Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 40 / Солиқ солиш

Хизмат сафари харажатлари экиҳ билан ошиб боради

Қуйидаги саволимга жавоб берсангиз. ЭКИҲ 2013 йил 15 августдан ошганлиги муносабати билан энг кам иш ҳақи миқдоридан ҳисобланадиган хизмат сафари харажатларининг (суткалик ва яшаш пуллари) энг кам миқдори ўзгарадими? Ёки 2013 йилга ЭКИҲни қайд этган ҳужжатга мувофиқ улар ўзгармай қоладими?

М.Орипова,

бош бухгалтер.

 

– Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисида йўриқномага (МВ ва МАИМҚВнинг АВ томонидан 29.08.2003 йилда 1268-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ суткалик ва яшаш харажатларини қоплаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

● Йўриқноманинг 11-бандига кўра хизмат сафарида ва йўлда бўлган вақт учун суткалик харажатлар хизмат сафарига юборилган ишчиларга жамоа шарт­номалари, жамоа келишувлари ва меҳнат шартномаларида кўзда тутилган миқдорларда, лекин қуйидаги миқдорлардан кам бўлмаган ҳолда белгиланади (рес­публика бўйича ўрнатилган энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициентларда):

Тошкент шаҳрида, шаҳарлар - вилоятлар марказларида - 0,1;

бошқа шаҳарлар ва аҳоли яшайдиган пунктларда - 0,08;

● Йўриқноманинг 12-бандига кўра турар жой хонасини ижарага олганликни тасдиқловчи ҳужжатлар йўқ бўлган ҳолларда, харажатлар ҳар бир сутка учун белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 2%и миқдорида қопланади.

Президентнинг “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида” Фармони (11.07.2013 йилдаги ПФ-4547-сон) 3-бандида белгиланишича, иш ҳақи ҳамда пенсияларга қўшиладиган устама ва қўшимча ҳақларнинг барча турлари, энг кам иш ҳақига нисбатан белгиланган компенсация ва бошқа тўловлар 2013 йилнинг 15 августидан бошлаб мазкур Фармонда белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, турар жой хонасини ижарага олганлик харажатлари ва суткалик харажатлар 2013 йилнинг 15 августидан бошлаб белгиланган энг кам иш ҳақидан (91 530 сўм) келиб чиқиб ҳисобланади.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китобида эса ЭКИҲ ҳисобга олинмаслиги керак – шкала ҳисобот йилининг 1 январида амал қилган энг кам иш ҳақи миқдоридан (2013 йилда – 79 590 сўм) келиб чиқиб белгиланади.

Наталья ГРИШУТИНА,

бухгалтер.

Прочитано: 8866 раз(а)

Комментарии к статье (4)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2014-05-12 13:58:56, Гость_Хужаев Ф.Б.:
Хизмат сафари харажатлари учун туланиши керак булган  суткалик,йул пуллари ва яшаш пуллари берилишида тасдикловчи хужжатлар булмаган такдирда,кайси тартибда тулаб берилади.?(чунки борилаётган йуналишда автобус,поезд йуналишлари йук.яшаш учун жисмоний шахсларнинг уйида ижарада турилади)
2015-01-12 15:09:52, Гость_:
Агар ходим уз яшаш жойига  хизмат сафарига юборилса,  суткалик харажатлар туланадими?
2015-04-08 09:53:20, Гость_Умарова М:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!
2016-02-18 19:13:15, Гость_:
Хизмат сафарига кетган ходим, бир вилоятдан иккинчи вилоятга таксида борса(давлат таксисида эмас) ҳамда вилоят ичкарисида туманлараро хизмат сафарини давом эттир, ўз ҳисобидан хараржт қилиб, лекин ҳеч қандай хужжат олиб келмаса ушбу харажатини қандай қопланади? Олдиндан раҳмат

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика