040-сатрда Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткаси4 бўйича ишларнинг ўртача разряди тариф коэффициен­ти кўрсатилади. Чакана савдо бўйича ишларнинг ўртача разряди 2 ни ташкил этади  (2173-сон Низомга 5-илова), тариф коэффициенти – 2,725.

050-сатрда белгиланган энг кам иш ҳақининг миқдори кўрсатилади, у қуйидаги миқдорларга тенг: 

2012 йил 1 декабрдан 2013 йил 15 августгача – 79 590 сўм;

2013 йил 15 августдан – 91 530 сўм.

ЭКИҲ ошиши муносабати билан август ойи учун  меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам миқдори МВ ва ДСҚнинг 17.09.2013 йилдаги ММ/04-01-32-14/781-сон ва 13/1-15653-сон қўшма хатига мувофиқ 86 138 сўмга (79 590 х 14 кун +
91 530 х 17 кун) / 31 кун) тенг бўлган ўртача ойлик энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланади.

Шу тариқа,  III чорак учун Маълумотнома-ҳисоб-китобни тўлдираётганда 050-сатрда қуйидагилар кўрсатилади:

3-устунда – 79 590 сўм;

4-устунда – 86 138 сўм;

5-устунда – 91 530 сўм.

060-сатрда меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри акс эттирилади. У ҳисоб-китоб қилиш ёрдамида – 030, 040 ва 050-сатрлар кўрсаткичларини кўпайтириш йўли билан аниқланади. МҲТФнинг энг кам меъёри ҳисобот чорагининг ҳар бир ойи учун ҳисобланади,  шундан сўнг олинган кўрсаткичлар қўшилади  ва чорак учун МҲТФнинг энг кам миқдори аниқланади (6-устун тўлдирилади), у ҳақиқатдаги  МҲТФ билан солиштирилади.

070-сатрда  умуман корхона бўйича чоракдаги ҳақиқатдаги меҳнатга ҳақ тўлаш фонди кўрсатилади. Ҳақиқатдаги МҲТФ Солиқ кодексининг 172, 173, 174 ва 175-моддаларига тааллуқли бўлган, ЯИТ ва суғурта бадаллари солиш объекти ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларни қўшиш йўли билан аниқланади. Ҳақиқатдаги МҲТФ фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича фаолиятни амалга оширувчи жисмоний шахсларга тўғри келадиган МҲТФга кирмайди.

 080-сатрда МҲТФнинг чорак учун энг кам меъёрининг ҳақиқатдаги меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ортиб кетиши суммаси  (060 ва 070-сатрлар фарқи) акс эттирилади. Агар ҳақиқатдаги МҲТФ энг кам миқдордан ошса, 080-сатрда «0» кўрсаткичи кўрсатилади.

090-сатрда  тўловларнинг жами ставкаси кўрсатилади. У ЯИТ, суғурта бадаллари ставкалари ва ШЖБПҲга ажратиладиган 1% миқдорини камайтирмаган ҳолда ЖШДСнинг энг кам ставкасини ўз ичига олади. 2013 йилда жами ставка 39%га (25 + 6 + 8) тенг.

100-сатрда бюджетга тўланиши лозим бўлган тўловларнинг қўшимча ҳисобланган суммаси кўрсатилади. Ушбу сумма қўшимча ҳисоблашга асос бўлган базани (080-сатр) жами ставкага кўпайтириш йўли билан аниқланади.

 

МИСОЛ. Савдо зали майдони 182 кв.м бўлган шаҳарда жойлашган дўкон ҳафтасига 70 соат ишлайди. Маъмурий-бошқарув ходимларнинг сони – 2 киши (директор ва бухгалтер), техник ходимлар сони – 1 киши (фаррош). III чорак учун ҳақиқатдаги меҳнатга ҳақ тўлаш фонди – 6 820 минг сўм.

Бундай дўконда асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри – 9 киши. Дўкон ҳафтасига 70 соат ишлагани боис 0,97 (70 / 72) пасайтирувчи коэффициенти қўлланилади. МҲТФнинг энг кам меъёрини ҳисоблаш учун ходимларнинг умумий сони – 12 киши (9 х 0,97 + 3).

Ҳисобот чораги учун МҲТФнинг энг кам меъёри июль, август ва сентябрь ойлари учун тегишли кўрсаткичларни қўшиш йўли билан ҳисобланади.

Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри III чорак учун 8 412 337 сўмни ташкил қилади, шу жумладан:

июль ойи учун – 2 602 593 сўм (12 х 2,725 х 79 590);

август ойи учун – 2 816 713 сўм (12 х 2,725 х 86 138);

сентябрь ойи учун – 2 993 031 сўм (12 х 2,725 х 91 530).

Ҳақиқатдаги  МҲТФ  энг кам меъёрдан кам бўлгани боис тўловлар қўшимча ҳисобланади. Қўшимча ҳисоблаш учун база 1 592 337 сўмни (8 412 337 –
6 820 000), қўшимча ҳисоблаш суммаси эса  621 011 сўмни (1 592 337
х 39%) ташкил қилади.

 

Мисолдаги кўрсаткичлар бўйича Маълумотнома-ҳисоб-китоб қуйидагича тўлдирилади:

III ЧОРАК УЧУН ХОДИМЛАР СОНИ ВА МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ ФОНДИ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТНОМА-ҲИСОБ-КИТОБ

(ЧАКАНА САВДО ТАШКИЛОТЛАРИ ТОМОНИДАН ТЎЛДИРИЛАДИ)

 Кўрсаткич номи

Сатр

Кўрсаткич

1-ой

2-ой

3-ой

чорак

1

2

3

4

5

6

Иш режими ҳисобга олинган ҳолда асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри,

жами (01011-сатр + 01021-сатр + 010...-сатр)

010

9

9

9

Х

1-турғун савдо залининг майдони, кв.м / Ёқилғи тарқатиш колонкалари сони, дона

0101

182

182

182

Х

Иш режими ҳисобга олинган ҳолда асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри

01011

9

9

9

Х

2-турғун савдо залининг майдони, кв.м / Ёқилғи тарқатиш колонкалари сони, дона

0102

-

-

-

Х

Иш режими ҳисобга олинган ҳолда асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри

01021

-

-

-

Х

...

 010...

 

 

 

Х

...

 010...

 

 

 

Х

Маъмурий ва техник ходимлар ҳамда бошқа фаолият турлари бўйича фаолият олиб борувчи ходимлар сони, жами

020

3

3

3

Х

Умуман ташкилот бўйича ходимлар сонининг энг кам меъёри, жами (010-сатр + 020-сатр)

030

12

12

12

 

Асосий фаолият тури бўйича ягона тариф сеткаси бўйича ишларнинг ўртача разряди тариф коэффициенти

040

2,725

2,725

2,725

Х

Энг кам иш ҳақи миқдори, сўм

050

79 590

86 138

91 530

Х

Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри, сўм (030-сатр х 040-сатр х 050-сатр)

060

2 602 593

2 816 713

2 993 031

8 412 337

Ҳақиқатдаги меҳнатга ҳақ тўлаш фонди, сўм

070

Х

Х

Х

6 820 000

Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди энг кам меъёрининг ҳақиқатдаги меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ортиб кетиши, сўм (060-сатр - 070-сатр)

080

Х

Х

Х

1 592 337

Жами ставка, %

090

Х

Х

Х

39

Тўланиши лозим, сўм (080-сатр х 090-сатр / 100)

100

Х

Х

Х

621 011

 

 

Умумий овқатланиш ва қурилиш соҳаси корхоналари учун қўшимча ҳисоблаш бўйича тушунтиришларни «СБХ»нинг кейинги сонларида ўқинг.

 

 

1МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан  22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 10-иловага қаранг.

2Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг АВ томонидан  28.12.2010 йилда 2173-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

3МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан  23.02.2011 йилда 2200-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

4ВМнинг 21.07.2009 йилдаги 206-сон қарори билан тасдиқланган.

Прочитано: 5227 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика